МАҲКУМ ШАХСЛАРНИ АХЛОҚИЙ ТУЗАТИШ
ВА ТАРБИЯЛАШДА ТАЪЛИМНИНГ АҲАМИЯТИ
Махмудов Р.М.– п.ф.д., доцент, Тураханова Д.А. –психолог,
ЎРМГҲТИ, Ўзбекистон.
Таълим –бу инсоннинг билим, кўникма ва малака эгаллаш жараёнидир. Инсон дунёга
келгач, у узлуксиз таълим ва тарбия жараёнида вояга етади. Бу жараён стихияли равишда
оилада амалга ошади. Лекин маълум бир ёшга етгач, таълим жараёни мақсадга
ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
154
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
йўналтирилган тарзда ташкил этилади. Чунки таълим инсонни ақлий ва маънавий
ривожлантиради. Шу сабабли ер юзидаги кўпгина мамлакатларда умумий ўрта таълим бепул
бўлиб, бу давлатларнинг ҳукумати ўз фуқароларининг саводхонлигини оширишга ғамхўрлик
қилади. Шахс вояга етгач, касбий таълимни ўз ихтиёрига кўра қизиқишлари ва қобилиятини
ҳисобга олиб амалга оширади.
Таълим нафақат озодликдаги шахсларга берилади, балки жазони ижро этиш
муассасаларида жазо ўтаётган маҳкум шахсларга ҳам берилади. Маҳкум шахсларга
бериладиган умумий ва касб-ҳунар таълими тарбиявий характердаги психологик таъсир
кўрсатиш воситаларидан бири саналади. Таълим жараёнида маҳкум шахсларнинг
саводхонлиги ошиши билан биргаликда уларни ахлоқий тузатиш ва тарбиялаш амалга
оширилади. Улар жамиятдаги қабул қилинган ахлоқ нормаларини эгаллайдилар, қонунга
бўйсунуб яшашга ўрганадилар. Шунингдек, маҳкум шахсларнинг жазони ижро этиш
муассасасида эгаллаган касб-ҳунарлари улар озодликка чиққанларидан кейин жамиятда
ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланиб яшашларига ёрдам беради.
Пенитенциар соҳа олими В.Г.Строева айтганидек: “Таълим маҳкумларнинг ижтимоий
реабилитациясининг асосий воситаларидан бири ҳисобланади, маҳкумлар фаоллигини ва
масъулиятини ривожлантиришга имкон беради, жамиятдан ажратиб қўйилган шароитда
шахсий бузилишга тўсқинлик қилади”
Маҳкумлар таълимининг мақсади маҳкумларнинг саводини чиқариш ва уларга
умумий ўрта маълумот бериш, уларни турли касб-ҳунар эгаллашларига ёрдам бериш, жазони
ўтаётган вақтда уларни ижтимоий фойдали меҳнат билан банд қилиш ва, энг асосийси,
уларни озодликка чиққанларидан сўнг қайта ижтимоийлашувларини енгиллаштиришдан
иборат. Шунингдек, таълим жараёнида ўқитувчи маҳкум шахсларнинг онгига, ҳиссий-
ахлоқий томонларига бевосита таъсир кўрсата олади, уларни фикрлашга, ахлоқий
ривожланишига ёрдам беради. Шу сабабли бутун дунёда маҳкум шахсларнинг таълим
олишига алоҳида эътибор қаратилади ва у қонун билан мустаҳкамлаб қўйилган.
Дунёда бир қатор давлатларининг жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларнинг
масофадан туриб касб-ҳунар таълими ва олий таълим олишлари амалиёти кенг қўллаб
келинмоқда. Жумладан, Россия, Германия, Швейцария, Франция, Финляндия, Буюк
Британия, Америка Қўшма штатлари ва бошқа давлатларда маҳкум шахсларнинг умумий
ўрта, касб-ҳунар ва олий таълим олишлари учун имкониятлар яратиб берилган. Бу
давлатларнинг ҳукуматлари маҳкум шахсларнинг жазони ўташ муддатларига уларни
жамиятда яшашга қайта тайёрлаш жараёни сифатида қарайдилар. Шу сабабли маҳкум
шахсларнинг жазони ижро этиш муассасаларида таълим олиб, озодликка чиққанларидан сўнг
қонунга итоаткор фуқаро сифатида меҳнат қилиб яшашлари учун барча шароитларни яратиб
берганлар. Маҳкумлар жазони ижро этиш муассасасида ўз касбий кўникмаларини
ривожлантириш учун ўқишлари, университетга ўқишга киришга тайёргарлик кўришлари ва
унда ўқишни давом эттиришлари мумкин. Швейцария, Финляндия каби давлатларда маҳкум
шахслар баъзи ҳолатларда жазони ижро этиш муассасасидан ташқарида назоратсиз
ишлашлари ва ўқишлари мумкин. Россия, Германия, Франция, Буюк Британия каби
давлатларда умумий ўрта таълим жазони ижро этиш муассасаларининг ўзида, олий таълим
эса масофадан туриб, интернет орқали, Германияда телевидение орқали ташкил этилган.
Италияда таълим олиш маҳкумларга имтиёз сифатида берилади. Италияда маҳкум шахслар
қайта тарбияланмайди, балки жазони ўтайди.
Мамлакатимизда жазони ижро этиш муассасаларида маҳкум шахсларнинг умумий
ўрта ва касб-ҳунар таълимини олишлари учун шароитлар яратиб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Озодликдан маҳрум этилган
шахслар учун умумий таълим ва касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги қарорида Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги
Жазони ижро этиш Бош Бошқармасининг жазони ижро этиш муассасаларида .... идоравий
Do'stlaringiz bilan baham: |