Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
91
бўрилардай ташланган юз кишининг орасига киришди, қилич солишди, қиришди. Аммо 
охирида ўзлари ҳам солинган қиличларга, санчилган найзаларга, отилган ўқларга нишон 
бўлишди. Жанг кўпга чўзилмади. Аввал Осим, кейин Марсад билан Холид ҳам биринкетин 
шаҳид бўлишди. 
Бу хиёнатнинг сабабчиси Осимнинг боши учун юзта туяни мукофот қилиб қўйган 
маккалик Сулофа эди. 
Жанг тугаб, навбат қолган уч кишига келди. Уларни ҳам тутиб, қаттиқ боғлашди. 
Қуроллар таслим этилганига қарамай, бундай боғланишларига Абдуллоҳ рози бўлмади. 
— Сизлар ҳозирдан берган ваъдаларингда турмаяпсизлар, — деди. 
Унинг гапига ҳеч ким қулоқ солмади. Қўққисдан бошига тушган қилич зарбидан Абдуллоҳ 
ерга йиқилди. Холид ибн Сафвон бир кишига имлаб: 
— Энди Осимнинг бошини танасидан жудо қилаверсак ҳам бўлади, — деди. 
Имо олган киши Осимнинг жасади ётган жойга бор
д
и. Аммо яқинлаша олмади. 
— Тез бўлсангчи, нима, ўликдан қўрқяпсанми? 
— Осимнинг устида арилар бор. 
— Нима қилибди ари бўлса, сен бошини узавер. Узоқдан буйруқ беришдан осони йўқ.
Аксига олиб, арилар борган сари кўпаяётган эди. Улар ҳеч кимга ёпишмас, лекин Осимга 
яқинлашгани ҳам қўймас эди. 
Кўплашиб ишни битказишмаса бўлмаслиги ойдинлашди. Ҳаммалари биргалашиб 
ариларни тўзитиб юбормоқчи бўлишди. Лекин арилар уларни тумтарақай тўзитиб юборди. 
Бирининг кўзи, бирининг юзи шишган кўйи чекинишга мажбур бўлишди. 
Иш тобора кулгили тус олаётган эди. Тиригида кучлари етган одамнинг ўлигига яқин 
келолмай бошлари қотди. Кўрилган ҳамма чоралар чиппакка чиқди. Ниҳоят: 
— Яхшиси, қоронғи бўлишини кутайлик, бекорга уринганнинг фойдаси йўқ, — дейишди. 
Бу таклифни қабул қилмасдан бошқа иложлари ҳам йўқ эди. 
Ажабланарлиси шуки, бошқа икки жасаднинг устида битта ҳам ари йўқ. Осимнинг усти 
эса буткул ари билан қопланган эди. 
Оқшом тушгач, «Энди арилар кетиб бўлгандир», деб ўйлаб келганлар ўйларининг 
тескарисига гувоҳ бўлишди: қоронғида ҳам арилар жасад устидан кетишмабди. 
Кеча яримлаганда момақалдироқ гумбурлай бошлади, чақмоқлар чақди, кетидан пақирлаб 
қуйгандай қаттиқ ёмғир ёғди. 
— Менимча, бу қайсар ариларни фақатгина шу ёмғир кочириши мумкин. 
— Билмадимда. Кўрасан, яна қайтиб келишади. 
— Улар ҳам Осимнинг қийматини билишяпти. Қара, бошқа жасадларга яқин йўлашмаяпти. 
— Калласини бизга қолдиришса бўлди, танаси уларники бўлсин. 
Тонг оқара бошлагач, юзта туя қийматидаги бошни танасидан жудо қилишга 
шошилганларнинг кўзлари қинидан чиққудай бўлди: Осим ғойиб бўлган, бошқа икки жасад эса, 
жойидан жилмай ётарди. Атрофни қидириб чиқишди, ундан ному нишон топишмади. Тайёр 
бойлик қўлларидан чиқиб кетганига сабаб бўлган ариларни сўка бошлашди. 
Осимнинг арилар томонидан муҳофаза қилинганию кейин жасадни сел оқизиб кетганини 
бу одамлар ҳеч қачон тушуна олмасдилар. Улар Сулофа эълон қилган мукофотни эшитишган, 
аммо Осимнинг: «Оллоҳим, менинг жасадимга мушрикларнинг қўл теккизишига йўл қўйма!» 
деган дуосидан бехабар эдилар. 
Энди бирдан-бир иш икки асирни яхшигина пуллаш эди. Асирларни олиб, Маккага 
отланишди. 
* * * 
Ўша кунлари Бани Амир қабиласининг раиси, халқ орасида «Мулоибул асинна» (Найза 
ўйнатувчи) лақаби билан танилган Абу Бароъ (Амр ибн Молик) Мадинага келди. Расулуллоҳни 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish