Microsoft Word billur qandillar ziyouz com doc



Download 0,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/48
Sana21.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#38723
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   48
Bog'liq
4 5796504896521896396

www.ziyouz.com kutubxonasi 
26
қолиш истаги — ҳаммасини йиғиштириб қўйди. Зотан, шампанхон тўрадан бошқа истак 
қолмади унда. 
Нилуфар мияси ғовлаб кетаётганини сезиб, санчиб оғриган чакка томирларини силади, бир 
нуқтага тикилиб, узоқ ўтирди. У ўйлаётган ўйларининг бутун адолатсизлигини тушунар, эрини 
эмас, ўзини айблаши кераклигини сезар, бироқ аламли ўйлар гирдобидан чиқолмас эди. Қандай 
чиқсин, ахир... 
Сўнгги пайтларда Бегимқул яна бир қилиқ чиқарди: ҳар куни бўлмаса ҳам, ҳафтада бир-
икки марта навбатсиз газ олиш пайида юрганлар зиёфатини еб келадиган бўлди. Бу 
зиёфатлардан у доим ширакайф бўлиб, ўз ибораси билан айтганда, «гижинглаб» келар, ҳар 
сафар магнитофон қўяр, Нилуфар уйда китоб ўқиб ўтирган бўлса китобини, бошқа иш билан 
банд бўлса ишини қўлидан олиб, дарҳол ўйинга туширар: «Қўйинг шу китоб-питобингизни! 
Давр келибди ўйнаб қолайлик-да, бу беш кунлик дунёда, акаси жонидан!» деб, уйни бошига 
кўтариб кулар, ўзиям рақсга тушиб, «жиннилик»лар қиларди. Энг даҳшатлиси — бундай 
пайтларда Нилуфар истасин-истамасин эрининг айтганини қилишга мажбур бўлар, у кулса 
кулар, ўйна деса ўйнар, чунки «гижинглаб» қайтган кунлари унинг айтгани-айтган, дегани-
деган бўлмоғи керак, акс ҳолда ҳазиллари қаҳрга, ёлғон жиннилиги чин жинниликка айланар 
эди!.. 
Ҳа, энди ўйлаб қараса Нилуфар эрига бир оғиз гап қайтаролмайдиган, у нима демасин 
ҳаммасига, ҳатто энг тубан истаклари, бачканаликлари, жинниликларига ҳам лом-мим 
деёлмайдиган бир бечорага айланиб қолибди! Нилуфар буни аллақачон сезар, сезиб ич-ичидан 
эзилиб юрар, бироқ, ҳеч кимга билдирмай, дардини ичига ютиб келарди. У ўзининг қанчалик 
ғариб, қанчалик аянчли аҳволга тушиб қолганини фақат бугун, тўқсон сўм эмас, тўққиз юз сўм 
топиб беришга қодир эрининг Ҳикматиллога қилган пастлигини кўргандагина билди, бу 
тубанликни кўриб туриб, бир оғиз бир нима деёлмагандагина тушунди... 
Ё тавба! Зеби-зийнат ҳақида ё бирорта қимматбаҳо буюм ҳақида гап кетганда пулнинг юзига 
қарамайдиган эрининг бунчалик хасислигини ҳам Нилуфар бугун кўрди, кўрди-ю, бир оғиз 
эътироз билдиришга, «Сиздан бошқа кимга боради бу бечора, ёрдам бериб юборинг!» дейишга 
қурби етмади! Эрининг кўнглига бошқа нарса келишидан, рашк қилишидан қўрқиб, оғиз 
очолмади!.. Эрининг инсон шаънига номуносиб бу иши, бу хасислигидан вужуд-вужудигача 
қақшаб, дод деб юборай деса-ю, бир оғиз бир нима деёлмаса!.. Бундан ортиқ хорлик, бундан 
ортиқ ғариблик борми? 
Бечора Ҳикматилло! У нима қилдийкин? Қарз сўраб кимга бордийкин?.. 
Йўқ, у бечора эмас! Йигит киши бир йўлини топгандир. Бечора деб уни, Нилуфарни айтса 
бўлади! 
Начора, Нилуфар ҳаётда қанчалик янглишганини боя Ҳикматиллони кўргандагина, унинг 
болаларча самимият билан жавдираб турган кўзларига кўзи тушгандагина тушунди, тушунди-ю, 
юрагида кўтарилган тўфонни зўрға босиб олди. Кейин, Ҳикматиллода ҳам қандайдир ўзгариш 
рўй берганини, у ҳам тўсатдан маъюсланиб, индамай қолганини сезганида эса ёдидан чиққан 
эсдаликлар қайтадан ёпирилиб келиб, бир зумда иссиқ кўз ёшига айланди-ю, томоғини ғип 
бўғиб олди. Ҳа, боя овқат пишириб, уйга кириб-чиқиб юрган, ҳатто Ҳикматилло билан 
гаплашишга уриниб кўрган Нилуфар бурунги Нилуфар эмас, унинг сояси эди, холос... 
Ҳақиқатан, у бурунги Нилуфарнинг, қизлик чоғларида бутун бир техникум йигитлари шайдо 
бўлган, ҳам шаддод, ҳам мулойим, самимийларга самимий, дағалларга дағал бўла оладиган 
мағрур Нилуфарнинг қуруқ бир сояси, қудратли ҳўжайинининг тилсиз бир чўриси! Акс ҳолда, 
боя эрини инсофга чақирмасмиди? Эри одамгарчилик қилишни истамаган бўлса, унинг ўзида 
ҳам пул бор эди-ку. Худди меҳмонхонадагидай яна бир қандил оласан деб, бир ҳафта олдин эри 
берган уч юз эллик сўм пул шкафда турган эди-ку? Шу пулни эрининг эсига солса бўлмасмиди? 
Шкафдаги пул эсига тушиши билан Нилуфар ўрнидан сакраб турди-ю, югурганича 


Одил Ёқубов. Биллур қандиллар (қисса) 

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish