Натижаларни ҳисоблаш:
Натижалар ҳисоб-китоби қуйидагича амалга оширилади: “ҳ б й” лар бўйича чап томондаги жавоблар белгиланса, 2 балладан, ўртадаги – 1 балл ва ўнг томон учун балл берилмайди. Жадвалнинг юқори қисми ютуқларга оид назорат локусини (Ед) ва пастки сатрлар омадсизликни (Ен) билдиради. Пастки сатрлар назорат локусини қуйидагича ифодалайди: умумий назорат локуси, оилавий муносабатлардаги назорат локуси, шахслараро муносабатлардаги, ишдаги ва саломатликка нисбатан назорат локуси тарзида: Еум, Еоила, Емуом., Еиш, Есоғ. Энг чеккадаги пастки щнг томондаги ячейка интеграл назорат локусининг даражасини кщрсатади – Еум.инт.
Умумий интеграллилик шкаласи (Еум.инт.). Бу шкаладаги юқори кўрсатгичлар ҳар қандай муҳим вазиятлар устидан юқори субъектив назоратнинг борлигидан дарак беради. Бундай иноснларнинг фикрича, улар ҳаётидаги барча муҳим хордиса ва ютуқлар уларнинг шахсий интилишлари, ҳаракатлари маҳсулидир, барча ходиса ва воқеаларга улар шахсаан масъулдирлар.
Шу шкаладаги паст кўрсатгичга эга бўлганлар ўз ҳаракатлари билан муҳим воқеаларнинг ривожидаги алоқани сезмайдилар, уларнинг фикрича, воқеа-ходисаларни олдиндан бошқариб бўлмайди, чунки бўлиб ўтган воқеалар тасодифдан бошқа нарса эмас.
Ютуқлар борасида интеграллилик шкаласи (Ед). Кўрсатгичларнинг юқорилиги яхши, ёқимли ҳиссиётлар уйғотадиган воқеа ҳамда вазиятлар устидан субъектив назоратнинг борлигини билдиради. Бундай инсонлар барча яхшиликларга ўз кучлари билан эришганликлари, истиқболда ҳам барча ниятларига ўз кучлари билан эришишлари мумкинлигига ишонадилар. Шкаладаги паст кўрсатгичлар эса одамнинг барча шодлик-хуррамликлари ташқи холатлар, бахтли тақдир ва яхши инсонларнинг, яқинларнинг мадади туфайли рўй берган, деб ўйлашлари оқибатидир.
Омадсизликни билдирувчи шкала (Ен). Бу шкаладаги юқори кўрсатгичлар одамдаги салбий холат ва воқеларга нисбатан ундаги субъектив назоратнинг кучлилигини, барча айбу-нуқсонлар, нохуш холатларга ўзини айбдор ҳис қилишни билдиради. Шкаланинг паст кўрсатгичлари эса одамнинг барча нохушликларга бировларни айблаши, ҳеч омади юришмаган одам сифатида ўзини тасаввур этишини ифодалайди.
Оилавий муносабатлардаги интеграллилик шкаласи (Еоила). Еоила нинг юқори кўрсатгичи одамнинг ўз оиласидаги барча ходиса-воқеларга нисбатан масъулиятни ҳис этишини билдиради. Аксинча, паст кўрсатгич эса оиладаги барча ходисаларга бировларнинг алоқаси борлиги, улар айбдорлигини эътироф этишини кўрсатади.
Ишлаб чиқариш соҳасидаги интеграллилик шкаласи (Еиш). Бу борада юқори натижа кўрсатганлар одатда иш фаолиятидаги барча ютуқларининг эгаси сифатида ўзининг малакали ходим эканлигида деб билади ва бунда жамоада муносиб ўрин эгаллаганлиги, хизмат поғоналаридан яхши кўтарилиб бораётганлигида эканлигини билади. Паст кўрсатгичлар эса ишлаб чиқаришдаги яхши шароитлар, раҳбариятнинг, ҳамкасбларнинг улушини эътироф этиши ва омад-омадсизликда эканлигини кўрсатади.
Шахслараро муносабатлар соҳасидаги интеграллилик шкаласи (Емуом.). Бу шкаладаги юқори натижалар одамнинг барча муомала борасидаги ютуқлари ўзининг инсоний муносабатларида, ўзгаларнинг уни ёқтириши ёки ёқтирмаслигида ўзи асосий фигура эканлигини тан олишини кўрсатади. Паст кўрсатгичлар, аксинча, одамнинг ўз муомала доирасини бошқара олмаслиги, шахслараро муносабатлар шерикларнинг фаоллигидандир.
Do'stlaringiz bilan baham: |