Методикалар


Сандра Бэмнинг жинсга оид хусусиятларни аниқлаш сўровномаси



Download 450 Kb.
bet3/20
Sana21.02.2022
Hajmi450 Kb.
#53202
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
shaxs. oila, liderlik metodikalari to'plami

Сандра Бэмнинг жинсга оид хусусиятларни аниқлаш сўровномаси

Инструкция: Марҳамат қилиб, қуйида берилган сифатларнинг ўзингизда бор ёки йўқлигини “ҳа” ёки “йўқ” жавоб бериш билан қайд этинг.



  1. Ўзига ишонч

  2. Ён бера олиш

  3. Ёрдам беришга ҳозирлик

  4. Ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилиш

  5. Қувноқлик

  6. Тунтлик

  7. Мустақиллик

  8. Уятчанлик

  9. Виждонлилик

  10. Хушбичимлили

  11. Майинлик

  12. Келишган

  13. Ўжар

  14. Хушомадгўй

  15. Омадли

  16. Кучли шахс

  17. Садоқатли

  18. Ғайри оддий

  19. Куч

  20. Аёллик ибоси

  21. Ишончли

  22. мулоҳазали

  23. Ўзгаларга ҳамдард

  24. Рашкчи

  25. Лидерликка ҳодир

  26. Одамларга ғамҳўр

  27. Тўғрилик, ҳаққонийлик

  28. Таваккалчи

  29. Ўзгаларни тушуниш

  30. Писмиқ

  31. тез қарор қабул қиладиган

  32. Ўзгалар дардини ўис қиладиган

  33. Самимий

  34. Ўзига ортиқча ишонадиган

  35. Ўзгалар кўнглини оладиган

  36. Кибор

  37. Хукмрон

  38. Овози паст

  39. Жозибали

  40. Эркакча

  41. Кўнгилчан

  42. Тантанавор, жиддий

  43. Мустақил мавқели

  44. Юмошоқ

  45. Содиқ дўст

  46. Агрессив, урушқоқ

  47. Ишонувчан, лақма

  48. Иши самарасиз

  49. Ўз ортидан эргаштирадиган

  50. Беғам, лоқайд

  51. Мослашувчан

  52. Ўзига хос ўзгача

  53. Сўкина олмайдиган

  54. Бетартиб

  55. Рақобатчи

  56. Болаларни севувчи

  57. Тактга эга, мулозаматли

  58. Иззатталаб

  59. Босиқ

  60. Анъаналарга содиқ, нормаларга бўйсунувчан.

Методиканинг моҳияти шундаки, масалан, маскулинность бўйича юқори, фемининлик бўйича паст кўрсатгичлилар мос равишда маскулин типда, аксинча, феминин типга киради. Агар юқори маскулинлик ва юқори фемининлик уйғунлашган бўлса, у шахсда юқори андрогинлик мавжуд деб ҳисобланади. Бу маскулинлик ва фемининлик индексларини ҳисоблаб чиқиш орқали аниқланади. Масалан, 1, 4, 7, 10, 13, 16, 19, 22, 25, 28, 31, 34, 37, 40, 43, 46, 49, 52, 55, 58 саволларга “ҳа” жавобини берганларда маскулин сифатлар, 2,5, 8, 11, 14, 17, 20, 23, 26, 29, 32, 35, 38, 41, 44, 47, 50, 53, 56, 59-чи саволларга “ҳа” денб жавоб берганлар феминин сифатлар соҳиблари ҳисобланади. Ҳар бир мос келган жавоб учун респондент 1 балл олади ва шу асосда маскулинлик ва фемининлик кўрсатгичлари ҳисоблаб чиқилади:
F = (жами фемининлик баллари йиғиндиси) : 20
M = (жами маскулинлик баллари йигиндиси) : 20
IS = (F – М) х 2, 322.
Агар шу тарзда ҳисоблаб чиқилган миқдор – 1 дан + 1 гача бўлган оралиқда бўлса, бу шахснинг кўрсатгичлари андрогинликни кўсатаётганлиги ўаҳида хулоса чиқарилади. Агар миқдор – 1 дан кичик бўлса, ғ маскулинлик ҳақида, + 1 дан катта бўлса – фемининлик ҳақида хулоса чиқарилади. Агар мабодо индекс + 2, 025 дан катта бўлса ўта ёрқин фемининлик, , – 2, 025 дан кичик бўлса – ўта ёрқин маскулинлик тўғрисида гапириш мумкин бўалди.
Бу методика ёрдамида аниқланган андрогиния сифатлари ижтимоий психологик нуқтаи назардан муҳим аҳамиятли бўлиб, у шахснинг турли ижтимоий вазиятларга киришувчанлиги, стресс ғ танглик холатларига бардошлилигидан далолат беради. Бундай инсон ҳаётда муваффақиятларга эришишга қодир бқлиб, унинг қонида бу соҳада чидамлилик, ирода бўлади. Шунинг учун эмпирик мақсадлардан келиб чиқиб, биз респондентлардаги айнан шу сифатларнинг қанчалик шаклланганлигига эътиборни қаратдик.
Амалиётда андрогиния тўғрисидаги назариянинг яхшилиги шундаки, у орқали эркаклик сифатларининг ҳам, аёллик сифатларининг ижобий нуқтаи назардан баҳоланишига эришиш мумкин. Чунки аслида ҳаётда анъанавий тасаввурларга кўра, эркаклик сифатлари, яъни маскулин сифатлар фақат ижобий сифатлар сифатида эътироф этилиш, муайян маънода аёллик сифатлари – феминизм камситилади.
Биз ўз тадқиқотимизда С. Бэм методикасининг бироз инструкцуиясини ўзгартриб, унинг модификациясини қўлладик. Унга кўра оила муҳитида аёлларга ва эркакларга алоҳида Бэм методикасидаги сифатлар қаторини тақдим этиб, “Қуйидаги сифатларнинг турмуш ўртоғингизда борлиги (йўқлиги)ни баҳолаб беринг” деган қўшимча топшириқ ҳам бердик шу орқали гендер стереотипларнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслигига ойдинлик киритдик ва берилган баҳоларни ўзаро таққослаб чиқдик. Тўпланган маълумотлар юқорида келтирилган калит ва усул ёрдамида қайта ишланади ва умумлаштирилган жадвалга солиб, таҳлил этилади.

Download 450 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish