Ma’ruzachi-dotsent Azod Abdullayev


SHanxay xamkorlik tashkiloti faoliyatining maqsad va vazifalari, asosiy tamoyillari



Download 2,08 Mb.
bet3/5
Sana25.02.2022
Hajmi2,08 Mb.
#266780
1   2   3   4   5
Bog'liq
SHht

2.SHanxay xamkorlik tashkiloti faoliyatining maqsad va vazifalari, asosiy tamoyillari.
Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг асосий мақсади ва вазифалари қуйидагилардан иборат:

  1. • Аъзо давлатлар ўртасида ўзаро ишончни кучайтириш, дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш;

  2. • минтақада тинчликни сақлаш ва мустаҳкамлаш, хавфсизликни барқарорликни таъминлаш мақсадида, кўптомонлама ҳамкорликни ривожлантириш, демократик тамойилларга асосланган янги, адолатли ва оқилона сиёсий, иқтисодий ҳалқаро тартиботни ўрнатишга кўмаклашиш;

  3. • ҳалқаро терроризм, сепаратизм ва экстремизм, уларнинг барча кўринишларига, ноқонуний наркотика ва қурол-яроғ савдоси, трансмиллий жиноий фаолиятнинг бошқа турларига, шунингдек ноқонуний миграцияга қарши биргаликда курашиш;

  4. • сиёсий, савдо-иқтисодий, мудофаа, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, табиатни ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, маданият, илмий-техникавий, фан ва таълим, энергетика, транспорт, молия-кредит соҳаларида ва шу каби умумий манфаатлар мавжуд бўлган барча жабҳаларда самарали минтақавий ҳамкорликни янада кучайтириш;

  1. • минтақада тенг ҳуқуқли ҳамкорлик асосида иштирокчи давлатлар халқининг турмуш тарзи ва ҳаёт даражасини узлуксиз равишда яхшилаб бориш мақсадида минтақанинг ҳар тарафлама ва мувозанатли иқтисодий ўсиши, ижтимоий ва маданий ривожланишига ёрдамлашиш;

  2. • жаҳон иқтисодий интеграцияси жараёнидаги муносабатларни координациялаштириш;

  3. • аъзо давлатларнинг ички қонунчилиги ҳамда ҳалқаро мажбуриятларига мувофиқ инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминланишига кўмаклашиш;

  4. • бошқа давлатлар ва ҳалқаро ташкилотлар билан муносабатларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантириш;

  5. • ҳалқаро зиддиятларни ўзаро ҳамкорликда бартараф этиш ва уларни тинчлик йўли билан ҳал қилиш;

  6. • ХХ1 асрда юзага келган муаммолар ечимини биргаликда ечиш.

ШҲТ юқорида келтирилган ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда фаолият олиб борар экан халқаро ҳамжамият томонидан тан олинган ва ташкилот Хартиясида белгиланган маълум бир тамойилларга асосланади.


Шанхай ҳамкорлик ташкилоти фаолиятининг асосий тамойиллари;

  1. • давлатларнинг суверенитети, мустақиллиги, ҳудудий яҳлитлиги ва давлат чегараларининг бузилмаслигини ўзаро ҳурмат қилиш;

  2. • ҳужум қилмаслик ва давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик;

  1. • ҳалқаро муносабатларда куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид солмаслик;

  2. • чегарадош районларда бир томонлама ҳарбий устунликдан воз кечиш;

  3. • барча аъзо давлатларнинг тенг ҳуқуқлилиги;

  4. • аъзо давлатларнинг ҳар бирининг фикрини ҳурмат қилиш ва ҳамфикрлик асосида умумий нуқтаи назарни излаш;

  5. • умумий манфаатлар доирасида биргаликдаги ҳаракатларни босқичма-босқич амалга ошириш;

  6. • аъзо давлатлар ўртасида бўлиши мумкин бўлган, эҳтимолдаги зиддиятларни тинчлик йўли билан ҳал қилиш;

  7. • ШҲТнинг бошқа давлатлар ва ҳалқаро ташкилотларга қарши қаратилмаганлиги;

  8. • ШҲТ манфаатларига қарши қаратилган ҳар қандай ноқонуний ҳатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик;

  9. • ШҲТ доирасида қабул қилинган Хартия ва бошқа хужжатлардан келиб чиққан ҳолда барча мажбуриятларни виждонан бажариш.

Аъзо давлатлар ШҲТ доирасидаги фаолияти қуйидаги йўналишларга асосланади:



  1. • минтақада ўзаро ишонч ва хавфсизликни мустаҳкамлаш ҳамда тинчликни сақлаш;

  2. • ташқи сиёсий масалалар бўйича, шунингдек, ҳалқаро ташкилотлар ва ҳалқаро форумлардаги умумий манфаатлар доирасида ягона фикрга келиш;

  1. • терроризм, сепаратизм ва экстремизм, ноқонуний наркотик моддалар ва қурол-яроғ савдоси каби бошқа трансмиллий жиноий фаолият турлари, шунинг ноқонуний миграцияга қарши кураш тадбирларини биргаликда ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

  2. • қуролсизланиш ва қуролланиш устидан назорат масалалари бўйича координацияни кучайтириш;

  3. • турли шакллардаги минтақавий иқтисодий ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ва кенгайтириш, товар, капитал, хизмат ва технологияларни доимий равишда эркин ҳаракатда бўлишини таъминлаш мақсадида савдо ва инвестициянинг ривожи учун қулай шароит яратиш;

  4. • аъзо давлатларнинг транзит потенциалини такомиллаштириш, энергетика тизимини ривожлантириш, транспорт ва коммуникация соҳасидаги мавжуд инфратузилмалардан самарали фойдаланиш;

  5. • табиат муҳофазаси бўйича махсус дастур ва лойиҳаларни амалга оширган ҳолда минтақа табиий бойликларидан, жумладан, минтақа сувларидан оқилона фойдаланиш;

  6. • табий ва техноген кўринишидаги фавқулодда ҳолатларда огоҳлантириш ва унинг оқибатларини бартараф этиш бўйича ўзаро ёрдам кўрсатиш;

  7. • ШҲТ доирасида ҳамкорликни ривожлантириш манфаатини кўзлаган ҳолда ўзаро ҳуқуқий информация алмашиш;

  8. • фан ва техника, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва туризм соҳаларида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш .

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ўз олдига қўйган мақсад ва вазифалари, фаолиятининг асосий йўналишларидан келиб чиқиб фаолиятини янада яхшилаш, ташкилот самарадорлигини оширишни кўзлаб доимий равишда ташкилот доирасида учрашувлар ўтказилиб турилди. Ўзбекистон БМТ, ЕХҲТ каби универсал халқаро ташкилотлар, НАТО, МДҲ каби минтақавий ташкилотлар қаторида ШҲТ доирасидаги кўптомонлама ҳамкорлигининг сабабларини қуйидагиларда кўриш мумкин;
биринчидан, мазкур ташкилотнинг сиёсий, иқтисодий қайсидир маънода ҳарбий салоҳияти юқори бўлиб, бу омиллар нафақат терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши курашда балки бошқа соҳаларда ҳам олиб борилаётган ҳамкорликда ҳам муҳим аҳамият касб этади;
иккинчидан, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, ташкилотнинг катта потенциалга эга эканлиги. Жумладан;

  1. сиёсий соҳада - Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларни самарали кечишини таъминлашда;

  2. иқтисодий соҳада – ташкилот доирасида денгиз йўлларига чиқиш учун қулай имкониятнинг мавжудлиги, саноат ва халқ хўжалигида ҳозиргача танқис бўлиб қолаётган маҳсулотларга бўлган эҳтиёжни қондиришда, чет эл инвестициялари ҳажмининг ўсиши ва янги технологияларни кириб келишида;

  3. ижтимоий соҳада – мавжуд миграция масалаларини ҳал қилиш, ишсизликни камайтириш, камбағалликни олдини олиш ва бартараф этишда;

  4. экологик соҳада – минтақадаги экологик муаммоларни бартараф этиш, олдини олиш, ўта кескин ва мураккаб экологик вазиятни соғломлаштириш ҳамда сув танқислиги муаммосини бартараф этишни енгиллаштиришда;

  5. ҳарбий соҳада – мамлакат ҳарбий қудратини янада ўсиши ҳамда ички давлат ҳамда минтақа хавфсизлигини таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.





Download 2,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish