Маъруза 1: Кириш. Карьер атмосферасининг таркиби ва унга қўйиладиган талаблар. Карьер атмосферасини ифлосланиш омиллари



Download 3,42 Mb.
bet54/56
Sana16.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#497831
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56
Bog'liq
Маъруза

Карьерда сунъий шамоллатиш воситаларини қўллаш даври ва масштабини аниқлаш.
Карьерни табиий шамоллатишнинг самарадорлигини баҳолашда, юзадаги шамол тезлигини чегаравий қиймати uк аниқланади, ундан пастида табиий ҳаво алмашиш амалий бўлмайди. Бу қийматлар сунъий шамоллатиш воситасини қўллашдаги даврларни аниқлашда биринчи маълумотдир.
Илгари айтилганидек, карьерни шамоллатишни лойиҳалаш учун биринчи маълумотлар ичида юзадаги шамол тезлиги ҳаракатини йиллик ва кеча-кундузлик маълумотлари бўлиши керак. Графикларда даврлар тезлиги ҳаракатини ажратиб, тезлиги чегаравийдан кам (uвк) бўлишидан, йил даврлари (ёки кеча-кундуз) ва уларни давомийлигини аниқланади. Мана шу вақт ичида карьерни сунъий шамоллатишни қўллаш керак.
Расм 18.3 да Карьер юзасидаги шамол тезлиги йўналишини йиллик (а) ва кеча-кундуз (б) даврларини графиги кўрсатилган. Графикда штрихланган участка ҳаво алмашишни бузилиш даврига тўғри келади, яъни uвк.

ойлар соат
Расм 18.3 Карьердаги табиий ҳаво алмашишни бузилиш даврларини баҳолаш графиги.

Юзадаги шамол тезлигини чегаравий қиймати uк=1.3 м/с қилиб қабул қилинган.


Бир хил чегаравий шамол тезлигида унинг ҳар хил йўналиши учун ҳаво алмашиш бузилиш даврларини баҳолашни йиллик ва кеча-кундузлик шамол йўналишини унинг ўрта алмаштирилган йўналиши бўйича графикда етарли олиб борилади.
Агарда шамолни чегаравий тезлиги ҳар хил йўналишда бир хилда эмас, бундай баҳолашни тезлик графиги бўйича унинг асосий йўналишлари бўйича олиб бориш тавсия қилинади.
Агарда шамолни чегаравий тезлиги ҳар хил йўналиши учун бир хилда бўлмаса, бундай баҳолашни шамолни асосий йўналишлари учун тезлик графиги бўйича олиб бориш тавсия қилинади.
Ҳаво алмашишнинг бузилиш даврларини баҳолашда, доимо шуни инобатга олиш керакки, ўртача статик шамол тезлигини юриши тўғрисидаги маълумот юришни амалий қийматидан фарқ қилиши мумкин, улар у ёки бу карьерни ишлаш даври учун аниқланади.
Карьердаги ҳаво алмашишини бузилиш даврини баҳолаш учун метрологик инверсия температураси ва шамоллари тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиш мумкин.
Бу маълумотлар билан аниқланган ҳаво алмашишни бузилиш даврларини уларнинг нисбатан давомийлигидан аниқлаш керак. Сунъий шамоллатиш воситасини қўллаш, фақат шу вақтда бўлиш мумкинки, бу даврни давомийлиги зарарлиларни карьер атмосферасидаги йиғилиш вақтидан ПДК даражасидан ошсагина, уни аниқлаш учун (18.10) ва (18.11) формулаларидан фойдаланилади.
Сунъий шамоллатиш воситасини қўлланиш масштаби ифлосланган ҳудуд ҳажми, ундаги ифлосланиш таркиби ПДК даражасидан ошади.
Ифлосланиш ҳудудининг ҳажми:
шамоллатиш схемалари,
юзадаги шамол тезлиги,
карьер атмосферасига чиқувчи ифлосланиш миқдори,
карьердаги зарарлиларни ажралиш манбаларини жойланишларига боғлиқдир.
Шамоллатишни тўғри схемасида ва зарарлиларни ажралиш манбани жойланиши карьерни шамол ости бортида жойлашганда унинг ҳамма ҳажми ифлосланади, агарда манба шамол эсаётган бортга кўчирилса у камайиши мумкин.
Рециркуляция шамоллатиш схемасини қўллаб, ифлосланиш ҳудуд ҳажмини рециркуляция ҳудуд ҳажмига тенг қилиб, ифлосланиш даражасини аниқлашда фақат шу манбани ҳисобга олмоқ керакки, ундан бу ҳудудга ифлослик киради.
Инверсияда ифлосланиш ҳудуд ҳажми карьер ичидаги инверсия даражаси пастидаги бўшлиқ ҳажмига тенг.



Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish