Штамп пўлатлари. Металл ва қотишмаларни босим билан ишлашда фойдаланиладиган. Асбоблар (масалан, штамп, пуансон, ролик ва бошқалар) тайёрлаш учун ишлатиладиган пўлатлар штамп пўлатлари деб аталади. Металл ва қотишмаларни босим билан ишлаш аебоблари икки группага: металл ва қотишмаларни совуқлайин деформацияловч'и асбоблар группаси билан металл ва қотишмаларни қиздирилган холда ’ деформациялайдиган 249- расм. Тезкесар асбоблар группасига бўлинади. Шунга кўра, бундан пўлатлаги карбидлик одддай асбоблар тайўрлаш учун ишлатиладиган пўлат- вацияси. X 100- лар ҳам икки группани ташкил этадил.
Металл ва қотишмаларни қиздириб туриб босим билан ишлашда асбоблар қаттиқ қизийди. Бинобарин, бундай асбоблар тайёрланадиганпўлатнинг механик хоссалари совуқ ҳолатдагина эмас, балки қизиган ҳолатда ҳам юқори бўлиши керак. Иш жараёнида қаттиқ қизийдиган асбоблар тайёрланадиган пўлатларнинг оқувчанлик (пропорционаллик) чегараси Юқори бўлиши зарур , акс холда , бу асбоблар Юқори босим
таъсири остида деформацияланиши мумкин.. Темирчилик штамплари босим билан ишланаётган металлга зарб билан урилганда синиб ёки ёрилиб - кетмаслиги учун бундай щгамплар пўлати қовушоқ бўлиши ҳам керак. Штамп .пўлатларининг ҳамма турлари ҳам ейилишга чидамли бўлиши шарт, чунки пўлат ейилишга чидамли бўлгандагина ундан "ясалган асбоблар кўпга чидайди-
Пресслаш аебоблари зарб сиз ишлаганлиги учун бундай асбоблар тайёрланадиган пўлат қизиган холда ейилишга чидамли бўлиши керак. Шу сабабли болта штамплари, яъни зарб билан ишлайдиган штамплйр учун алозида, пресслаш штамплари учун эса алозида маркали пўлатлар ишлатилади.
Бундан буён совуқлайин босим билан ишлашда фойдаланиладиган асбобларни қизимайдиган штамплар деб, металл ёки қотишмаларни циздИриб туриб босим билан ишлашда фойдаланиладиган асбобларни эса қизийдиган штамплар деб атаймиз.
К,иҳамайдитан. штамплар тайёрланадиган пўлат жуда-қаттиқ, ишцаланишга бардош . берадиган, қовушоқ (Айниқеа, пуансонлар тайёрлаш учун ишлатиладиган пўлат) бўлиши1 керак. ДизийдиГан штамплар тайёрлаш учун ишлатиладиган .пўлат мацаллий қизиш таъсирйга имкони борича чидамли бўлиши зарур , чунки етарли даражада пластик (қовушоқ^ бўлмаган, масалан, ёмон бушатилган пўлатдан ясалган штампнинг иш қисми кизиса, унда дарзлар ҳосил бўлиши. мумкин.
Босим остида деталσ қуйиш цолиплари (пресс-қолиплар) .Айниқса орир шароитда ишлайди. Колипга қуйилган суюк металл цолипнинг иш юзасини қаттиқ қиздиради, цолипнинг ички цисмларига юбориб туриладиган сув эса шу цисмларни совитади, бунинг натижасида катта иссйцлик кучланишлари вужудга келади. Пресс-цолипдар тайёрланадиган пўлат ейилишга чидамли, қизиган ҳолатда хам Юқори механик хоссаларга эга, цолипнинг иш сирти суюқ металл таъсирида ейилмайдиган бўлиши керак.
Катта улчамли штамплар тайёрланадиган пўлатларда, юқорида айтиб ўтилган хоссалардан ташқари, чуқурроқ тобланиш хоссаси хам бўлиши зарур . Мураккаб шаклли штамплар тайёрланадиган пўлатлар тоблаш вақтида имкони борича кам деформацияланиши лозим.
Энди, қизимайдиган ва қизийдиган штамплар тайёрлаш учун ишлатиладиган пўлатларни кўриб чиқишга ўта йлик.
Қ и з и м а й д и г а н ш т а м п п ў л а т л а р қизимайдиган штампларнинг қаттиқлиги юқори —Роквелл бўйича 58—60 ва, ҳатто, 62 дан юқори бўлиши керак. Бундай штамплар таркибидаги углерод миқдори 1% дан кам бўлмаган углеродли пўлатлардан, шунингдек, 34- жадвалда келтирилган пўлатларнинг баъзиларидан тайёрланади 315—316- бетларга қаранг). У10, У11, У12 маркали пўлатлардан шакли оддий бўлган, кичикроқ улчамли штамплар ясалади. У10, У11, У12 пўлатларининг тобланиш чуқурлиги катта бўлмаганлиги учун уларни нисбатан енгил шароитда ишлайдиган штамплар тайёрлаш учун ишлатиш керак. Шакли анча мураккаб ва анча огир шароитда ишлайдиган штамплар тобланиш чуқурлиги катта легирланган пўлатлардан, масалан, X ёки ШХ15 маркали пўлатлардан тайёрланади. Совуқлайин прокатлаш жувалари тайёрлаш учун таркибида ўрта хисоб билан 1 ёки 2% Сг бўлган хромли пўлатлар (9Х ёки 9X2 пўлатлари) ишлатилади. Бундай жуваларнинг кундаланг кесим юзи катта бўлганлиги учун улар сувда тобланиб, паст (100—120°С) температурада бушатилади. Бундай қилинганда жуванинг 15 мм гача қалинликдаги сиртқи қатламининг қаттиқлиги Роквелл бўйича 66 га етади.
Металларни совуқлайин деформациялайдиган, аммо зарб билан ишлайдиган баъзи асбобларнйнг, масалан, зубило, пневматик асбоблар ва бошқаларнинг қаттиқлиги, аксинча, Роквелл бўйича 52—58 бўлиши керак. Нисбатан енгил шароитда ишлайдиган бундай асбоблар, масалан, дастаки зубило, дастаки клеймо ва шу кабилар У7, У8, У9 маркали асбобсозлик пўлатларидан тайёрланади.
Штамп пўлатларининг энг кўп ишлатиладиганлари 4ХС, 6ХС, 4ХВ2С, 5В2С ва 6ХВ2С маркали пўлатлардир (бу пўлатларнинг химиявий таркиби 34-жадвалда, тобланиш температураси билан қаттиқлиги эса 35-жадвалда келтирилган). Бу ерда биз уларнинг Бўшатиш температураси билан бушатилгандан кейинги қаттиқлигинигина кўрсатиб ўта миз (38- жадвал).
38- ж а д в а л
Пулатнинг маркаси
|
Бушатиш температураси *С
|
Бушатилгандан кейинги кат-
тиклиги HRC
|
4ХС
6ХС
4ХВ2С
5ХВ2С
( 6ХВ2С
|
240—270
240—270
240—270
420—440
240—270
420—440
240—270
420—440
|
51—52
52—53
50—52
44—46
51—53
45—47
53—55
46—48
|
Қизимайдиган штамплар, шунингдек, металлни совуқлайин ёки бироз қиздириб туриб Деформациялаш учун ишлатиладиган бошқа асбоблар, масалан, сим тортиш асбобларининг филσералари (кўзлари) ва шу кабилар ейилишга ва иссиқликка чидамлилик хоссалари юқори , термик ишланганда кам деформацияланадиган кўп хромли пўлатлардан, масалан, Х12, Х12М, Х12Ф1, ХбВФ маркали пўлатлардан тайёрланади Х12, Х12М, Х12Ф1 пўлатларининг химиявий таркиби 35-жадвалда келтирилган.
Кўп хромли пўлатларни тоблаш температуралари 39-жадвалда берилган (суюқлантирилган тузда қиздирилади).
39- ж а д в а л
Do'stlaringiz bilan baham: |