а — 1240° С гача (чала) қиздирилиб, сўнгра тобланган; б — 12800 С гача (нормал) қиздирилиб, сўнгра тобланган; в — 1340° С гача (ўта) қиздирилиб, сўнгра тобланган.
Шуни хам айтиш керакки юмшатилган Р18 пўлатида карбид фаҳалар миқдори 25% бўлса, уларнинг фақат 10 проқ ента эритмага ўтиб, 15 проқ ента шундайлигича қолади. Аммо бу ортиқча карбидларни кераксиз қушимчалар деб айтиш турри бўлмайди, чунки улар аустенит доналарининг йириклашувига тусқинлик қилади. Агар ортиқча карбидлар бўлмаса, тезкесар пўлат 1200°С ва ундан юқори температурагача қиздирилганда аустенит доналари йириклашиб кетади, бунинг оқибатида эса пўлатнинг механик хоссалари пасаяди. 245- расмда ҳар хил температураларгача қиздирилиб, сўнгра тобланган Р18 пўлатининг микроскопик тузилиши тасвирланган.
Р18 пўлати 1240°С гача қиздирилиб, сўнгра тобланса, аустенит доналари майда, аммо қолдиқ карбидлар миқдори куя бўлади (245- расм,a). Пўлат 1280°С гача қиздирилиб, сўнгра тобланса, аустенит доналари бир оз йириклашади (245-расм, б), аммо ортиқча карбидлар миқдори анча камаяди, бу ҳол кўпроқ легирланган аустенит ҳосил бўлганлигидан далолат беради. Пўлат нормал (1280°С) температурадан юқори (1340°С)температурагача қиздирилса, аустенит доналари анча йириклашиб, карбидлар тури ҳосил бўлади, пўлат тобланганда эса шу структура сақланиб қолади (245т расм, в).
Юқорида айтиб утилганидек, тезкесар пўлатнй тоблаш учун қиздириш температурасининг кўта рилиши билан пўлатнинг аустенйтида углерод ва легирловчи элементлар миқдори ортади, легирловчи элементлар эса аустенитнинг мартенситга айлана бошлаш ва тамом айланиб бўлиш температурасини пасайтиради, бу ҳол қолдиқ аустенитнинг миқдорини 30—35% гача оширади.
Тезкёсар пўлат 1110°С га яқин ва ундан юқори температурагача қиздирилиб, сўнгра тобланса, аустенитнинг мартенситга тамом айланиш нуқтаси нолдан пастда бўлади, пўлат нолдан паст температураларгача совитилганда эеа қолдиқ аустенитнинг жуда- кўп қисми мартенситга аланади.
Тезкесар пўлатдан ясалган кесувчи асбоблар ни тоблашда нолдан паст температурагача совитиш усулидан кўп фойдаланилади.
Тезкёсар пўлатдан ясалган кесувчи асбоблар тоблангандан кейин албатта бушатилиши керак, чунки пўлат бушатилмаса, асбобнинг кесиш хоссаларини пасайтирувчи қолдиқ аустенит парчаланмай қолади. Тобланган тезкесар пўлат 500— 550°С температурагача қиздирилганда унда муҳим ўзгаришлар содир бўлмайди, 550°С дан юқори температурагача қиздирилганда эса пўлатнинг аустенитидан карбидларнинг маълум қисми ажралиб чиқади ва пўлат совитилганда аустенитнинг бир қисми мартенситга айланади, аммо 560—580°С температураларда бўшатиш бир неча марта такрорланса, қолдиқ аустенитнинг жуда кўп қисми мартенситга айланади.
246- расм Тобланиб, сўнгра бушатилган тезкесар пўлатнинг микроскопик
тузилиши Х500: а — яхши (нормал) бушатилган (мартенсит + карбидлар);
б — чала бушатилган (мартенсит + аустенит +карбидлар); в — Ўта
бушатилган (мартенсит + троостит +карбидлар).
Такрор бўшатишда (600°С дан юқори бўлмаган температурада) пўлатнинг қаттиқлиги пасаймай, балки тобланган ҳолатдагисига қараганда бир оз ортади. Агар пўлат 600°С дан юқори температурада бушатилса, унинг қаттиқлиги пасаяди, чунки бундай температурада мартенсит парчаланиб, карбидлар йириклашади (246- расм, в). Тобланиб, сўнгра бушатилган тезкесар пўлатнинг структураси майда нинасимон мартенсит (бушатилган мартенсит) ва карбидлардан иборат бўлади (246- расм, а). Агар пўлатни бўшатиш температураси ёки уни бўшатиш температурасида. тутиб туриш вақти етарли даражада бўлмаса, пўлат чала бушайди, яъни унинг структурасида бушатилган мартенситдан ташқари, қолдиқ аустенит ҳам бўлади (246-расм, б).
Энди, тезкесар пўлатларни термик ишлаш режимлари билан танишиб чиқишга ўтайлик.
Тезкесар пўлатдан ясалган кесувчи асбобларни термик ишлаш (тоблаш ва бўшатиш) режимлари схемаси 247-расмда тасвирланган.
Баъзи маркали тезкесар пўлатдан ясалган асбобларни тоблаш темпеаатуралари 37- жадвалда келтирилган.
Тезкесар пўлатларнинг иссиқлик ўтказувчанлйги катта эмас, шунинг учун тезкесар пўлатдан ясалган кесувчи асбобни тоблашда уни бирданига печга қуйиб, узил-кесил қиздириш ярамайди, чунки асбоб дарз кетиши мумкин.
37- ж ад в ал
Do'stlaringiz bilan baham: |