Деталда тобланмаган жойларнинг қолиши. Бу нуқсоннинг сабаби пўлат деталларнинг харур температурагача қиздирилмаслиги, етарли даражада тез совитилмаслиги, нотекис совитилиши, совитиш прОқ есси деталларнинг бир-бирига тегиб туриши, деталлар сиртининг ифлосланганлиги, пўлат дастлабки структурасининг бир жинсли бўлмаслиги, масалан феррит тупланиб қолган жойлар борлигидир. Дастлабки структураси гетёроген бўлганпўлат тоблаш температурасигача қиздирилганда ферритли' жойларда феррит ўзгармай қолади ёки углероднинг концентрацияси кам аустенит хосил бўлади. Ўз-ўзидан тушунарлики, деталь тўғри тобланган тацдирда хам ана шу жойларда унинг қаттиқлиги паст бўлади.
Юқорида баён этилган сабаблар йуцотилса, масалан, детални тоблашдан олдин унинг сирти тозаланса, деталь олдиндан нормалланиб, пўлатнинг структураси бир жинсли қилинса ва тоблашнинг бошқа коидалари бажарилса, деталда тобланмаган жойларнинг қолишига бархам берилган бўлади.
Деталнинг деформацияланиши, тоб ташлаши ва дарз кетиши. Бу нуқсоннинг сабаби биз юқорида (6- параграфда, 219-бет) кўриб ўтганички кучланишлардир. Аустенитнинг мартенситга айланиш сохасида пўлат секин совитилса —- поғонали, изотермик тобланса ёки икки мухитда' совитилса, ички кучланишлар камайиб, бундай нуцсонларга бардам берилади. Майда деталлар, шунингдек, шакли оддий деталлар тоб ташлашга камроқ мойил бўлади. Шакли мураккаб деталларни углеродли пўлатлардан эмас, балки легирланган пўлатлардан тайёрлаш маъқулроқ, чунки углеродли пўлатлар сувда тобланса, легирланган пўлатлар мойда тобланади. Деталь мойда тобланганда ички кучланишлар катта бўлмайди.
8- §. ПУЛАТНЙ ТЕРМОМЕХАНИК ИШЛАШ
Пўлатни А3 критик нуқтадан юқорироқ температурагача қиздириб маълум вақт тутиб турилгандан кейин ё шу температуранинг ўз ёки рекристалланиш температурасидан пастроқ температурагача совитилгач босим билан ишлаб, сўнгра тоблаш ва тоблангандан кейин паст температурада бўшатиш прОқ есси термомеханик ишлаш деб аталади. Бинобарин, деформациялаш температурасига кўpa, термомеханик ищлашни икки турга: юқори температурали термомеханик ишлаш (ЮТМИ) тури билан паст температурали термомеханик ишлаш (ПТМИ) туриг булйш мумкин.
Юқори температурали термомеханик ишлаш прОқ есси Пўлатни А критик нуқтадан ва, бинобарин, рекриагалланиш темпер атур асидс, юқори температурагача қиздириш , шу температурада маълум вақт тиб туриб, пўлат структурасини аустенитга айлантириш, сўнгра босим билан ишлангандан кейин тез совитишдан. (тоблашдан), яъни аустнитни мартенситга айлантирйшдан иборат (182-расм, а).
182- расм- Термомеханик ишлаш схемаси:
а — юқори температурали термомеханик ишлаш (ЮТМИ); б — паст температурали
термомеханик ишлаш (ПТМИ).
Босим билан ишланган пўлат тез совитилмаса, аустенит рекристалланиб, унинг донаси йириклашади.
Паст температурали термомеханик ишлашда пўлат А3 критик нуқтадан юқори температурагача қиздирилиб, унинг структураси аустенитга айлантирилади. Шундан кейин пўлат рекристалланиш температурасидан паст (400—500°С) температурагача ўта совитилади, яъни нисбатан барқарор холатга келтирилади ва шу температурада босим билан ишланади (182-расм, б). Босим билан ишланган пўлатни дархол
эмас, балки маълум вақт утгандан кейин совитиб, аустенитни мартенситга айлантириш мумкин, чунки бу температураларда аустенитда рекристалланиш содир бўлмайди. Юқори температурали термомеханик ишлашда хам, паст температурали термомеханик ишлашда хам тобланган пўлат паст температурада бўшатилади.
Юқори температурали термомеханик ишлашда пўлатнинг пухталиги анча юқори бўлади [аь= 2200 — 3000 Мн/м2( 10-1 кГ/мм2)], бунинг сабаби шуки, босим билан ишланган пўлатда аустенит доналаридан мартенситнинг анча майда пластинкалари хосил бўлади.
Юқори температурали термомеханик ишлаш усули хар қандай қотишмага, паст температурали термомеханик ишлаш усули эса фақат мартенсит хосил қилиш учун тобланадиган пўлатларгагина татбиқ этилиши мумкин.
182- расмдан кўриниб турибдики, юқори температурали термомеханик ишлаш анча осон паст температурали термемеханик ишлаш эса мураккаброқдир, чунки бунда ишлов бериладиган пудатни хар хил температурали печларга олиб ўтищ ва ўзгармас температурада тутиб туриш харур бўлади.
ЮТМИ да пўлатнинг деформацияга курсатадигай харшилиги ПТМИдагига қараганда кичик бўлади, чунки ЮТМИ да пўлат анча юқори температурада деформацияланади.
В. Д. Садовский тадқиқотларининг курсатишича, ЮТМИ натижасида, тобланган пўлатни. бўшатишда вужудга келадиган биринчи ва иккинчи тур мўртликларга бархам бериш мумкин-(306-бетга қаранг)'.
Паст температурали термомеханик ишланган пўлатнинг пухталигига юқори температурали термомеханик ишланган пўлатникидан хам юқори бўлади. Масалан, легирланган конструкцион пўлатлар паст температурали термомеханйк ишлангандан кейин уларнинг ўз йлишдаги мустазкамлик чегараси аь= 2700— 3200 Мн/м2 10 1 кГ /мм2) бўлиб. колади. Бунинг сабаби шуки, ПТМИ да босим билан ишлаш температурасида пўлатда рекристалланиш прОқ есси содир бўлмайди, ЮТМИ да эса рекристалланиш прОқ ессининг дастлабки босцичлари содир бўлиши мумкин, чунки бунда пўлат рекристалланиш температурасидан юқори температурада босим билан ишқаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |