7- §. ТОБЛАШДА ВУЖУДГА КЕЛАДИГАН НУҚСОНЛАР
Пўлат турри тобланмаса, унда хар хил нуқсонлар хосил бўлиши мумкин. Бу нуқсонлар жумласига, масалан, тобланган пўлат қаттиқлигининг етарли даражада булмаслиги, ортиқча мўрт бўлиб қолищи деталда тобланмай қолган жойлар бўлиши , деталь сиртининг углеродсизланиши ва оксидланиши, деталнинг тоб ташлаши, деформациялакиши ва унда дарзлар хосил бўлиши киради. Ана шу нуқсонларни бирма-бир кўрибчиқайлик.
Тобланган деталь қаттиқлигининг етарли даражада булмаслиги. Бу нуқсонга температуранинг керагидан пастроқ бўлиши , деталнинг тоблаш
температурасида етарли вақт тутиб турилмаганлиги ёки етарли даражада тез совитилмаганлиги сабаб бўлади. Температура пастроқ бўлса ёки тоблаш температурасида деталь етарли вақт тутиб турилмаса, аустенит углеродга кам туйинади, бунинг натижасида мартенситнинг қаттиқлиги пасаяди. Деталь етарли даражада тез совитилмаса, аустенит мартенситга айланиш даражасигача ута совимайди, бунинг оқибатида пўлат структураси ё қисман ёки батамом троостит ёхуд
сорбитдан иборат бўлиб қолади. Бу нуқсонни йўқотиш учун пўлат юмшатилиб, сўнгра такрор тобланади.
Тобланган деталнинг ортиқча мўрт бўлиб қолиши. Бундай нуқсон пўлатнинг харур температурадан юқори температурагача қиздириб юборилишидан келиб чиқади. Пўлат харур температурадан юқори температурагача қиздириб юборилганда аустенит доналари йириклашиб кетади ва пўлат тобланганда унинг мўртлиги ошади. Бу нуқсонни йўқотиш учун хам пўлат юмшатилиб, сўнгра такрор тобланади.
Деталь сиртининг оксидланиши ва углёродсизланиши. Бу нуқсон пўлат сиртида куйинди (оксид) хўсил бўлиши ва пўлатнинг сиртқи қатламидаги углероднинг куйиб кетишидан иборат. Пўлат химоя атмосфераси бўлмаган, бошқача айтганда, атмосфераси контрол қилинмайдиган алангали печларда ёки электр печларида қиздирилганда пўлатнинг сирти оксидланади ва углеродсизланади. Шунинг учун пўлат деталь бундай печларда қиздириладиган бўлса, тоблангандан кейин уни силлиқлаш, яъни сиртидаги углеродсизланган ёки оскидланган қатламни йўқотиш учун деталда цуйим қолдирилади, бу эса термик ишланадиган деталь тайёрлаш технологиясини мураккаблаштиради ва детални қимматлаштиради. Бу нуқсонга алангали печларда ва электр печларида химоя атмосфераси хосил қилиш йўли билан бархам берилиши мумкин химоя атмосфераси иссиқлик бериш қобилияти юқори газларни, масалан, кокс газини хаво етишмайдиган жойда ёндириш, писта кўмирни
газификация қилиш ва бршқа йуллар билан хосил қилинади.
Тобланадиган пўлат детални суюқлантирилган туз ёки тўзларда, шунингдек, вакуумда қиздириш йўли билан хам бундай нуқсонларга бархам берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |