Nazariy savollar
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси вазифаларини ёритинг.
Ўзбекистон Жиноят ҳуқуқининг вазифалари ЎзР ЖКнинг 2-моддасида баён қилинган. Жиноят кодексининг вазифалари:
жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий
Муносабатларни (шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатлари, табиий муҳит, тинчлик, инсоният
хавфсизлиги билан боғлиқ муносабатлар) жиноий тажовузлардан қўриқлаш;
жиноятларни олдини олиш;
фуқароларни республика Конституцияси ва қонун-ларига риоя қилиш руҳида тарбиялашдан иборат.
Қонунийлик принципининг моҳияти ва аҳамиятини муҳокама этинг.
Qonuniylik printsipi JK ning 4-moddasida bayon qilingan.
Jinoyat to‘g‘risidagi qonun hujjatlarida qonuniylik prinsipi tor
yo‘nalishda ifodalangan bo‘lib, asosan JK vazifalariga nisbatan qo‘llashga mos holda talqin qilinadi. JKning 4-moddasida ushbu prinsip quyidagicha belgilangan: <belgilanadi. Ҳеч ким суднинг ҳукми бўлмай туриб жиноят содир қилишда
айбли деб топилиши ва қонунга хилоф равишда жазога тортилиши мумкин эмас. Жиноят содир этишда айбдор деб топилган шахс қонунда белгиланган ҳуқуқлардан фойдаланади ва мажбуриятларни бажаради.>>
Қонунийлик принципи — ЎзР ЖК 4-моддасида жиноят ҳуқуқининг қонунийлик принципи берилган бўлиб, содир этилган қилмишнинг жиноийлигини, жазога сазоворлиги ва бошқа ҳуқуқий оқибатлари фақат Жиноят кодекси билан белгиланади.
Ҳеч ким суднинг ҳукми бўлмай туриб жиноят содир қилишда айбли деб топилиши ва қонунга хилоф равишда жазога тортилиши мумкин эмас.
Жиноят содир этишда айбли деб топилган шахс қонунда белгиланган ҳуқуқлардан фойдаланади ва мажбуриятларни бажаради.
Жиноят қонуни мамлакатимизда жиноий қилмиш содир қилганлик учун шахсни жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган ягона жиноят қонунидир. Бошқа бирон қонун нормасини қўллаб шахсни жиноий жавобгарликка тортиш мумкин эмас. Жиноят кодексида жиноят деб ҳисоблаб, жавобгарлик белгиланган, бунинг учун жазо назарда тутилган қилмишларнинг қатъий рўйхати берилган бўлиб, Кодексда назарда тутилмаган, ҳар қандай ижтимоий хавфли қилмишни содир қилиш жиноят ҳисобланмайди ва улар учун жиноят қонуни нормаларини қўллаб жавобгар қилиниши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасида «Жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди. Судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлаб берилади», дейилади. Демак, жиноят ҳуқуқининг қонунийлик принципи энг аввало Конституциявий принцип ҳисобланади ва жиноят ҳуқуқида шундайлигича қабул қилинган. Проф. А.С.Якубов ЎзР жиноят ҳуқуқининг қонунийлик принципини қуйидаги белгиларда ифодалайди:
а) қилмишнинг жиноийлиги фақат Жиноят кодекси билан аниқланиши; б) жазо ва бошқа ҳуқуқий оқибатлар фақат Жиноят кодекси билан белгиланиши; в) Жиноят кодексининг жиноят ҳуқуқи учун ягона манба эканлиги; г) шахснинг жиноятни содир этишдаги айблилиги ёки унга қўйилган айбда айбсизлигини фақат суд томонидан аниқланиши; д) жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чораларининг фақат суд томонидан қўлланиши; е) жиноятни содир этишда айбдор деб ҳисобланган шахсни ҳуқуқий ҳолати фақат қонун билан белгиланиши; ж) барча ҳуқуқни амалда қўллайдиган идораларнинг жиноят қонунининг мазмунини ўз ваколатлари доирасида ва Жиноят кодексида кўрсатилган аниқ матнга мувофиқ шарҳлаш мажбурдирлар, деган қоидалардан
иборат.
Шундай қилиб, қонунчилик принципи жиноят содир қилишда айбланаётган, жиноий жавобгарликка тортилаётган шахсни жиноий жавобгарликка тортиш ва унга нисбатан жазо қўллаш фақат жиноят қонуни доирасида ва унга мувофиқ равишда амалга оширилади. Шунингдек, жиноят содир қилишда айбланаётган шахсни жавобгарлик ва жазодан озод қилиш ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари қўллаш фақат жиноят қонуни билан ҳал қилинади. Қонунчилик принципи барча жиноят-ҳуқуқий нормаларга бир хилда тегишлидир.
Қонунда ана шу принципнинг белгиланиши ижтимоий хавфли қилмиш содир қилган шахсни аналогия бўйича жавобгар қилишни истисно қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |