Генетика, геномика ва биотехнологиянинг замонавий муаммолари



Download 2,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/123
Sana12.03.2022
Hajmi2,5 Mb.
#491646
TuriСборник
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   123
Bog'liq
konfer 2016 cgb

 
 
 
 
 


Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г. 
149 
ҒЎЗАНИ ФУЗАРИОЗ ВИЛТ 
(Fusarium oxysporum f.sp. vasinfectum)
 
КАСАЛЛИГИГА ЧИДАМЛИ БИОТЕХНОЛОГИК ЛИНИЯЛАРИНИ 
ОЛИШ 
 
Буриев З.Т., Убайдуллаева Х.А., Бабаджанова Ф.И., Резаева Б.Р.,
Рузибаев Х.С., Норов Т.М., Абдурахмoнов И.Ю. 
ЎзР ФА Геномика ва биоинформатика маркази 
111215, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вил., Қибрай тум, Университет кўча, 2-уй 
zabardast.buriev@genomics.uz 
Ўзбекистон шароитида қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлигини 
камайтирувчи омиллардан бири фузариоз касаллигидир. Дунёнинг барча 
мамлакатларида касалликка 
чидамли 
навлар 
яратилиб 
амалиётда 
қўлланилгунга қадар фузариоз сўлиш касаллиги ғўзанинг ингичка толали 
навларида ҳосилдорликни кескин камайтирувчи асосий факторлардан бири 
бўлгани маълум. Ғўзада фузариоз сўлиш (фузариоз вилт)ни 
Fusarium 
oxysporum f. sp. vasinfectum
ва замбуруғлар қўзғатади. 
Fusarium oxysporum f. 
vasinfectum 
ғўзанинг бир нечта турини, жумладан, дарахтсимон 
(Gossypium 
arboreum), 
ингичка толали Миср ёки Перу 
(G.barbadense; G.peruvianum), 
ўтсимон ёки оддий (
G. herbaceum) 
ва ўрта толали 
(G.hirsutum) 
ғўзани 
зарарлай олади. Ўсимлик ўтказувчи тўқималари мицелий билан тўлиб, 
тиқилиб қолиши ҳамда замбуруғ метоболитлари ўсимликни заҳарлаши 
сўлиш сабаблари ҳисобланади. Шу сабабдан, олимлар томонидан қишлоқ 
хўжалик экинларини мукамаллаштирилган навларини яратилишига катта 
аҳамият берилмоқда. Жумладан, ғўзани вирусли ва замбуруғли 
касалликларга чидамли навларини яратишда замонавий биотехнологик 
усуллардан фойдаланган ҳолда амалга ошириш муҳим вазифалардан бири 
ҳисобланади.
Шу мақсадда Геномика ва биоинформатика марказида 
Fusarium 
oxysporum
(FOV) замбруғини онтогенезида қатнашувчи бир нечта генлари 
асосида ген-нокаут конструкциялари тузилган. Бу конструкциялардан бири 
FoSTUA
гени бўлиб, маҳаллий расадаги FOV геномидан ажратиб олинган 


Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г. 
150 
бўлиб, микро ва макро конидий генларини бошқаради (Ohara et al., 2004). 
Бундан ташқари шу лойиҳа доирасида маҳаллий расадаги FOV геномидан 
бикаверинлар, фумонизинлар, фузиариоз кислотаси ва фузаринлар каби 
патогенларнинг қатор иккиламчи метаболитлари синтезини тартибга солувчи 
Lae
1 (Ohara et al., 2004) генларидан фойдаланилади. Ушбу генлар ёки 
уларнинг бўлаги нишон-генларнинг РНК-интерференциясини келтириб 
чиқарувчи бинар вектор конструкциясини тузиш учун номзод кетма-кетлик 
сифатида танланган бўлиб, бу билан мазкур генларнинг функциясини 
пасайтиради. Ушбу генлар учун илк изланишлар доирасида қатор RNAi 
вектор конструкциялари олинди. Шундан келиб чиқиб тадқиқотларимизнинг 
асосий мақсади РНК интерференцияси (RNAi) орқали 
Fusarium oxysporum
f. 
sp.vasinfectum 
касаллигига чидамли ғўза линияларини олишдан иборатдир.
Илмий тадқиқотлар натижасида, 
pHG8-FoSTUA 
ва
pHG8-LAE1
RNAi 
векторлари рифампицин ва спектиномицин селектив антибиотиклар муҳитда 
ўстирилди ва Кокер-312 ғўза ўсимлиги гипокотилига LBA 4404 штаммли 
агробактерия 
ёрдамида 
трансформация 
қилинди. 
Трансформация 
натижаларига 
кўра 
pHG8-FoSTUA 
вектор 
конструкцияси 
билан 
трансформация қилинган ғўза гипокотиллари канамицинли селектив озуқа 
муҳитда назоратга нисбатан 72% каллус тўқималари ҳосил қилган. pHG8-
LAE1 вектор конструкцияси билан трансформация қилинган ғўза 
гипокотиллари канамицинли селектив озуқа муҳитда назоратга нисбатан 66% 
каллус тўқималари индукция бўлган. 
Ҳозирги кунда 
pHG8-FoSTUA
ва
pHG8-LAE1 
вектор конструкцияси 
билан трансформация қилинган регенерант ўсимликлар олинди. Натижада 
ўзида 
pHG8-FoSTUA 
ва
pHG8-LAE1
вектор конструкцияси тутган 
ўсимликларни бир қисми 
in vitro
шароитида ва бир қисми фитотронда 
тупроққа ўтказилди. Ушбу ўсимликларни барг тўқимасидан ДНК намуналари 
ажратилиб, ген-специфик ДНК-маркерлари ёрдамида ПЗР реакцияси қўйилди 
ва молекуляр таҳлил қилинди. 


Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г. 
151 

Download 2,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish