Нафосат маданияти - гўзалликни ҳис этиш, ундан завқланиш, мавжуд гўзалликларни асраш ва бойитиш йўлида ўзлаштирилган билим ҳамда амалга ошириладиган нафосат фаолиятини ташкил этиш даражасининг сифат кўрсаткичи.
Нафосат онги - гўзаллик, гўзалликни ҳис этиш, унинг моҳиятини англаш, нафосат ҳис-туйғуси, нафосат диди каби тушунчаларнинг онгда акс этиши.
Нафосат тарбияси (эстетик тарбия- лотинча «estezio» гўзалликни ҳис қиламан) - ўқувчиларни воқелик, табиат, ижтимоий ва меҳнат муносабатлари ва турмуш гўзалликларини англаш, идрок этиш ва тўғри тушунишга ўргатиш, уларнинг бадиий дидини ўстириш, уларда гўзалликка муҳаббат уйғотиш, улар томонидан гўзалликни яратиш қобилиятларини тарбиялашга йўналтирилган педагогик жараён; ижтимоий тарбиянинг муҳим таркибий қисми.
Оила – кишиларнинг никоҳ ёки қон-қариндошлик ришталари, умумий турмуш тарзи, ахлоқий масъулият ҳамда ўзаро ёрдамга асосланувчи кичик гуруҳи.
Do'stlaringiz bilan baham: |