Материални оғзаки баён қилиш методлари – ўқув материали моҳиятини озғаки (ҳикоя, тушунтириш, мактаб маърузаси каби шаклларда) ёритишда қўлланилувчи усуллар.
Мафкура (арабча «мафкура» - нақтаи назар ва эътиқодлар тизими, мажмуи) – жамиятдаги муайян сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий, диний, бадиий, фалсафий, илмий қарашлар, шунингдек, маънавий-ахлоқий юксаклиш, маърифий-тарбиявий ишларнинг ривожини таъминловчи, уларнинг мақсад ва йўналишларини аниқлашда етакчи ўрин тутувчи ғоялар тизими.
Машқ ва ўргатиш (фаолиятда машқлантириш) методлари-муайян машқёрдамида болалар фаолиятини оқилона, мақсадга мувофиқ ва ҳар томонлама пухта ташкил қилиш, уларни ахлоқ меъёрлари ва хулқ-атвор қоидаларини бажаришга одатлантириш усуллари.
Маълумот – таълим-тарбия натижасида ўзлаштирилган ва тизимлаштирилган билим, ҳосил қилинган кўникма ва малакалар ҳамда таркиб топган дунёқараш мажмуи.
Do'stlaringiz bilan baham: |