Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
26
˗ ўзини меҳнат фаолиятига тайёрлаш ва тарбиялаш: касбий фаолият жраёнида
фаол иштирок этиш, ўзини ўзи камол топтириши.
Касбий тарбия асосий педагогик категориялардан бўлиб, жамият, ижтимоий
институтлар ва таълимнинг шахсга мақсадга йўналтирилган таъсирларининг яхлит
ижтимоий-касбий педагогик тизимини ташкил этади. Касбий тарбиянинг асосий
мақсади шахсни профессионал сифатида шакллантиришдир. Педагоглар касбий
тарбияга юқори малакали мутахассислар тайёрлашга имкон берувчи тизим сифатида
ёндашмоқлари зарур. Чунки фақат юқори малакали мутахассисларгина қийин
ижтимоий-иқтисодий, сиёсий шароитларда ҳам ўзига йўл топа оладилар.
Шахснинг касбий шаклланиши узоқ давом этадиган жараён. Шахс тарбиянинг
барча тизимлари, яъни ташқи муҳит (оилавий, ғоявий, информацион институтлар ва
бошқаларнинг) таъсири орқали, касбий фаолият мақсади, мазмуни, мотивлари,
қадриятий йўналишлари, турлари ва уни амалга ошириш воситалари, метод ва
шакллари асосида тарбиялансагина самарали натижаларга эришиши мумкин [3].
Касбий тарбия жараён сифатида бир неча босқичда амалга оширилади:
Биринчи босқич
ўз ичига касбга йўналтириш ишларини қамраб олади (касблар
ҳақида суҳбатлашиш, касбларни тарғибот ва ташвиқот қилиш, касб танлаш ва касбий
фаолият бўйича маслаҳатлар бериш). Бундай ишлар умумтаълим мактаблари, ўрта
махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг бутун педагогик жамоаси томонидан,
касбга йўналтирувчи ўқув марказлари ва бандликка кўмаклашувчи бўлим ходимлари,
шунингдек талабаларнинг ота-оналари жамоатчилик кенгаши билан ҳамкорликда
амалга оширилади.
Иккинчи босқичда
аниқ касблар бўйича касбий ташхис (диагностика) ва касб
танлаш ишлари амалга оширилади. Бунда махсус методлар ёрдамида талабаларнинг
касбий қизиқишлари, касбий қобилияти, касбий имкониятлари аниқланади.
Талабаларнинг касбга бўлган лаёқати синаб кўрилади, психофизиологик тузатишлар
ўтказилади: касбий қобилиятларни ривожлантиришга тўсиқларни аниқлаш, уларни
бартараф этиш; касбий идрок даражасини ошириш ва касбий онгни кенгайтириш;
касбий ўз-ўзини бошқариш, касбга психологик мослашиш методларини ўргатиш.
Юқорида таъкидлаб ўтилган босқичларни ўз мақсадлари бўйича битта босқичга
бирлаштириш мумкин (касбий ўз-ўзини белгилаш босқичи).
Учинчи босқич
– касбий шаклланиш босқичи. Ушбу босқичда бўлажак муҳандис-
техниклар умумтаълим, умумтехник ва касбий билим, кўникма ва малакаларни
эгаллайдилар; ижтимоий ва касбий сифатларини ривожлантирадилар; психологик
таранглик, ташвиш ва безовталиклардан халос бўладилар; касб маҳорати ва касбий
етуклик асосларини шакллантирадилар.
Касбий тарбия ва касбий шаклланишнинг якуний босқичи касбий мослашув босқичи
ҳисобланади. Бунда талаба маълум касбий кўникмаларга эга бўлади.
Касбий тарбиянинг юқорида санаб ўтилган босқичлари ўзаро диалектик боғлиқликда
бўлиб, уларнинг ҳар бири маълум мақсад, восита, метод, шакл ва натижага эга.
Шуни таъкидлаш зарурки, ҳар қандай таълим муассасаси фаолиятининг асосий
натижаси бугунги кунда талабаларнинг фақат билим, кўникма ва малака тизимини
эгаллаш билангина эмас, балки уларда интеллектуал, фуқаровий-ҳуқуқий,
коммуникацион, информацион ва бошқа соҳалар бўйича асосий компетенцияларнинг
шаклланганлиги билан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: