Биринчи бўлим. Фалсафанинг моҳияти, ривожланишининг асосий босқичлари ва йўналиши фалсафа: унинг предмети, мазмуни ва жамиятдаги



Download 0,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/30
Sana25.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#286090
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   30
Bog'liq
1-мавзу Фалсафанинг максад ва вазифаси

Фалсафанинг ижодий характери. Фалсафа жамият ҳаётининг деярли 
барча жабҳаларига кучли таъсир кўрсатган ҳолда, айни вақтда фан билан доим яқин 
алоқада иш кўради. У ёки бу фан қандай муайян муаммоларни ҳал қилишидан 
қатъий назар, улар билан боғлиқ жараёнлар ва ҳодисаларга, яъни бутун вазиятга, шу 
жумладан охир-оқибатда олинган натижаларга нисбатан фалсафий ёндашув доимо 
зарурий шарт ҳисобланади. Муайян фан предметига ва унинг олдида турган 
муаммоларга нисбатан бундай кенг билимнинг бошқа соҳаларида эришилган энг 
сўнгги ютуқларни ҳам акс эттирадиган яхлит ёндашувсиз фундаментал кашфиётлар 
қилиш ҳам, умуман фаннинг ривожланишига эришиш ҳам мумкин эмас.
Ўз вақтида дунёга нисбатан (одатдаги, «классик» физика доирасида узоқ 
йиллар ҳукм сурган ёндашувларга қараганда) кенгроқ ёндашув, масалан, 
А.Эйнштейн (1879-1955)га дунёнинг манзарасини тушунишга нисбатан бутунлай 
янгича ёндашувни таклиф қилиш ва аввалги физиканинг аксарият қоидалари муайян 
даражадагина ҳақиқий бўлиб қолган шароитда классик (Ньютон) механикасини ҳам 
ўз ичига олган «Нисбийлик умумий назарияси»ни таърифлаш имконини берди. 
Аммо табиий бир савол туғилади: бу ерда фалсафа чиндан ҳам ижодий рол 
ўйнадими? Агар ижодий рол ўйнаган бўлса, бу нимада ва қай тарзда намоён бўлди? 
Умумий далилларга тўхталмай, шуни қайд этишни ўринли деб 
ҳисоблаймизки, Эйнштейн онгида ўзидан олдинги ва ўзи яшаётган даврдаги 
фалсафа ғоялари тўқнашди. Улар мутафаккирнинг бутун ижодий фаолиятига кучли 
таъсир кўрсатди, зеро у рационалистик фалсафанинг кўпгина классиклари, уларнинг 
ўтмишдошлари ва издошлари билан талабалик йилларидаёқ танишган эди. “Биз 
Эйнштейн ижодига ХХ аср ўрталарининг физик концепциялари ва келажакка 
прогнозлар нуқтаи назаридан, ретроспектив назар ташлар эканмиз, уни инсоният 
маънавий ҳаёти катта бир босқичининг якуни деб ҳисоблаш мумкин. – Бу босқич 


фақат Ньютон механикаси билан бошлангани йўқ. Бутун рационалистик фан ва XVII 
аср фалсафаси унинг негизи ҳисобланади. Эйнштейн асарлари билан танишар 
экансиз, Галилей, Декарт, Спиноза, Гоббс, Ньютон сатрларини беихтиёр эслайсиз – 
баъзан ғояларнинг ажабтовур ўхшашлигига дуч келасиз. XVII аср рационалистик 
тафаккурининг номуайян фаразлари ва изланишлари қандай қилиб ижодий, изчил 
шакл-шамойил касб этаётганининг гувоҳи бўласиз. Бу ерда тадрижий алоқа 
мавжудлиги шак-шубҳасиздир”
1
.
Фалсафий тасаввурлар ва табиий-илмий қарашларни фарқлаш осон иш эмас. 
Бироқ фалсафий тасаввурлар табиий-илмий қарашларга таъсир кўрсатгани, худди 
шунингдек ал-Хоразмий, ал-Фарғоний, Ибн-Сино, Мирзо Улуғбек, И. Ньютон, 
А.Эйнштейн каби буюк олимларнинг илмий ғоялари замирида уларнинг кенг ва 
теран фалсафий билимлари ётиши шак-шубҳасиздир. Айни шу сабабли кўрсатилган 
мутафаккирларнинг яхлит фалсафий таълимоти ҳақида бўлмаса ҳам уларнинг 
жиддий фалсафий қарашлари ҳақида тўла асос билан сўз юритиш мумкин.
Фалсафа ва фан. Фалсафа нафақат фан, балки ижтимоий ҳаётнинг бошқа, 
чунончи: иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, ҳуқуқий, илмий жабҳалари, санъат ва шу 
кабилар билан ҳам узвий боғлиқ. Биз фалсафа ва фан муносабатларининг генезиси 
ҳақида уларнинг бирлиги ва фарқларини аниқлаш мақсадида сўз юритамиз. Мазкур 
масалани муфассалроқ ўрганишга киришар эканмиз, аввало кўрсатилган 
тушунчаларнинг асосий маънолари ва мазмунларини аниқлаб оламиз. 

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish