Новогален препаратлар
Дамлама, қайнатма, тиндирма, экстрактлар гален препаратлари дейилиб, фақат ичишга мўлжалланган. Фармацевтик саноатда гален препаратларини тозалаб, новогален препаратлари тайёрланади. Новогален препаратлари кераксиз моддалардан максимал тозаланган ва махсус номга эга бўлади, шунинг учун уларни ичиш учунгина эмас, парентерал ҳам юборилади. Ичиш учун флаконларда, инъекция учун ампулаларда чиқарилади. Масалан: лантозид (Lantozidum), дигален-нео (Digalen-neo), гитален (Gitalenum) ва бошқалар. Новогален препаратларига рецепт фақат қисқартирилган кўринишда ёзилади: Рецепт препарат номи, миқдоридан сўнг D.S. билан якунланади.
Мисол: 15 мл дигален-нео (Digalen-neo, Digalen-neo) новогален препарати. Кунига 2 маҳалдан ичиш учун буюрилсин. ЎДМ 15 томчи.
Rp.: Digalen-neo 15 ml
(Digalen-neo)
D.S. 15 томчидан кунига 2 маҳал ичиш учун.
Микстуралар – Mixturae
(Микстура - бош келишик бирликда Mixtura, караткич келишик бирлик Mixturae, қисқартмаси Mixt.)
Микстуралар 3 ёки ундан ортиқ моддалар тутувчи суюқ дори шаклидир. Улар бирор суюқ дорига бошқа бирор дорини қўшиш билан, ёки дорининг таъми ва ҳидини яхшилаш мақсадида ёрдамчи моддалар қўшиш билан тайёрланади. Микстуралар кўпроқ ичиш учун қошиқларда, баъзида сиртга буюрилади. Микстураларга рецепт кенгайтирилган кўринишда ёзилади, таркибий қисмлари кўрсатилиб M.D.S. билан тугалланади.
Мисол: Баҳорги адонис (Adonis vernalis, Adonis vernalis) ўтининг 1:30 нисбатдаги дамламаси ва натрий бромиди (Natrii bromidum, Sodium bromide - ЎДМ 6 дг)дан иборат микстурани 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳалдан 4 кун мобайнида ичишга буюрилсин.
3 х 4 х 15 мл = 180 мл Rp.: Inf. herbae Adonidis vernalis 6,0-180 ml
1 г дан – 30 мл (Adonis vernalis)
Х г дан – 180 мл Natrii bromidi 7,2
Х = 180х1/30 = 6 г (Sodium bromide)
0,6 х 12 = 7,2 г M.D.S. 1 ош қошиқдан кунига
3 маҳал ичиш учун.
Ҳар қабулга натрий бензоати (Natrii benzoas, Natrii benzoas) 1 дг, натрий гидрокарбонати (Natrii hydrocarbonas, Sodium bicarbonate) 2 дг, новшадил анис (Liquoris ammonii anisatus, Liquoris ammonii anisatus) томчиси 0,4 млдан, ҳаммаси бўлиб 12 та қабулга 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун буюрилсин.
0,1 г х 12= 1,2 г Rp.: Natrii benzoatis 1,2
0,2 г х 12= 2,4 г (Natrii benzoas)
0,4 мл х 12= 4,8 мл Natrii hydrocarbonatis 2,4
15 мл х 12= 180 мл (Sodium bicarbonate)
Liquoris ammonii anisati 4,8 ml
(Liquoris ammonii anisatus)
Aq. destill. ad 180 ml
(Aqua destillata)
M.D.S. 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун.
Махсус номли официнал микстуралар (астмага қарши микстура, Бехтеров микстураси ва бошқалар) қисқартирилган кўринишда ёзилиши мумкин.
Rp.: Mixturae antiasthmaticae Trascovi 200 ml
(Comb. drug)
D.S. 1 чой қошиқдан кунига 2 маҳал овқатдан
кейин ичиш учун.
Do'stlaringiz bilan baham: |