Билим соҳаси Ижтимоий таъминот ва соғликни сақлаш 500000



Download 4,85 Mb.
bet18/57
Sana26.04.2022
Hajmi4,85 Mb.
#584308
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   57
Bog'liq
Рецептура 2017 узб

Тиндирма - Tinctura
(Тиндирма - бош келишик бирликда Tinctura, қаратқич келишик бирликда Tincturaе, қисқартмаси Tinct., T-ra)

Тиндирмалар официнал суюқ дори шакли бўлиб, тиниқ ўзига хос ранг ва мазали суюқликдир. Тиндирмалар ўсимлик хомашёсидан фармацевтик саноатда кўпроқ 70% ли спирт ёрдамида қиздирмасдан тайёрланади. Тиндирмалар дамлама ва қайнатмаларга нисбатан барқарор дори шаклидир. Оддий температурада, ёпиқ идишларда, ёруғликдан сақланган ҳолда узоқ сақланиши мумкин.


Тиндирмалар томчиларда (5-40 томчидан) ичиш учун буюрилади. Рецепт дори шаклининг номидан бошланиб, ўсимлик номи, умумий ҳажми миллилитрларда кўрсатилади.
Мисол: 25 мл шувоқ (Absinthium, Artemisia absinthium) тиндирмаси кунига 3 маҳал овқатланишдан олдин ичиш учун буюрилсин. ЎДМ 25 томчи.

Rp.: Tinct. Absinthii 25 ml


(Artemisia absinthium)
D.S. 25 томчидан кунига 3 маҳал овқатдан олдин ичиш учун.


Тиндирмаларнинг бир нечасини бирга ёки бошқа суюқ дорилар билан микстура ҳолида ҳам буюриш мумкин.
Мисол: Марваридгул (Convallaria, Convallaria majalis) ва валериана (Valeriana, Valeriana officinalis) тиндирмаларидан тенг миқдорда олинган 20 мл мураккаб тиндирма кунига 3 маҳалдан ичиш учун буюрилсин. ЎДМ 20 томчи.

Rp.: Tinct. Cоnvallariae


(Cоnvallaria majalis)
Tinct. Valerianae аа 10 ml
(Valeriana officinalis)
M.D.S. 20 томчидан кунига 3 маҳал ичиш учун.


Экстрактлар - Extracta
(Экстракт - бош келишик бирликда Extractum, караткич келишик бирлик Extracti, қисқартмаси Extr.)

Экстрактлар:



        1. Суюқ - extractum fluidum тиндирмага ўхшаш суюқ, томчиларда буюрилади.

2. Қуюқ - extractum spissum 25% намлик, капсулаларда буюрилади.
3. Қуруқ - extractum siccum 5% гача намлик, кукун, таблетка, толқон дори ҳолида буюрилади.

Суюқ экстрактлар тиндирмаларга ўхшаш тиниқ, ўзига хос ҳид, мазага эга бўлган суюқ дори шаклидир. Концентрацияси тиндирмага нисбатан қуюқроқ, ўсимлик неча грамм бўлса шунча экстрагент, яъни 1:1 нисбатда қиздирмасдан фармацевтик саноатда кўпроқ этил спирти ёрдамида тайёрланади. Суюқ экстрактлар ичиш учун томчиларда буюрилади. Рецепт фақат қисқартирилган кўринишда ёзилиб, дори шакли, ўсимлик номи, экстракт тури ва умумий миқдори миллилитрларда кўрсатилади.


Мисол: 25 мл тоғжумрут (Frangula, Frangula alnus)нинг суюқ экстракти. Эрталаб, кечқурун ичиш учун буюрилсин. ЎДМ 25 томчи.

Rp.: Extr. Frangulae fluidi 25 ml


(Frangula alnus)
D.S. 25 томчидан эрталаб, кечқурун ичиш учун.


Қуюқ экстрактлар капсулаларда; қуруқ экстрактлар эса кукун, таблеткаларда буюрилади.
Мисол: 500 мг қирққулоқ (Filicis maris, Dryopteris filix mas) қуюқ экстракти сақловчи 12 капсула. Ҳамма капсулани 30 минут мобайнида ичиш учун буюрилсин.

Rp.: Extr. Filicis maris spissi 0,5


(Dryopteris filix mas)
D.t.d. N. 12 in caps.
S. Ҳамма капсулани 30 минут мобайнида ичиш учун.

20 мг белладоннанинг (Belladonnae, Belladonna) қуруқ экстракти сақловчи 12 кукун дори. Кунига 2 марта ичиш учун буюрилсин. ЎДМ 2 сг.


Rp.: Extr. Belladonnae sicci 0,02


(Belladonna)
Glucosi 0,3
(Dextrose)
M.f.pulv.
D.t.d. N. 12
S. 1 кукундан кунига 2 маҳал ичилсин.



Download 4,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish