95
Ҳокимни тайинлашда маҳаллий
Кенгашлардаги сиёсий
партия
гуруҳлари
иштирокини кенгай-
тириш
масалалари
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви
академияси тадқиқотчиси О.Курбанов
Д
авлатимиз раҳбари томонидан “Сиёсий партияларнинг марказда ва жойларда ижро этувчи ҳокимият
идораларини шакллантириш жараёнига фаол таъсирини таъминлаш учун барча ташкилий-ҳуқуқий шарт-
шароитлардан тўлақонли фойдаланиш даркор”
1
лиги алоҳида таъкидланди. Ушбу вазифани бажариш
маҳаллий Кенгашларнинг назорат, жумладан ҳокимларни тайинлаш борасидаги ваколатларини амалга оширишда
партия гуруҳлари иштирокини ўрганиш ва самарадорлигини ошириб боришни талаб қилади.
Маҳаллий Кенгашларнинг ҳокимни тасдиқлаш ва лавозимидан озод этишдаги ваколатлари маҳаллий Кенгашлар назорат
фаолиятининг мустақил йўналиши ҳисобланади
2
. «Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда
мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида»ги Конституциявий Қонуннинг
қабул қилиниши билан сиёсий партиялар гуруҳларининг вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларини лавозимига
тайинлашдаги иштироки белгиланди. Ушбу янгиликлар ижтимоий-сиёсий ислоҳотларнинг давоми, мамлакатнинг
давлат-ҳуқуқий ва сиёсий тизимини босқичма-босқич тадрижий ривожлантиришнинг натижаси, кучли давлатдан кучли
фуқаролик жамияти сари ташланган муҳим қадам бўлди
3
. Мазкур қоида сиёсий партияларнинг вилоятлар ва Тошкент
шаҳар ҳокимлари лавозимига тайинлашда иштирокини
кучайтириши баробарида, ушбу жараённи тартиблаштирди.
Сиёсий партияларнинг жойлардаги ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий вазифаларни ҳал этишдаги ролини, ҳокимиятнинг
маҳаллий вакиллик органларини шакллантиришдаги таъсирини кучайтириш мақсадида Конституциявий Қонуннинг 6-моддасида
вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими номзодлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан халқ депутатлари вилоятлар
ва Тошкент шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳларининг ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг тегишли
маҳаллий Кенгашларга тасдиқлаш учун тақдим этилиши белгилаб қўйилди
4
. Бундай маслаҳатлашувлар маҳаллий Кенгашларда
ҳокимлар номзодларини тасдиқлашда вужудга келиши мумкин бўлган ихтилофларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Шу билан бирга, ҳокимни ваколатлари муддатидан илгари тугатилганида янги ҳокимни тайинлаш амалиёти тегишли
меъёрларни белгилаш заруратини кўрсатмоқда. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ҳоким
лавозимига тайинланиши билан тасдиқлаш учун тегишли маҳаллий Кенгашга киритилади ва ўша куни навбатдан
ташқари сессия ўтказилади ёки муайян муддатга ҳоким вазифасини бажарувчи тайинланади. Ушбу масалаларни
маҳаллий Кенгашларнинг регламентларида атрофлича тартибга солинмаганлиги уларни кўриб чиқишда партиялар
гуруҳлари
баробарида,
доимий комиссиялар, депутатлар ва аҳолининг иштирокини мураккаблаштиради.
1
Каримов И.А. Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш – устувор мақсадимиздир. Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузаси // Халқ сўзи 2010 йил 28 январь сони.
2
Қаранг: Йўлдошев А. Ўзбекистонда депутатлик назоратини кучайтиришнинг айрим назарий-ҳуқуқий масалалари // Жамият ва бошқарув, 2/2014. Б. 48.
3
Қаранг: Ражабова М. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – фуқаролик жамияти қуришнинг ҳуқуқий асоси // “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – ҳуқуқий ислоҳотлар асоси” мавзусидаги
давра суҳбати материаллари. – Т., 2007. 9-б.
АЛОҲИДА СОҲАЛАРДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ