45
Давлат хизмати соҳасидаги қонунчиликнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Кадрлар
ишлари бўйича Кенгаш зиммасига юклатилган. Кенгаш уч аъзодан иборат бўлиб, парламент ҳар иккала палатаси
розилиги билан Вазирлар Кенгаши томонидан тайинланади ва император томонидан тасдиқланади. Кенгаш
аъзоларининг ваколат муддати 4 йил.
Кенгаш кадр масалалари юзасидан парламентга, Вазирлар кенгаши ва вазирликларга тавсиялар берувчи орган
сифатида фаолият юритади. Кенгашнинг бошқа ваколатлари жумласига давлат хизмат масалаларига доир йўриқнома
ва қоидаларни ишлаб чиқиш, давлат хизмачилари хатти-ҳаракатлари устидан келиб тушган шикоятларни кўриб
чиқиш, конкурс имтиҳонларини ташкил этиш ва амалга ошириш кабилар киради.
Японияда давлат хизматчилари тоифасига нафақат маъмурий орган ходимлари ва мансабдор шахслар, балки
давлатга қарашли идора ва ташкилотлар ходимлари ҳам киради. Давлат хизматчилари сирасига, шунингдек,
давлат темир йўл ходимлари, телевидение ишчилари, давлат ва муниципал мактаблар ходимлари ҳамда ҳарбий
хизматчилар ҳам киради.
Амалга оширадиган ишларининг характерига қараб, Японияда давлат хизматчилари икки асосий гуруҳга ажратилади:
“оддий хизматчилар” ҳамда “махсус хизматчилар”. “Оддий хизматчилар” давлат идораларида ишлаётган аксарият
ходимлардир. Бугунги кунда уларнинг сони 3 миллионга яқиндир. Улар ишга имтиҳон топширганларидан кейин қабул
қилинадилар. Улар ҳам ўз навбатида мақомига вараб 8 та категорияга бўлинишади.
Давлат хизмати тўғрисидаги қонуннинг 21-моддасида “махсус хизматчилар”га кирувчи шахслар доираси белгилаб
қўйилган. Унга кўра, ушбу шахслар ишга имтиҳонсиз қабул қилиниб, ойлик маошлари стандарт бўлмаслиги мумкин.
Бундай тоифадагилар сирасига, Бош вазир, вазирлар, кадр ишлари бўйича маслаҳатчилар, Вазирлар кенгашининг
бош котиби ва унинг ўринбосарлари, Бош вазир ва вазирларнинг котиблари ва бошқа мансабдор шахслар киради.
Ушбу гуруҳга шунингдек, парламент томонидан сайланадиган давлат мансабдор шахслари, элчилар, Япония Фанлар
академияси аъзолари, судьялар ва ҳоказолар киради. “Махсус хизматчилар” ойлик маошни алоҳида қонунларда
белгиланган тартибда оладилар. “Махсус хизматчилар” сони бир неча юзтани ташкил этади.
Давлат хизматчилари (“оддий хизматчилар”) тоифаси бўйича 8 рангга бўлинади. Ҳар бир ранг ўз навбатида 15
разрядга бўлинади. Ҳар бир ходимнинг ранги унинг эгаллаб турган мансабидан, разряди эса меҳнат стажидан,
маълумоти, хизмат тавсифномаси ва бошқалардан келиб чиқади.
Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки, демократик ҳуқуқий давлатни шакллантиришда давлат ҳокимияти органлари,
хусусан давлат хизматчилари фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан ислоҳ қилиш муҳим ўрин тутади. Бу эса ўз навбатида
мамлакат иқтисодиёти самарадорлигининг ошишига ҳамда фуқаролик жамиятининг янада
ривожаланишига туртки
бўлиб хизмат қилади. Бунда давлат хизматини амалга ошириш механизмларини ҳуқуқий жиҳатдан такомиллаштириш,
ушбу жараёнда миллий амалиётдан келиб чиққан ҳолда ва ривожланган ҳорижий давлатлар тажрибасининг
мамлакатимизда қўллаш мумкин бўлган жабҳаларини ҳам ҳисобга олиш муҳимдир.
ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ. ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА