Baktria press


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ИСЛОҲ ЭТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ



Download 10,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/132
Sana21.06.2022
Hajmi10,73 Mb.
#689402
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   132
Bog'liq
Давлат хизмати тўғрисида материаллар

136
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ИСЛОҲ ЭТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
кўриб чиқилишини тушуниш мумкин.
Маъмурий юстицияга оид ривожланган давлатлар тажрибаси ўрганилганда, аксарият Европа давлатларда 
маъмурий-ҳуқуқий низолар алоҳида маъмурий судлар томонидан кўриб чиқилишини кузатишимиз мумкин. Хусусан, 
Германия, Австрия, Финляндия давлатларида маъмурий судларнинг алоҳида тизими мавжуд бўлиб, улар ижро ва 
суд органларидан мустақилдир. Ушбу органлар махсус орган ҳисобланиб, фақат маъмурий-ҳуқуқий низоларнигина 
ҳал этадилар. 
Шунингдек, Франция давлатини маъмурий юстиция ривожланган давлат сифатида айтиб ўтиш жоиз. Ушбу мамлакатда 
барча давлат органлари ва мансабдор шахслари томонидан, шу билан бирга, мамлакат президенти томонидан қабул 
қилинадиган норматив-ҳуқуқий актлар маъмурий юстиция назоратининг асосий обьекти ҳисобланади.
Фикримизча, давлатимизда маъмурий юстицияни(суд назоратини) жорий этиш қуйидаги ижобий жиҳатларда намоён 
бўлади.
4
давлат органлари билан фуқаролар ўртасида юзага келувчи маъмурий-ҳуқуқий низолар юқори 
маъмурий орган томонидан эмас, балки алоҳида (холис) орган бўлган маъмурий суд томонидан 
кўриб чиқилади;
4
давлат органлари устидан шикоятларни кўриб чиқиш орқали уларнинг назоратини амалга 
оширувчи махсус професионал ҳуқуқий институт шаклланади;
4
давлат органлари билан фуқаролар ўртасида низоларнинг ҳал қилинишида бу низолар суд 
орқали ҳал қилиниши сабабли тенглик принципи таъминланади;
4
маъмурий-ҳуқуқий низоларнинг кўриб чиқилишида аниқ процессуал қоидаларга таяниб ҳал 
этилади;
4
мазкур низоларни кўриб чиқишда судда фуқаролар ўз манфаатини ҳимоя қилиш учун далиллар 
тақдим қилишга қулай шароит яратиб берилади;
4
маъмурий юстиция (маъмурий суд) томонидан қабул қилинган қарор устидан шикоят бериш ва 
уни кўриб чиқилишининг механизмлари мавжудлиги билан изоҳланади.
Юқоридагилар кўра, давлатимизда алоҳида маъмурий суд органларини ташкил қилиб, уларнинг судловга тааллуқлилик 
масалаларини, шунингдек, уларнинг ваколатларини аниқ белгилаш мақсадга мувофиқ. Зеро, Президентимиз 
таъкидлаганларидек, “фуқаро агар унинг қонуний манфаатлари ва ҳақ-ҳуқуқлари поймол этилган тақдирда, ҳар 
қандай масала бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлмоғи даркор”.


137
АЛОҲИДА СОҲАЛАРДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
Давлат хизматчиларини 
тайёрлашга психологик 
ёндашув 
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви
академияси тингловчиси Н. Райимқулов
М
амлакатимиз мустақилликни қўлга киритган илк даврларданоқ собиқ Совет тузуми анъаналаридан 
воз кечиб, халқаро ҳамжамиятда тенг ҳуқуқли, ўзининг ва жаҳоннинг илғор давлатлари анъаналарини 
уйғунлаштирадиган ўзига хос миллий давлатчилик принципларини яратиш устида кенг кўламда ишлар 
бошлаб юборилган эди. Бу ҳақда Президентимиз Ислом Каримов Ўзбекистон “...ўз ижтимоий-иқтисодий ривожланиш 
йўли ва андозасини танлаб олиши жуда катта аҳамиятга эга. Бу йўл ва андоза иқтисодиёти бозор муносабатлари 
асосига қурилган ривожланган мамлакатларнинг кўп асрлик тажрибасига, шунингдек, Ўзбекистон халқининг миллий, 
тарихий мероси, турмуш тарзи, анъаналари ва руҳияти хусусиятларига таяниши лозим”, деб таъкидлаган эдилар
1

Собиқ тузум томонидан яратилган тартибларни ислоҳ қилиш барча соҳаларни қамраб олди. Ислоҳотларнинг қандай 
тартиб ва йўналишларда амалга оширилиши Президентимиз Ислом Каримов томонидан баён қилинган тамойилларда 
аниқ белгилаб берилган эди.
Давлатда амалга оширилаётган демократик ўзгаришларнинг тақдири кўп жиҳатдан давлат идораларида масъул 
лавозимларда ўтирган кишилар фаолияти, инсоний сифатлари ва раҳбарлик маҳоратига боғлиқдир. Мустақилликнинг 
дастлабки йилларидаёқ Президентимиз И.А.Каримов томонидан ишлаб чиқилган давлат ва жамият қурилиши ҳамда 
бошқаруви стратегияси илғор ғояларга асосланган бўлиб, миллий раҳбар кадрлар тайёрлаш тизимини яратишнинг 
асосини ташкил этди. 
Юртимиз тараққиёти, ижтимоий барқарорлиги ва халқимиз турмуш даражасининг юқори бўлиши мамлакатимизда 
амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг мағзини ташкил этади, бу мақсадларга эришишда давлат 
хизматчиси ана шу улуғвор ғояларни, мақсад ва вазифаларни чуқур англаб, уларни изчил амалга оширишга интилиши 
лозим.
Замонавий давлат хизматчиси ватанга садоқати, фидойилиги, адолатлилиги, ташаббускорлиги, уддабуронлиги, 
изланувчанлиги, янгиликка интилиши, талабчанлиги, иқтисодий ва ҳуқуқий саводхонлиги, маънавий етуклиги билан 
собиқ раҳбарлардан фарқланиб туриши лозим. Раҳбарлик лавозимларига кадрларни танлашда ҳам юқоридаги сифат 
ва фазилатларга эга бўлган ёш мутахассисларга ишонч билдирилиб, бошқариш фаолиятига қобилиятли, исътедодли 
ва иқтидорли ёшларни излаб топиш, улар билан мунтазам ишлаш, ўқитиш ва малакасини ошириш ишларига алоҳида 
эътибор қаратилмоқда. Бундан икки йил муқаддам Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва 
жамият қурилиши академияси Давлат бошқаруви академиясига айлантирилганлиги, эндиликда давлат хизматчиларни 
тайёрлаш бир йил эмас икки йиллик тизимга ўтказилганлиги ҳам кадрлар тайёрлашнинг аҳамияти кундан кунга 
ортаётганидан далолат бермоқда.

И.А.Каримов Юксак маънавият енгилмас куч. Т.:Маънавият 2008 й



Download 10,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish