Baktria press



Download 10,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/132
Sana21.06.2022
Hajmi10,73 Mb.
#689402
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   132
Bog'liq
Давлат хизмати тўғрисида материаллар


Тўртинчидан,
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал Кодексида шикоят суд томонидан кўриб 
қаноатлантирилган тақдирда мазкур қарор ёки ҳуқуқий ҳужжатни бекор қилиш ёки тўхтатиш 
тартиби аниқ белгиланмаган. Яъни, мансабдор шахснинг қарори қандай тартибда бекор қилиниши 
кераклиги аниқ белгилаш лозим. Бундан ташқари, қабул қилинган қарор ноқонуний деб топилган 
мансабдор шахсга нисбатан қандай жавобгарлик чоралари қўллаш кераклиги ҳақидаги норма 
қонунчиликда белгиланмаган.
Мазкур ҳолат амалиётда бу ишларни кўриб чиқишда айрим номувофиқликлар, шунингдек, судловга тааллуқлилик 
билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.
Ўзбек олими М.Дониёровнинг таъкидлашича “бугунги кунда органлар ва мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари 
устидан судга шикоят қилиш билан боғлиқ ишлар қайси судларга тегишли эканлиги аниқ-тиниқ қонунимизда ўз 
ифодасини топмаган. Ишларни суд ёки бошқа давлат органларига тааллуқлилигини аниқлаш муаммоларининг 
муҳимлиги айнан бу органларнинг ваколат чегарасини белгилаш зарурлигини келтириб чиқаради”
6

Олим Ғ.Хакимовнинг фикрича “мазкур ҳолатни маъмурий-ҳуқуқий низоларни кўриб чиқиш тартибини белгиловчи 
ягона ҳуқуқий ҳужжатнинг ва суд органининг йўқлиги билан изоҳлаш мумкин”лигини таъкидлайди.
Юқоридаги муаммолар ва мутахассислар томонидан баён этилган фикр ва мулоҳазалар асосида фикримизча 
фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан шикоятларни кўриб 
чиқиш билан боғлиқ ишларни маъмурий процессуал қонунчилигига киритиб, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий 
жавобгарлик тўғрисидаги Кодексини такомиллаштириш ҳамда махсус маъмурий судларни 
(маъмурий юстицияни) 
ташкил қилиш билан боғлиқ масалалар долзарб эканлиги кўрсатмоқда.
Бу борада ғарб олимлари қарашлари ўрганиб чиқилганда, улар маъмурий юстицияни махсус суд органи сифатида 
эътироф этиб, мазкур органнинг асосий вазифалари давлат органлар устидан суд назоратини амалга ошириш, 
шунингдек, давлат органларининг ноқонуний ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги оқибатида фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ 
ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилганлигини эътироф этишади. 
Жумладан, маъмурий юстицияни, Ю.Н.Старилов – бу давлат бошқаруви устидан (ижро ҳокимияти органлари, 
мансабдор шахслар давлат хизматчиларининг фаолияти устидан) суд контролидир
7
дея таърифлайди.
Яна бир маъмурий ҳуқуқ соҳасида кўзга кўринган олим Ю.Н.Тихомировнинг фикрича, суднинг бошқа тармоқларидан 
маъмурий юстиция кадрлар (маъмурий судьялар), актлар ва ишни кўриб чиқишнинг махсус тартиби каби ўзига хос 
элементлари билан ажралиб туришини эътироф этади
8
.
Айрим олимлар эса, маъмурий юстицияга унинг контрол қилиш функциясидан келиб чиқиб бу давлат органлари 
ва мансабдор шахсларнинг фаолиятини ташқи контрол қилиш тизими эканлигини, давлат органлари ва мансабдор 
шахсларнинг фаолиятини назорат қилишдан асосий мақсади бу фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя 
қилишдир
9
деб ҳисоблашади.
Демак, маъмурий юстиция деганда давлат бошқарув органлари ёки мансабдор шахсларининг фуқаролар билан 
ўзаро муносабатларида вужудга келадиган маъмурий низоларни махсус суд органи бўлган маъмурий суд томонидан 

www.lex.uz Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонун 25-моддаси (07.09.2014 й)

Дониёров М. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар (қарорлар) устидан берилган ариза ва шикоятларни судда кўришнинг процессуал хусусиятлари.– Тошкент, 2007. 
– Б.44.

Старилов Ю.Н. Административная юстиция. Теория, история, перспективы. – М., 2001.– С. 54.

Тихомиров Ю.А. Курс административного права и процесса. – М.: Инфра-М., 1998. – С. 788-792. 

Салищева Н.Г. О некоторых способах защиты и охраны прав, свобод и законных интересов граждан в сфере исполнительной власти в Российской Федерации. – М., 1994. – С.87.



Download 10,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish