123
4
хусусий бизнес кафолатларини мустаҳкамлаш, унинг ривожи учун қулай муҳит яратиш мақсадида
давлат бошқаруви идоралари ва бозор институтларида маъмурий процедураларни бажариш
билан боғлиқ, ҳали-бери анча юқори бўлиб келаётган бизнес харажатларини камайтириш нуқтаи
назаридан қайта кўриб чиқиш;
4
тадбиркорлик субъектлари учун жарима санкцияларини камайтиришни кўзда тутадиган қонунчи-
ликни такомиллаштириш;
4
солиқ ва божхона маъмуриятчилиги билан боғлиқ жараёнларни
соддалаштириш;
4
иқтисодий ўсиш бюрократик тўсиқларни, бизнес юритишда хавф етказаётган барча сабабларни
бартараф этиш, тадбиркорлик фаолияти эркинлигини таъминлаш борасидаги ишлар билан
чамбарчас боғлиқлиги, шу борада маъмурий ислоҳотлар доирасида лицензиялар ва турли
рухсатномалар беришни кескин қисқартириш;
4
амалдаги маъмурий, божхона, банк процедураларини чуқур таҳлил қилиш, мамлакатимизда
ишлаб чиқарилаётган рақобатга бардошли маҳсулотларнинг экспорти йўлида ғов бўлиб турган
барча тўсиқларни олиб ташлаш;
4
регламентга солувчи тартиб-таомилларни янада соддалаштириш, арзонлаштириш ва қисқарт-
ириш, давлат ва назорат қилувчи органлар билан тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ўзаро
муносабатларнинг бевосита мулоқотсиз электрон шаклларини ҳамма жойда кенг татбиқ этиш;
4
хорижий инвесторлар билан ишлашдаги мавжуд бюрократик ғовлар ва тўсиқларни бартараф
этиш, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолиятига давлат ва назорат идора-
лари томонидан ноқонуний аралашувларга йўл қўймаслик борасида қўшимча чора-тадбирлар
қабул қилиш;
4
бозор иқтисодиёти талабларига, халқаро меъёрлар ва стандартларга мувофиқ, бюрократик
ғовларни бартараф этиш, лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомилларини қисқартириш ҳамда
соддалаштириш, ҳисобот тизимини ва ҳисоботларни тақдим этиш тартибини тубдан такомиллаш-
тириш ҳисобига ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, тадбиркорлик субъектлари
фаолияти учун максимал даражада қулай шарт-шароитларни
вужудга келтириш;
4
тиббиёт соҳаси бошқарув тизимининг барча бўғинларини қайта кўриб чиқиш;
4
барча даражадаги ҳокимият органларининг ислоҳотларни амалга ошириш, жойлардаги
ишларнинг аҳволи, иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, бандлик муаммоларини
ечиш ҳамда аҳоли турмуш фаровонлиги даражасини кўтариш борасидаги масъулиятини
кучайтириш, бунда бозор иқтисодиёти тамойилларига сўзсиз риоя этилиши ва уларнинг
бажарилишини таъминлаш;
4
бошқарув тизимининг самарадорлигини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, қарорларни
тайёрлаш ва қабул қилиш сифатини сезиларли даражада ошириш, уларнинг ижроси устидан
назоратнинг таъсирчан
механизмини жорий этиш;
4
давлат бошқаруви тизимини босқичма-босқич модернизация қилиш ҳисобидан унинг
самарадорлигини ошириш;
4
ислоҳотлар қандай самара бераётгани, улар одамларнинг ижтимоий аҳволига қандай таъсир
кўрсатаётганини ҳисобга олиш;
4
фуқароларимизнинг давлат бошқарувидаги ролини ошириш.
АЛОҲИДА СОҲАЛАРДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ