Л имонит - Fe2O3Н2О (қўнғир темиртош). Кўпинча буйраксимон ёки сталактит (сумалак) шаклларида ёки зич, яхлит, ғовак шлаксимон, кукунсимон массалар тарзида учрайди. Ранги қўнғирдан қорагача. Кукунсимон лимонит ёки лимонит охраси анча оч-сарғиш қўнғир рангли бўлади. Чизиғи оч қўнғир ёки сариқ қўнғир. Буйраксимон лимонит смоласимон қора рангда ялтирайди. Қаттиқлиги 1 дан 4 гача, солиштирма оғирлиги 3,3 дан 4 гача г/см3. Муҳим темир маъдани.
Расм 20. Лимонит.
Галоид минераллар
Галит (ош тузи) - NаСl. Кристаллари куб шаклида бўлиб, шишадек ялтирайди. Уланиш текислиги куб бўйича ўта такомиллашган. Тоза массалари шаффоф ва рангсиз ёки оқдир. Сувда осон эрийди. Ранги қизил, сариқ, кулранг, пушти, қўнғир ва оқ. Қаттиқлиги - 2. Солиштирма оғирлиги 2,1-2,2 г/см3. Мазаси шўр.
Галит қуриб бораётган биқиқ шўр сувли кўлларда ёки очиқ денгиздан қум тўсиқлар (барьер) билан ажралган қўлтиқларда ва кўрфазларда, қуруқ иқлимли иссиқ шароитларда ҳосил бўлади. Вулқон кратерларининг деворларида ва лава оқими дарзликларида газлардан сублимат шаклида ҳосил бўлади.
Галит узоқ вақт бир томонлама босим натижасида қайишқоқ деформацияланиш хусусиятига эга.
Маълумки чўлларда шўрхок ерлар кенг тарқалган. Бу шўр Ер юзига чиқиб қолган тузлардан иборат бўлиб, таркибида доимо NаС1 иштирок этади. Шу Ер юзига чиқиб қолган тузлар ёмғир ёққанда йўқолади ва қурғоқчиликда яна пайдо бўлади. Ўзбекистонда галит конлари бор. Шунингдек, бу конларга Славянско-Артемск (Украинада), “Илецкая защита” (Оренбург шаҳрининг жанубида) ва бошқаларни кўрсатиш мумкин.
Г алит озиқ-овқат, кимё, металлургия, тери-чарм саноатида ва бошқаларда ишлатилади.
Расм 21. Флюорит.
Флюорит - СаҒ2. Фторнинг лотинча номидан олинган. Иккинчи номи плавик шпат. Шпат деб металл каби ялтирамайдиган, лекин икки ёки ундан ортиқ йўналиши бўйича мукаммал уланиш текислигига эга бўлган кристалл моддага айтилади.
Флюорит кристаллари тўғри чизикли, куб, камроқ октоэдр ва додикаэдр шаклларида тоғ жинси бўшлиқларида топилади. Кубнинг ёнлари одатда силлиқ, октоэдрнинг ёнлари эса хирадир. Баъзан кубнинг ёнлари паркет нусхада бўлади. Қўшалоқ кристаллари кўп учрайди. Агрегатлари кўпинча хол-хол, яхлит донали ҳолатда учрайди.
Флюорит кўпинча сариқ, яшил, ҳаворанг, гунафша, қорамтир гунафша рангли бўлади. У шишадек ялтирайди. Уланиши октаэдр бўйича мукаммал. Қаттиклиги 4, солиштирма оғирлиги 3,0-3,2 г/см3. Флюорит кўпинча флюоресценцияланади, яъни катод нурлари таъсирида зангори-яшил товланадиган гунафша нур сочади. Флюорит асосан гидротермал жараёнлар натижасида пайдо бўлади.
Флюорит асосан металлургияда (70% часи) ва кимё саноатида ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |