Б. Т. Тошмухамедов ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта



Download 11,24 Mb.
bet103/136
Sana01.07.2022
Hajmi11,24 Mb.
#724416
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   136
Bog'liq


Музликнинг эриши. Музликларда абляция (музнинг эриши, буғланиши) асосан музликларнинг олд қисмида - тилида бўлади. Бу ҳодиса (абляция) арктика музликларида кўпроқ учрайди. Музликларнинг кам ёки кўп буғланиши Қуёш радиациясига ва қуруқ илиқ шамолларнинг таъсирига боғлиқдир. Музнинг устки қисми билан бирга ички қисми ҳам эрийди. Музнинг устки қисми Қуёш нури, ёмғир, иссиқ шамоллар таъсири билан эрийди. Музнинг ички қисми муз босимидан ва музнинг тоғ жинсларига ишқаланиши натижасида пайдо бўладиган иссиқлик таъсирида ҳам эрийди.
Кўпинча абляция жараёни музлик устининг ҳарактерига ҳам боғлиқ бўлади. Текис, ҳеч нарса билан ифлосланмаган, тоза қор билан қопланган музлик устида абляция кучли рўй беради; усти катта-катта ҳажмли тоғ жинслари билан қопланган музлик устида абляция кучсиз боради. Бунинг натижасида музлик устида турли шакллар – муз стаканлари, муз столлари ва бошқалар ҳосил бўлиб, улар тез пайдо бўлиб, тез йўқолиб кетади. Абляция натижасида эса муз кўприклари, муз тегирмонлари ва сойлари ҳосил бўлади.
Юқорида баён қилинганлардан кўриниб турибдики, музлик-нинг ҳаёти уч босқичдан иборат:
а) фирн ҳавзасида музнинг тўпланиши (аккумуляция);
б) унинг эриш жойига сурилиб тушиши;
в) музнинг қуйи - тил қисмида йўқолиши (эриб кетиши).
Музликларнинг кўп йиллик (асрий) тебраниши. Музнинг музлик устидаги ҳаракатини музликни ўзининг сурилиши билан ара-лаштириб бўлмайди. Музлик ҳар доим ҳаракатда, оқишда, унинг сурилиши эса тўйиниш областига келган муз билан эриш областига келган музлик нисбатига боғлиқдир. Тўйиниш областидан кўп муз келса ва у эриш областида эриб йўқолмаса, музлик тили узаяди, демак, музлик илгари силжиган бўлади, аксинча; музлик чекинса, унинг тили қисқаради. Музликнинг бу ҳаракат функцияси унинг кўп йиллик тебраниши деб аталади.



Расм 63. Қулосиё сойининг V симон кўриниши.


Музликларнинг кўп йиллик тебраниши иқлимнинг катта май-донда кўп йиллар давомида ўзгаришидан вужудга келади. Тўртламчи давр музлиги бунинг мисоли бўлиши мумкин, чунки учламчи давр музлигидан кейин иқлим совиган, бу даврда ҳаво исиб-совиб турган, натижада музлик илгари босиб ва чекиниб турган. Ҳозирги давр эса музликнинг чекиниш (регрессия) давридир.

Download 11,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish