INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY
2020
322
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт
»
белгиланган лицензияга эга бўлган шахслар томонидан фуқаролик ҳуқуқининг
субъектларига муаяйн шартлар асосида ва ҳақ эвазига кредит, қарз бериш ёки
бошқа турдаги операцияларни амалга ошириш тушунилади. Микромолиявий
хизмат эса молиявий хизматнинг ўзига хос тури ҳисобланади. Шу ўринда
“микро” атамаси микромолиялашни умумий молиялаш тушунчасидан бироз
фарқлайди, ҳамда микрокредит ташкилотининг ўзга кредит ташкилотларидан
ўзига хос жиҳатини белгилайди.
Микромолиялаш фаолиятининг асосчиси иқтисодиёт профессори
Муҳаммад Юнус ҳисобланади. У асли Бангладешлик бўлиб, АҚШда таҳсил
олади, 1974 йили Юнус ўз мамлакатида очарчилик ва камбағалчиликка қарши
курашиш
мақсадида
микрокредитлаш
тизимини
ишлаб
чиқди.
У
микрокредитлашни илк иштирокчиси бўлиб, 27 АҚШ долларини бамбукдан
мебель ишлаб чиқарувчи аёлни молиялашдан бошлади. Унинг тадқиқотлари
бўйича банклар кам миқдордаги кредитларни ажратишдан наф кам
кўрганликлари боис ҳамда қарз мажбуриятларини ўз вақтида қайтарилиши,
мижозлар аксариятининг камбағаллар ташкил этишини ҳисобга олганда иш
билан шуғулланмайдилар деб таъкидлаган. 1976 йил Юнус дунёга машҳур
бўлган Грамин банкини ташкил этди. Ушбу банкнинг хусусияти аҳолининг
нисбатан камбағал қатламини кредит билан таъминлаш (бир қатор ҳолларда эса
муайян бир кафолатларсиз) ҳисобланган. Банкнинг концепцияси кредитга
олинган пул суммасини сотиш учун товарларни тайёрлашга сарфлаш ва ўз
навбатидан бундан олинган даромаднинг муайян қисми кредитни қоплашга
ишлатилишига оид Юнуснинг қарашларига асосланган[1;-418-б.].
Микромолиялаш ҳам молиялашнинг кичикроқ кўрсаткичларда амалга
оширилишини англатади ва бунда амалга оширилаётган кредитлар муайян
суммада ёки миқдордан ошмайдиган қисми давлат томонидан микромолиялаш
сифатида
белгиланади[2].
Микромолиялаш
тушунчасининг
таърифи
Ўзбекистон Республикасининг 2006-йил 15-сентябрдаги “Микромолиялаш
тўғрисида” [3]ги Қонунининг 3-моддасида берилган бўлиб, унга мувофиқ,
микромолиялаш микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг қонун
ҳужжатларида белгиланган миқдордан ошмайдиган суммада микрокредит,
микроқарз, микролизинг бериш, шунингдек, микромолиявий хизматлар
кўрсатиш тўғрисидаги шартномага (бундан буён матнда шартнома деб
юритилади) мувофиқ бошқа хизматлар кўрсатиш борасидаги фаолиятидир.
2019-йил 1-январь ҳолатига Ўзбекистонда 37 та нобанк микрокредит
ташкилоти ва 55 та ломбардлар фаолият олиб боради. Микрокредит
ташкилотларининг 2019-йил 1-январь ҳолатидаги активлари 353,6 млрд сўмни,
ломбардларда эса 108,7 млрд сўмни ташкил этган.
Микромолиялаш бу кам даромадли одамларга микробизнесни ташкил
этиш ва ривожлантириш мақсадида молиявий маблағлардан фойдаланиш
имконини бериш жараёнидир[4;- 81-89-б.].
Do'stlaringiz bilan baham: |