Ж.Ж. Ламбен модели бўйича рақобатошлик таҳлили методикаси ҳам амалиётда кенг қўлланилади. Унда асосий кўрсаткичлар сифатида бозордаги улуши, товарлар таркиби улуши, харажатлар сарфи, технологияларни ўзлаштириш даражаси ва имиджи олинган.
-жадвал
Рақобатдошликнинг аниқлаш ва таҳлил қилишнинг Ламбен модели
Натижалар баллик тизимда баҳоланади.
Рақобатдошликнинг шунингдек ички нормалар, тартиблари ҳам белгиланади. Энг оммалашган формаси бу рейтинг баҳолаш усусли ҳисобланади.
Бу ерда:
Rj — корхонанинг рейтинг баҳоси;
Х1Х2,.. .Хn — таҳлил қилинаётган кўрсаткичларнинг нисбий ифодаси;Шунингдек, корхона рақобатдошлигини аниқлашнинг матрицали, самарадорликка боғланган моделларидан ҳам амалиётда кенг фойдаланилади.
Даромад таҳлили
Кредит инспекторлари лаёқатликни баҳолашда ўрганидиган энг муҳим кўрсаткичлардан бири бу корхонанинг доромад кўрсакичи ҳисобланади. Ддаромадлар таҳлилида уларнинг жорий ва истиқболдаги кўрсаткичларини баҳолаш лозим. Бунда, омилли таҳлилга ҳам муҳим эътибор қаратиш лозим. Бу борада кредит инспекторлари, экспертлар қуйидаги муҳим жихатларни аҳамият қаратишлари лозим: фойдани максималлаштиришнинг қандай имкониятлари мавжудлига; агар корхона зарарга ишлаётган бўлса бунинг сабабларини чуқур ўрганиши; тенденцияларига (тармоқ ривожлантириш юзасидан дастурларга, фаолиятнинг келажагига, бозорнинг кенгайишига ва х.к.); харажатларни бошқариш имкониятларига ва ҳ.к. жиҳатларга.