2021-yil 25-noyabr 2021-yil



Download 4,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/247
Sana12.07.2022
Hajmi4,77 Mb.
#782054
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   247
Bog'liq
“Qishloq xo‘jaligini rivojlantirish orqali oziq ovqat xavfsizligini

Аннотация:
В статье анализируется плодоовощная отрасль, исходя из роли 
инвестиций в формировании инфраструктуры отрасли и увеличении экспортного по-
тенциала. Есть способы повысить инвестиционную привлекательность плодоовощной 
отрасли и государственную поддержку.
Abstract:
 The article analyzes the fruit and vegetable sector, based on the role of investment 
in shaping the infrastructure of the sector and increasing export potential. There are ways to 
increase the investment attractiveness of the fruit and vegetable sector and government support.
Кириш. 
Ўзбекистоннинг аграр соҳасида мева-сабзавотчилик мажмуаси 
муҳим ўрин тутади. Ушбу мажмуа нафақат аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсу-
лотлари билан таъминлаш, балки барқарор иш жойи, кафолатланган даромад, 
мустаҳкам ижтимоий ҳимоя билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Шу 
боис, мева-сазавотчилик соҳасини қўллаб-қувватлаш доимо давлат ва ҳукумат 
диққат-эътиборида бўлиб келган.
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-
2030 йилларга мўлжалланган Стратегияси ва унда белгиланган вазифаларни 
амалга ошириш бўйича «Йўл харита»сида ушбу соҳани мажмуали ривожлан-
тириш, иқтисодий ва ижтимоий самарадорлигини ошириш, соҳа инвестицион 
жозибадорлигини ошириш, инвестицияларни, айниқса хорижий инвестици-
яларни кенг жалб этиш ҳамда мева-сабзавотчиликка ихтисослашган ҳудудлар 
экспорт салоҳитини ошириш устувор вазифалар сифатида белгиланган.
Бу борада салмоқли ва самарали чора-тадбирларнинг амалга оширилаёт-
ганлигига қарамасдан, соҳа иқтисодий-ижтимоий самарадорлигини ва экспорт 
салоҳиятини оширишни таъминловчи ҳамда ўз ечимини кутаётган қатор муам-
мо ва вазифалар мавжуд.


114
Соҳадаги мавжуд муаммолар.
Мева-сабзавотчилик мажмуи инвестицион 
жозибадоригини оширишда ҳал этилиши лозим бўлган муаммолар сирасига 
қуйидагиларни киритиш мумкин:
- Ўзбекистонда босқичма-босқич амалга оширилаётган мева маҳсулотла-
ри етиштиришни қўллаб-қувватлаш давлат сиёсати ва дастурида белгиланган 
чора-тадбирларни барча ҳудудларда амалга оширилишини таъминлашга меъ-
ёрий-ҳуқуқий шароит ва молиявий имкониятлар суст яратилаётганлиги;
- мева-сабзавотчилик мажмуаси инфратузилмасини ривожлантириш, 
маҳсулотлар сифат ва стандартини таъминлаш ҳамда улар устидан монито-
ринг-назоратини кучайтириш, соҳада юқори қўшилган қийматли мева-сабзавот 
маҳсулотлари етиштиришни таъминловчи қулай агро-тадбиркорлик муҳитини 
шаллантиришдаги молиялаштириш ва қўллаб-қувватлаш тизимларининг тез ўз-
гарувчанлиги;
- мева-сабзавотчилик мажмуаси тармоқ ва соҳаларини ЖСТ ва ЕОИИ 
талабларига мос маҳсулот етиштиришни кўзлаган ҳолда модернизациялаш, 
нафақат маҳсулотлар экспорти балки импорти соҳасини диверсификациялаш, 
бунда давлат-хусусий шерикчилик асосида соҳага инвестицияларни жалб этиш-
га устуворлик беришни қишлоқ ҳудудларига йўналтиришдаги масалаларнинг 
суст ҳал бўлаётганлиги (ҳудудларда инфратузилма соҳаси ҳолати инобатга ол-
ган ҳолда йирик корхоналар ва кластерларни шакллантириш ҳамда коопераци-
яни ривожлантириш);
- мева-сабзавотчилик маҳсулотлари етиштириш соҳасида ер ва сув ресур-
слардан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминловчи тизимни молия-
лаштиришнинг барқарорлиги пастлиги, қўллаб-қувватлаш тугагандан кейин 
уларнинг иқтисодий имкониятининг чекланганлиги боис инновацион техноло-
гияларни жорий этишда имкониятининг мавжуд эмаслиги;
- мева-сабзавотчилик маҳсулотлари етиштириш соҳасида кластер тизими-
ни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, кооперация ва интеграция муносабат-
лари суст даражада эканлиги, ягона мақсадни кўзлаган корпоратив бошқарув 
тизимини шакллантириш, бу тизимда меҳнат муносабатларини такомиллашти-
риш талаб даражасида эмаслиги;
- мева-сабзавотчилик соҳасига IT технологияларга асосланган рақамли 
иқтисодиёт тизимини жорий этиш суръати ва кўлами аксарият ҳудудларда су-
стлиги ва бошқалар. 

Download 4,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish