Abstract:
The article discusses the use of foreign experience in improving the analysis of cluster
activities in the new Uzbekistan. Based on the results of the research conducted by the authors,
recommendations were made to improve the efficiency of clusters in Uzbekistan.
Дунё бўйича пандемия оқибатида очарчиликдан қийналаётган аҳоли сони
ҳозиргидан 2 баробарга ошиб, 1 миллиард 600 миллионга етади. ФАО тадқиқот-
ларига кўра, ер шарида 820 миллиондан ортиқ киши тўйиб овқатланмасликдан
қийналади ва бу кўрсаткич 2050 йилга бориб 2 миллиардга етиши мумкин; дунё
аҳолисининг ҳар учтадан биттаси тўлақонли рацион асосида овқатлана олмай-
ди; дунё бўйича 5 ёшгача болалар ўлимининг 45 %и тўйиб овқатланмаслик на-
тижасида юз беради ва ҳар йили 3,1 миллион бола шу сабабли оламдан ўтади
29
.
Глобал иқтисодиёт шароитида маҳсулот ишлаб чиқариш самарали корпора-
тив бошқарув тизимини жорий этилиши ва уни такомиллашиб бориши эвазига
ўсиб бормоқда. Дунё мамлакатлари ялпи ички маҳсулоти таркибий тузилишида
қишлоқ хўжалик маҳсулотлари турлича улуши кузатилаётганлигидан далолат
бермоқда. Сўнгги беш йилликда дунё мамлакатлари ЯИМида қишлоқ хўжалик
маҳсулотлари улуши
Сингапур, Швецария, Бельгия, Германия, АҚШ, Япония,
Австрияда 1% атрофида, Швеция, Франция, Полша, Эстония, Италияда 1-2%,
Россияда 3%, Қозоғистонда 5%, Хитойда 7%, Қирғизистонда 14%, Тожикистон-
да 19% бўлиб турган бир пайтда, Ўзбекистонда ўртача 28%ни ташкил этмоқда.
29
http://www.fao.org/sustainable-development-goals
63
Бу шундан далолат берадики, мамлакатимизда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини
ишлаб чиқариш ва ва аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъмин-
лашни самарали ташкил этишга доир кенг кўламли имкониятлар ва иқтисодий
масалалар мавжуд
30
.
Тадқиқотларимиз кўрсатмоқдаки, Ғарбий Европада маҳсулот ишлаб чиқа-
ришга кетадиган вақтнинг деярли 98 фоизи моддий-техник таъминот йўналиш-
лари (хом-ашёни етказиб бериш, тайёр маҳсулотларни ташиш, уларни омбор-
ларга жойлаш ва сақлаш)га сарф бўлади. Умумий вақтдан ишлаб чиқаришга ати-
ги 2 фоизгина, транспортировкага 50 фоиз сарфланади. Бундан ташқари Ғарбий
Европа мамлакатларида барча фаолиятлар учун моддий-техник таъминот билан
бўладиган харажатлар миллий ялпи маҳсулотнинг 13 фоиз қиймати миқдорини
ташкил қилади. Бу қийматнинг тақсимоти қуйидагича: транспортировкага 41
фоиз, маҳсулотни сақлашга 21 фоиз, моддий захираларга 23 фоиз, маъмурий
харажатларга 15 фоиз сарфланади. Мамлакатимизда йилига ўртача 16 милли-
он тоннадан ортиқ мева-сабзавот, полиз ва дуккакли маҳсулотлар, 1,5 миллион
тоннага яқин гўшт, 10 миллион тоннага яқин сут ишлаб чиқарилса-да, уларни
саноат усулида қайта ишлаш даражаси ўртача 15-20 фоизни ташкил қилмоқда.
Агросаноат тизими яхши ривожланмаган, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
сақлаш ва саралаш хизматлари талаб даражасида эмаслиги ҳосилнинг қарийб 30
фоизи исроф бўлишига олиб келмоқда.
Мамлакатимизда етиштирилаётган сабзавот маҳсулотларининг бор-йўғи
3-4 фоизи, меванинг 11 фоизи экспорт қилинмоқда. Демак, бу борада ҳам ҳали
ўрганилиши, жорий этилиши зарур бўлган жиҳатлар мавжуд. Мева маҳсулотла-
ри экспорти бўйича юқори кўрчаткич АҚШ, Испания ва Мексика давлатларига
тўғри келса, сабзавот маҳсулотлари бўйича Хитой, Голландия ва Испания дав-
латларига тўғри келмоқда. Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотларининг ички
истеъмол билан экспортга чиқарилиши орасидаги фарқни таҳлил қиладиган
бўлсак, сўнгги йилларда ўртача 52,8% дуккакли маҳсулотлар экспортга, қолга-
ни ички истеъмолга, узум 13,2%и, мева 9,6%и, сабзавот 4,6%и, полиз 1,7%и экс-
портга, мос равишда қолгани ички истеъмолга йўналтирилмоқда
31
.
2017 йилдан бошлаб мамлакатимиз аграр тармоғида илғор технологияларга
асосланган инфратузилмани яратиш учун ишлаб чиқаришнинг замонавий шакл-
лари - кластер ва кооперация тизими жадаллик билан жорий этилмоқда.
Ўзбекистонда ҳам ҳудудий агрокластерларнинг муваффақиятли йўлга қў-
йилиши ва фаолияти жамиятда иқтисодий сиёсатга нисбатан ишончни ошира-
ди. АҚШ ва Европада бу борадаги ишонч юқори эканлиги бежиз эмас. Чунки,
ушбу ҳудудларда айнан давлат томонидан кичик ва ўрта бизнес учун “ишонч
30
https://w3.unece.org/PXWeb/ru/Table?IndicatorCode=6, https://ru.theglobaleconomy.com/rankings/
share_of_agriculture/
31
Saidov M., Ochilov I., Khasanov N, Muratova M. Peculiarities of Organization of Modern Clusters In Field of
Fruit and Vegetable Production // International Journal of Advanced Scientific and Technology, Volume 29 №8, 2020,
Scopus. - РР 3244-3253.
64
ниҳоллари”ни экиб берадиган кластерлар шакллантирилади ҳамда ҳар томон-
лама қўллаб-қувватланади. Пировардида уларда кластерлар аллақачон ишонч
манбаи ва ишбилармонлик инкубаторига айланиб улгурган. Бу фикрни уларда
кластерга кириш учун тўсиқлар бошқа ҳамма жойлардагига нисбатан жуда кам,
деярли йўқ эканлиги билан ҳам изоҳлаш мумкин.
2017-2021 йиллар давомида аграр соҳада бозор механизм-ларини жорий этиш
ва соҳада самарали бошқарув тизимини яратиш бўйича Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 5 та фармони, 8 та қарори ва 9 та Ҳукумат қарорлари қабул қилин-
ди. Пахта ва ғалла етиштиришда давлат буюртмаси бекор қилиниб, қишлоқ хўжали-
гида эркин рақобатни таъминлайдиган бозор тамойиллари жорий этилди.
Ўтган қисқа даврда ушбу тизим ўзини ҳар томонлама оқлаганлигини эриши-
лаётган натижаларда кўришимиз мумкин. Хусусан, 2017 - 2021 йилларда барча
соҳаларга кластерлар тизими кенг жорий этилиб, 463 та агрокластерларнинг
(122 та пахта-тўқимачилик, 1 033,8 минг га (3 млн тонна 100%), 157 та ғаллачи-
лик, 1 038,1 минг га (7,2 млн тонна, 100%), 146 та мева-сабзавотчилик, 116 минг
га (1 млн 567 минг тонна, 9%), 29 та шоличилик 21,1 минг га (98,7 минг тонна
16,5 %) 9 та дориворчилик кластерларига 1 406 га ер майдонлари бириктирил-
ган) фаолияти самарали йўлга қўйилди.
Ялпи қишлоқ хўжалигини маҳсулотларининг 18,5 фоизи агрокластерлар
томонидан ишлаб чиқарилмоқда. Ушбу амалга оширилган ишлар натижаси-
да сўнгги 5 йилда ҳудудларда 152 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.
Шунингдек, кластерлар табиий ва моддий ресурслардан оқилона фойдаланиб
юқори ҳосил-дорликка эришган ҳолда ишлаб чиқарувчиларнинг даромадини
яхшилашга алоҳида эътибор қаратилди.
2019-2021 йилларда кластерлар ва уларнинг ҳамкорлари (фермер хўжали-
клари) томонидан 394,3 минг гектар майдонлар қайта фойдаланишга киритил-
ди. 256 минг гектар ер майдонларида сув тежовчи технологиялар жорий этилди.
Хулоса ўрнида, Ўзбекистон иқтисодиётида аграр соҳа ва кластерлар фаоли-
яти таҳлилини такомиллаштириш
учун куйидаги-ларни тавсия этамиз:
кластерлар назариясини тадқиқ этиш асосида кластерлар фаолиятини тас-
нифлаш ҳамда уни ташкил этиш ва илмий-услубий жиҳатдан такомиллаштириш;
кластерлар фаолиятининг ташкилий-иқтисодий ва молиявий механизмлари
самарадорлигини баҳолаш тўғрисидаги қарашлар-ларни таҳлил қилиш;
кластерлар фаолиятини давлат томонидан мувофиқлаштириш-нинг ташки-
лий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш;
кластерлар фаолияти молиявий натижаларини ифодаловчи кўрсаткичлар
тизимини ҳамда уларни таҳлил қилиш услубиётини такомиллаштириш;
кластерлар томонидан кўрсатиладиган хизматлар самарадор-лигини баҳо-
лаш усулларини такомиллаштириш;
кластерлар фаолияти самарадорлигини комплекс кўрсаткич асосида баҳо-
лаш услубиётини ишлаб чиқиш.
65
Do'stlaringiz bilan baham: |