57
ган. Жуда ёмон ҳолатда тармоқларга тақсимланган инвестицияларнинг ўртача
самарадорлиги 4,34 фоизни ташкил этган.
2000-2020 йилларда Республика тармоқлари бўйича саккиз йил (2001,
2002, 2003, 2004, 2007, 2009, 2013 ва 2014 йиллар) ёмон ҳолатда инвестиция
тақсимоти бўлганлигини яъни, 2000-2020 йилларда тақсимланган жами инвес-
тицияга нисбатан 37 % ни кўрсатмоқда. Бунинг натижасида ялпи ички маҳсу-
лот жами ялпи ички маҳсулотга нисбатан ўзгариши 36 %га тенг бўлиб, самара-
дорлик кўрсаткичи 6,16 %ни кўрсатмоқда. Шуни таъкидлаш жоизки, танланган
давр лар мобайнида меъёр бўйича тақсимот кузатилмади.
Ўзбекистон Республикасида асосий капиталга инвестицияларнинг 2005,
2010 2011 ва 2020 йилларда ўрта ҳолат бўйича тақсимланганлиги аниқланиб,
кузатув олиб борган йилларнинг 3,3 %ини ташкил этган, бу даврларда яратилган
умумий ялпи ички маҳсулот 800644,0 млрд. сўмга тенг бўлиб, белгиланган давр
учун жами ялпи ички маҳсулотни 3,9 қисмини ташкил этган. Яхши ҳолат бўйи-
ча тақсимланган инвестиция 249324,0 млрд. сўмга тенг бўлиб, кузатув олиб бо-
рилган йиллар бўйича жами асосий капиталга инвестицияларнинг 3,5 қисмини
ташкил этган. Бу ҳолатда аниқланган инвестициялар самарадорлиги 18,73 %га
тенглиги аниқланди.
Яхши ҳолат бўйича 2016, 2017, 2018 ва 2019 йиллар аниқланди. Унга кўра,
бу даврларда ишлаб чиқарилган ялпи ички маҳсулот ҳажми 1527018,4 млрд.
сўмга тенг бўлиб, 2000-2020 йиллар учун кузатилган даврларнинг жами асосий
капиталга инвестициялар ҳажмига нисбатан ўртача 2,0 қисмини ташкил этиб,
самарадорлик кўрсаткичи 24,04 %га тенг бўлган. Тадқиқот натижаларига кўра
инвестиция тақсимотининг ўрта ҳолати кузатилмади.
Хулоса қилиб айтганда, инвестиция киритилишида албатта биринчи нав-
батда эътибор қаратиладиган жиҳат унинг самарадорлиги бўлиб, даромад кел-
майдиган ҳолатда ҳеч ким инвестиция қилмайди. Киритилаётган инвестиция да-
ромадга боғлиқ бўлиб, у таваккалчиликсиз амалга оширилмайди. Таваккалчилик
кутилаётган даромаддан келажакдаги даромаднинг мумкин бўлган оғишидир.
Демак, мамлакат иқтисодиётига киритилаётган инвестицияларнинг тавак-
калчилик омилларига, авваламбор, хомашё, энергия ресурсларини таъминоти,
иқлими ҳамда маҳсулот логистикасини киритиш мумкин. Хатарлилик даража-
сига таъсир этувчи омиллар сифатида қонун, фармон, қарор ва фармойишларни
киритиш мумкин, уларни ҳозирги ҳолатдан келиб чиқиб, баҳолаш керак, чунки
унинг оқибатида кишиларнинг моддий фаровонлиги ҳамда ишлаб чиқаришга
таъсир кўрсатиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: