“умумяширин”
атамасини
қўллайди ва яширин маъноларнинг барчасини қамраб олишини, лекин ўзбек ти-
лида бу борада умуман тадқиқодлар олиб борилмаган бўлса-да, мумтоз адабиёт-
га оид назарий манбалар бу йўналишга оид фактик материалларга ниҳоятда бой
эканлигини таъкидлайди. Н.А.Панина эса импликация масаласига биринчилар-
дан бўлиб эътибор қаратади. У бу масалага қуйидагича баҳо беради: «импли-
цитлик гапнинг маъносини билвосита англаш ва ундан қўшимча ахборотларни
олиш имкониятидан иборат». И.В.Арнольд импликацияда «микроконтекстда
пайдо бўлган ва тил бирликлари билан бевосита кўрсатилмаган қўшимча маъ-
но»лар юзага чиқишини эътироф этади. Бу Борада М. Хакимов “Ўзбек прагма-
лингвистикаси асослари” асарида тўхталиб ўтади. У яширин мазмун ифодалаш
шакллари турлича куринишлардан иборат булганлиги учун уларни дастлаб икки
гурухга ажратиб тадқиқ этади: 1. Умумий яширин маънолар. 2. Хусусий яширин
123
Юлия К Пирогова Имплицитная информация как средство коммуникативного воздействия и манипули-
рования (на материале рекламных и PR-сообщений) Проблемы прикладной лингвистики 2001 moskva 209-227.
2
М.С.Мадаминова утқда ифодаланадиган имплицитликнинг мураккаб семантик таркиби анду «Oriental Art and
Culture» Scientific-Methodical Journal - (SI) II/2020
338
маънолар. Умумий яширин маънолар сўзловчи, тингловчи ва барча нутқ ишти-
рокчилари англаб олиши мумкин булган яширин маънолардир. Уларга ибора,
реплика, матал, макол, топишмок ва шу кабилар киради. Бундай матнлар орка-
ли ифодаланган тагмаънолар хар кандай нутқ иштирокчиси учун маълум бўли-
шлик белгиси билан характерланади. Яширин маънонинг хар кандай синтактик
бирликлардаги новербал мазмуний имкониятлари куп холларда матннинг жанр
хусусиятлари билан боғланади. Умумий яширин маъно куринишлари паремио-
логик жанрга хос матнларда кўзга яккол ташланади. Бундай матнлар тор вербал
синтактик шакл сифатида сўзловчи назарда тутган яширин маънони ифодалаш
учун кенг мазмуний имкониятга эгалиги билан ажралиб туради
124
.
Рекаламнинг онгга таъсир этиш функцияси Ю. К Пирогованинг ишлари-
да намоён бўлиб унга кўра манипуляция тушунчаси онг орқали яширин тарзда
мулоқотни амалга ошириб суҳбатдошнинг хулқ атвори ва муносабатига таъсир
кўрсатишдир.
125
Эьлонларнинг улкан таъсир кучи унинг прагматик вазифасини
ўта муҳимлигини белгилаб беради. Аввал таъкидлаганимиздек, рекламанинг энг
асосий хусусияти бу унинг номоддийлигидир. Сайёҳ реклама таклифини яхши
ёки ёмон эканлигини саёҳатга чиқиб ўз кўзи билан кўриб амин бўлмагунча баҳо-
лай олмайди. Бу эса туристик рекламанинг мукаммал бўлишини талаб қилиб,
реклама тилига кўпроқ маъсулият юклайди. Истеъмол товарларидан фарқли
равишда сайёҳлик хизматлари ўзгарувчан бўлиши, эълонлар матнида прагматик
жиҳатларнинг ривожлантириб янгиланиб туришини талаб этади. Шу сабабдан
ҳам реклама мўлжалланган сайёҳлар аудиториясида мувафақиятга эришиши
учун эълон берувчи маҳсулотни шундай ифодалаши керакки, ундан воз кечиш
жуда қийин бўлиши лозим. Туризм соҳасидаги реклама эълонларида прагматик
хусусиятларни жамлаб сайёҳларга фойдали бўлган маълумотларни мужассам эт-
ган йўлхаритаси вазифасини ўтайди. Унинг мазмуни қаерга бориш нималарни
томоша қилиш, нималар сотиб олиш кабиларни жамлайди. Матннинг прагма-
тик жиҳатларини ошириш мақсадида атоқли отлар, ёрқин ҳиссиётларни тақдим
этувчи турдош отлар қўлланиллиб уларнинг мақсади сайёҳнинг реклама берув-
чи таклифига жавоб бериш истагини оширишдан иборатдир. Истеъмолчига
таъсир кўрсатувчи атоқли отларга эстрада, кино ва театр юлдузларининг исмла-
ри киради. Шу билан биргаликда сиёсат намоёндаларининг исмлари ҳам нуфуз-
га эга. Қуйидаги мисоллар орқали ушбу ҳолатга назар солайлик:
Fantastic Holidays to Boston! The home of the Red Sox, numerous sites of
historical significance and with beautiful architecture stretching back to the 16th
century, and it’s clear to see why Boston welcomes millions of visitors every year Why
not learn more about Boston’s fascinating history, and its role in the Revolutionary
War, by taking a wander along the world-renowned, Freedom Trail?.
126
(Бостонда
124
Хакимов, Мухаммад Узбек прагмалингвистикаси асослари / М.Хакимов; масъул му^аррир А.Нурмонов.
- Тошкент: Akademnashr, 2013. - 176 б.
125
. Пирогова Ю. К. Ложные умозаключения при интерпретации рекламы // Реклама. 2000.
№ 2. С. 15–18.
126
https://www.barrheadtravel.co.uk/worldwide/usa/boston
339
фантастик дам олиш! “Ред Сокс” нинг ватани 16-асрга оид гўзал меъморчиликка
эга бўлган кўплаб жойлар ва нима учун Бостон ҳар йили миллионлаб меҳмон-
ларни кутиб олишини аниқ билиб олиш мумкин. Бостоннинг ажойиб тарихи
ҳамда инқилоб урушидаги ўрни ҳақида дунёга машҳур “Озодлик йўли” бўйлаб
саёҳат қилиб кўпроқ билиб олишга нима дейсиз?)
Ушбу реклама эълонида Бостон шаҳрининг таърифини келтириш мақса-
дида Бостоннинг машҳур профессионал бейсбол командаси “Ред Сокс” нинг
номи қўлланилган. Кўплаб сайёҳлар Бостонда бўлмаган бўлса ҳам, ушбу спорт
гуруҳиниг номидан ҳабардор бўлиши мумкинлигидан сайёҳлик эълони тузувчи-
лари унумли фаойдаланишган. Эълоннинг давомида эса риторик савол тақдим
этилган. Бостоннинг тарихий аҳамиятли жойлари моҳирона илмоқли таъки-
дланганки, бунга ўз-ўзидан сайёҳ “йўқ” дея жавоб бериши мушкул. Бу реклама
эълонидаги прагматик маъно ”имплицит“ тарзда яъни яширин ҳолатда тақдим
этилмоқда. Эълонни ўқиган турист ушбу тасвирланган жойларни кўпроқ ислоҳ
қилишга ўзида иштиёқни сезиб, онгли равишда “Ҳа” деб жавоб беришига ундаш
учун сўроқ тарзидаги эълон яратилган. Оқибатда сайёҳ ўз ҳоҳиши билан кейин-
ги жараён яъни фикрдан ҳаракатга келиши муҳимдир.
2. Experience cities, beaches and wildlife on this South Africa family holiday.
Starting in the beachside city of Cape Town, you have a few days to explore. Take
the cable car to the top of Table Mountain for unparalleled views or catch a boat over
to Robben Island to learn about this nation’s history of struggle and in particular, the
role played by Nelson Mandela.
127
(
Ушбу Жанубий Африкадаги оилавий таътил-
да шаҳарларни, соҳилларни ва ёввойи табиатни кўринг. Кейптаун шаҳрининг
қирғоғидан бошлаб, тадқиқот учун бир неча кунингиз бор. “Table” тоғининг
чўққисига чиқиб, мисли кўрилмаган манзараларни кўринг ёки Роббен ороли
бўйлаб қайиққа ўтириб, ушбу халқнинг кураш тарихи ва хусусан, Нелсон Ман-
дела ўйнаган роли ҳақида билиб олинг.
Ушбу эълонда Жанубий Африкага саёҳат тури эълон қилиниб, унда эълон-
нинг самарасини оширишда Жанубий Африканинг озодлик куйчиси нобел му-
кофоти совриндори Нелъсон Мандела номини қўллаш орқали сайёҳлар эъти-
бори тортилган.
Affectionately known as God’s Country by locals, visit Yorkshire and you too
will be converted by the stunning scenery, cities steeped in industrial heritage, and
charming market towns to explore. Delightful places to visit in Yorkshire include
Beverley, a thriving medieval market town, and historic York where you can admire
gothic York Minster cathedral. Looking for a challenge? Fun things to do in Yorkshire
include uphill climbs across the Yorkshire Dales, where you’ll be rewarded by jaw-
dropping views, or try your hand at surfing in beach towns like Scarborough.
128
(
-
Маҳаллий аҳоли томонидан меҳр ила «Худонинг мамлакати» деб номланувчи
127
https://www.travelnation.co.uk/tours/tailor-made-holidays/south-africa-family-holiday-garden-route-safari
128
https://www.visitengland.com/things-to-do/yorkshire
340
Ёркширга ташриф буюринг ва сиз ҳам ажойиб манзара, саноат меросига бой
шаҳарлар ва мафтункор бозор шаҳарлари билан танишасиз. Ёркширда зиёрат
қилиш учун ёқимли жойларга Беверлей, ривожланган ўрта асрлар шаҳарчаси ва
тарихий Ёрк киради, у эрда сиз готик Ёрк Минстер соборини томоша қилишин-
гиз мумкин. Челлендж излаяпсизми? Ёркширда қилиш мумкин бўлган қизиқар-
ли нарсалар орасида Ёркшир Дейл бўйлаб тепаликка ўрмалаб чиқишни ҳам кир-
гизиш мумкин бу ерда сиз ҳайратланарли тасвир билан мукофотланишингиз
ёки Скарборода серфинг учишда ўзингизни синаб кўришингиз мумкин.)
Ушбу реклама эълони Британиянинг Ёркшир шаҳрига ташриф буюрувчи
туристлар учун мўлжалланган бўлиб бу эълондаги мақсад “эксплицит” тарзда
яъни ҳеч қандай яширин маъноларсиз тақдим этилган. Эълон инсонларнинг
янги тажрибага, гўшаларни кашф этишга бўлган истакларига урғу берилиб
кўпроқ маълумотга бой матн орқали тақдим этилган. Савол тариқасида берил-
ган гап орқали маълум аудитория сайёҳлари яъни спорт ва унинг турлари билан
қизиқувчилар эътибори ҳам тортилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |