2021-yil 25-noyabr 2021-yil



Download 4,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet185/247
Sana12.07.2022
Hajmi4,77 Mb.
#782054
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   247
Bog'liq
“Qishloq xo‘jaligini rivojlantirish orqali oziq ovqat xavfsizligini

Ключевые слова:
финансовая политика предприятия, творческий подход к 
управлению финансовой устойчивостью предприятия
Abstract: 
The article examines the issues of improving the theory and methodology of 
formation of financial policy of the enterprise at the current stage of economic liberalization and 
modernization in the Republic of Uzbekistan. The advantages and peculiarities of improving the 
theory and methodology of formation of financial policy of the enterprise in the perspectives of 
socio-economic development of the country are scientifically substantiated.
Keywords:
enterprise financial policy, a creative approach to managing the financial 
stability of the enterprise
Иқтисодиёт модернизацияси ва либераллашуви жараёни, фискал сиёсат ва 
корхоналар молиявий салоҳиятини ошириш муаммоларининг кескинлашуви ва 
корпоратив молиявий менежмент тараққиётининг самарали механизмларини 
қўллаш кўп жиҳатдан корхона молиявий сиёсатини самарали шакллантиришга 
ҳам бевосита боғлиқдир.
Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб корхо-
налар молиясини самарали бошқаришга қаратилган молия-солиқ сиёсати олиб 
борилмоқда. Чуқур институционал ўзгаришлар амалга оширилди, корпоратив 
бошқарув тизимини комплекс ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар қабул 
қилинди, мақсадли комплекс дастурлар амалга оширилмоқда. Бунда «корхона-


297
ларда корпоратив молиявий менежмент тизимини такомиллаштириш фойдала-
нилмаётган ресурслар ва молиявий имкониятлардан юқори даражада ва сама-
рали фойдаланиш, корхоналар молиявий сиёсати соҳасида шаклланиб қолган 
тизимли муаммоларни бартараф этиш ҳамда ҳозирги кундаги энг муҳим маса-
лалардан бири – корхоналар миқёсида молиявий менежмент самарадорлигини 
ошириш имконини беради»
79
.
Ривожланган ва изчил тараққий этаётган давлатлар (Япония, АҚШ, Гер-
мания, Буюк Британия, Хитой ва бошқалар) тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, 
корхона рақобатбардошлиги, барқарор ривожланиши корхона молиявий сиё-
сатини шакллантиришнинг самарали воситаларини қўллашга тўлалигича боғ-
лиқдир. Бунда ташқи муҳитнинг таъсири ва рақобат корхоналарни ўзларининг 
молиявий салоҳиятидан янада самарали фойдаланишга ундамоқда. 
Шу сабабли, корхона молиявий сиёсатини шакллантириш назарияси ва ус-
лубиётини такомиллаштириш йўналишларини ўрганиш ҳозирги замон молия 
фанининг янги ва мураккаб тадқиқ предмети сифатида намоён бўлмоқда. Шу 
билан бирга корхона молиявий сиёсатини шакллантириш жараёнини тадқиқ 
қилишнинг назарий-методологик базаси ҳали етарли даражада тизимлаштирил-
маган ва у асосан корпоратив молия, корпоратив бошқарув концепцияларига 
асосланиб қолмоқда.
Бу корхона молиявий сиёсатини шакллантириш бўйича стратегик қараш 
ва дастурий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш нуқтаи-назаридан ушбу масаланинг 
методологик ва амалий жиҳатларини тадқиқ қилишнинг зарурлигини кўрсат-
моқда. 
Жаҳон иқтисодиётида содир бўлаётган жараёнлар ҳамда мамлакатни ис-
тиқболда иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш борасида айтилганидек: 
«Жаҳон бозорларида рақобат тобора кучайиб бораётган бугунги шароитда 
иқтисодиётимизнинг рақобатдошлигини тубдан ошириш, экспортга маҳсулот 
чиқарадиган корхоналарни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, корхоналарда 
корпоратив бошқарув афзалликлари асосида улар молиясини самарали бошқа-
риш устувор аҳамият касб этади»
80
. Бу соҳада «иқтисодиётни модернизация 
ва диверсификация қилиш кўламини кенгайтириш, энг аввало, импорт ўрнини 
босувчи ва экспорт салохиятини оширишни таъминловчи ишлаб чиқаришни 
ўстиришга эришиш, корхоналарда корпоратив бошқарув асосида жадал риво-
жлантириш ҳисобига улар молиявий салоҳиятини ошириш»
81
бўйича устувор 
вазифалар белгиланган.
Ўзбекистонда сўнгги йилларда корхона молиявий барқарорлигини бошқа-
риш тизимининг шаклланиши ва самарали фаолиятини таъминлаш тизимида 
79 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси солик сиёсатини такомиллашти-
риш концепцияси тўғрисида” ги 29 июнь 2018 йилдаги ПФ-5468-сонли Фармони. 
80 
Мирзиёев Ш.М. 2017-йил шиддатли ислоҳотлар йили. Т.: «Ўзбекистон», 2018, - 76 б. 
81
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасини янада риво-
жлантириш бўйича харакатлар стратегияси тўғрисида”ги 2017 йил 7 февраль,ПФ-4947-сонли Фармони 


298
амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, корпоратив молиявий менежмент 
самарали усулларини қўллаш, корхона маблағларининг мақсадли сарфланиши 
устидан корпоратив назорат ўрнатиш ва уни кучайтириш, бу жараённинг очиқ-
лиги ва шаффофлигини таъминлаш давлат сиёсати даражасидаги муҳим масала-
лардан бирига айланди. 
Шундан келиб чиқиб,
 
ушбу масаланинг тадқиқ мақсади - корхона молиявий 
барқарорлигини бошқариш тизимининг шаклланиши ва самарали фаолиятини 
таъминлашнинг замонавий тенденцияларини ёритишга қаратилган илмий-ама-
лий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат. Бунда қуйидагиларга алоҳида эъти-
бор қаратилиши зарур: 
- молиявий барқарорлик юзасидан ҳозирги замон назарий қарашлар ва корхо-
на молиявий барқарорлигини бошқаришга тизимли ёндашувни илмий асослаш; 
- корхона молиявий барқарорлигига ва уни бошқариш самарадорлигига 
таъсир этувчи омиллар тавсифини ёритиш; 
- молиявий менежмент назарияси асосида корхона молиявий барқарорли-
гини бошқариш тизимини тадқиқ этиш;
- корхона молиявий барқарорлигини баҳолаш амалдаги услубиётларининг 
танқидий таҳлилини амалга ошириш;
- корхона молиявий барқарорлигини баҳолашнинг мукаммал тизими услу-
биётини ишлаб чиқиш; 
- корхона молиявий барқарорлигини бошқариш самарали тизимини шакл-
лантириш; 
- корхона молиявий барқарорлигини баҳолаш ва самарали бошқаришга оид 
замонавий қарашлар ижобий тавсияларидан фойдаланиш йўлларини ёритиш; 
- корхона молиявий барқарорлиги даражаси ва унинг кўрсаткичларини 
баҳолаш услубиётини такомиллаштириш; 
- корхона молиявий барқарорлигини оширишга қаратилган тавсиялар ком-
плексини ишлаб чиқиш. 
Корхона молиявий барқарорлигини бошқаришга креатив ёндошув

Download 4,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish