2021-yil 25-noyabr 2021-yil


ЎЗБЕКИСТОНДА ИСЛОХОТЛАР ДАВРИДА САЙЁҲЛИК



Download 4,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet183/247
Sana12.07.2022
Hajmi4,77 Mb.
#782054
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   247
Bog'liq
“Qishloq xo‘jaligini rivojlantirish orqali oziq ovqat xavfsizligini

ЎЗБЕКИСТОНДА ИСЛОХОТЛАР ДАВРИДА САЙЁҲЛИК 
ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА
КОРОНОВИРУС ПАНДЕМИЯСИНИНГ САЛБИЙ 
ТАЪСИРИНИ КАМАЙТИРИШ ЧОРА- ТАДБИРЛАРИ
Н.Р.Халлиева,
БухМТИ докторанти
Аннотация:
Туризм соҳасидаги ўзгаришлар миллий иқтисодиётни ривожлан-
тиришнинг стратегик йўналишларидан бири бўлиб, у ҳудудларнинг жадал ривожла-
нишини таъминлай олади. Сайёҳлар сонининг кескин ўсиши натижасида юзага кел-
ган талабни қондириш мақсадида давлат томонидан жойлаштириш масканларини 
кўпайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. Таъкидлаш лозимки, 
коронавирус пандемияси фонида жорий этилган чекловлар ва уларнинг натижасида 
юзага келган глобал инқироз оқибатлари туфайли туризм соҳаси катта талофат-
ларга юз тутди.
Таянч иборалар:
 туризм сохаси,миллий иқтисодиёт, пандемия, инқироз, жаҳон 
стандартлари,туризм жамғармаси, визасиз режим
Аннотация:
 Изменения в туризме - одно из стратегических направлений разви-
тия национальной экономики, которое может обеспечить быстрое развитие регионов. 
Чтобы удовлетворить спрос, вызванный резким увеличением количества туристов, 
правительство приняло комплексные меры по увеличению количества мест для прожи-
вания. Следует отметить, что из-за ограничений, введенных на фоне пандемии корона-
вируса и последствий возникшего глобального кризиса, туристическая отрасль понесла 
огромные убытки.
Abstract: 
Changes in the field of tourism are one of the strategic directions of development 
of the national economy, which can ensure the rapid development of the regions. In order to 
meet the demand caused by the sharp increase in the number of tourists, the state has taken 
comprehensive measures to increase the number of accommodation. It should be noted that 
due to the restrictions imposed against the background of the coronavirus pandemic and the 
consequences of the resulting global crisis, the tourism industry has suffered huge losses.
2016 йилда Ўзбекистон туризм соҳасини тубдан ислоҳ қилиш жараёни бо-
шланди. Туризм соҳасидаги ўзгаришлар миллий иқтисодиётни ривожланти-
ришнинг стратегик йўналишларидан бири бўлиб, у ҳудудларнинг жадал риво-
жланишини таъминлай олади.
Таҳлиллар соҳага тегишли асосий кўрсаткичларнинг ижобий динамикаси-
ни кўрсатди. Хусусан, 2016-2019 йиллар оралиғида Ўзбекистонга ташриф бу-
юрган халқаро сайёҳларнинг сонида сезиларли ўсиш кузатилди. Солиштириш 
учун, 2016 йилда мамлакатга 2 миллион чет эллик сайёҳлар ташриф буюрган 


290
бўлса, 2019 йилда уларнинг сони 3,3 баробарга кўпайиб, 6,7 миллионга етди. 
2018 йилда чет эллик сайёҳлар сони 2017 йилга нисбатан 98%га, сайёҳлик фа-
олияти билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотлар сони эса 131%га кўпайди 
манба кўрсатилиши керак.
Эътиборли жиҳати шундаки, сайёҳлар сонининг ошиши турли ҳудудларда 
турлича рўй бермоқда. Мисол учун, Марказий Осиё мамлакатларидан ташриф 
буюрганлар сони йиллик ўртача 22-25 фоиз атрофида кўпайган бўлса, узоқ хо-
рижий мамлакатлар фуқаролари орасида йиллик ўсиш 50 фоизни ташкил этди.
манба кўрсатилиши керак.
Шу билан бир қаторда ички туризм кўрсаткичларида ҳам ижобий натижа-
лар қайд этилди. 2016 йил билан солиштирганда 2019 йилда маҳаллий сайёҳлар-
нинг сони деярли 2 баробарга кўпайиб, 14,7 миллионга етди. манба кўрсатили-
ши керак. Пандемиянинг туризмга таъсири техник тўғриланиши манба кўрса-
тилиши керак.Жаҳон туризм ва сайёҳлик кенгаши маълумотларига кўра, 2019 
йилда туризм ва сайёҳлик соҳасининг жаҳон ялпи ички маҳсулотига бевосита ва 
билвосита қўшган ҳиссаси 8,9 триллион (жаҳон ЯИМнинг 10,9 фоизи) доллар-
га тенг бўлган. Дунё бўйлаб ҳар ўн киши туризмга алоқадор соҳаларда фаолият 
олиб борган.
Таъкидлаш лозимки, коронавирус пандемияси фонида жорий этилган че-
кловлар ва уларнинг натижасида юзага келган глобал инқироз оқибатлари ту-
файли туризм соҳаси катта талофатларга юз тутди. Хусусан, 2020 йилда Ўзбе-
кистонга ташриф буюрган чет эллик сайёҳларнинг сони 96% фоизга камайиб, 
1,5 млн. нафарга тушиб кетди. Кўрсатилган сайёҳлик хизматларининг ҳажми эса 
261 млн. долларни ташкил этди.
Хусусан, пандемиянинг бошланиш нуқтаси 2019 йилда кўрсатилган турис-
тик хизматларнинг умумий ҳажми 1,5 млрд. доллардан ошган бўлса, экспорт 
кўрсаткичлари 1,3 миллиардга етиб, умумий хизматлар экспортининг 38,2 фо-
изини ташкил этди.
Туризм соҳасининг қайта тикланиши техник тўғриланиши керак.коронави-
рус пандемияси сабабли юзага келган вазиятни ҳисобга олган ҳолда, «Узбеки-
стан Сафе травел» гуарантеед (“Ўзбекистон. Хавфсиз саёҳат кафолатланган”) 
лойиҳаси ишлаб чиқилди. Лойиҳа сайёҳларга мўлжалланган бўлиб, жаҳон стан-
дартларига асосланган санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг янги тизими 
ҳисобланади. Туризм объектлари ва тегишли инфратузилмани, туристик хиз-
матларни янги санитария-гигиена талаблари асосида сертификатлаш қуйидаги-
лар учун мажбурий бўлди:
• барча давлат чегара пунктлари;
• ҳаво, темир йўл ва автобус бекатлари;
• моддий-маданий мерос объектлари, музейлар, театрлар ва бошқалар.
Ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 19.06.2020 йилдаги №4755-сонли Қарори билан Хавфсиз ту-


291
ризм жамғармаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш 
жамғармасининг 20 миллиард сўм миқдордаги дастлабки тўлови, шунингдек, 
«Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED» тизими доирасида жорий этила-
ётган ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтиш учун тўланадиган базавий 
ҳисоб лаш миқдорининг икки баравари миқдоридаги тўлов ҳисобидан шакл-
лантирилди.
Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун Ўз-
бекистон туризм соҳаси иштирокчилари бир қатор имтиёз ва имтиёзларга эга 
бўлдилар. Шундай қилиб:
- туроператорлар, турагентлар ва жойлаштириш воситаларининг даромад-
ларидан олинадиган белгиланган солиқ ставкаси 50%га камайтирилди;
- туроператорлар, турагентлар ва жойлаштириш воситалари юридик шах-
слардан олинадиган ер солиғи ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод этилади;
- ижтимоий солиқ ставкаси 1% миқдорида белгиланди;
- туроператорлар, турагентлар, шунингдек, жойлаштириш воситалари учун 
туристик фаолият билан шуғулланганлик йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш вақтин-
чалик тўхтатилди;
- жойлаштириш воситаларини қуриш учун тижорат банкларидан илгари бе-
рилган кредитлар бўйича туристик ташкилотларнинг фоиз харажатлари қисман 
қопланди;
- меҳмонхоналарни таснифлаш ёки модернизация қилиш учун моддий-тех-
ник базани янгилаш, реконструкция қилиш ва мустаҳкамлаш харажатлари қис-
ман қопланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 майдаги “Корона-
вирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини 
қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғриси-
да”ги Фармонида 2020 йил 1 июндан 2021 йил 1 мартга қадар жойлаштириш 
бўйича хизматлар (меҳмонхона хизматлари) нархининг 10 фоизи миқдорида 
жойлаштириш воситаларини субсидиялаш кўзда тутилган.
Умуман олганда, давлат раҳбарининг видеоселектор йиғилишида қайд эти-
шига кўра, 1750 та субъектга мол-мулк солиғи, ер ва ижтимоий солиқлар бўйича 
қарийб 60 миллиард сўм миқдорида имтиёзлар берилди.
Туризм тўғрисидаги қонун ҳужжатларига шарҳ техник тўғриланиши ва ман-
балар кўрсатилиши керак. қуйидаги барча жумлаларда ҳам тегишли
Мазкур давр мобайнида маҳаллий ва хорижий ташриф буюрувчилар учун 
қулай шарт-шароитлар яратиш, туристик маҳсулотлар турини диверсифика-
ция қилиш ва энг муҳими соҳанинг ҳуқуқий асосини такомиллаштириш орқали 
унинг инвестицион жозибадорлигини ошириш йўлида қуйидаги йўналишларда 
60 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий хужжатлар қабул қилиш орқали аниқ натижа-
ларга эришилди:
Виза талабларини соддалаштириш


292
Мамлакатлар орасида виза режимини соддалаштириш фуқароларнинг мо-
биллигини таъминлаш билан бир қаторда расмийлаштириш харажатларни ка-
майтиради ва чет эллик сайёҳлар оқимини кўпайтиради.
2018 йилда 9 та давлат фуқаролари учун Ўзбекистонда визасиз режим жо-
рий қилинган бўлса, 2019 йилда 47 та, 2020 йилда 20 та ва 2021 йилда яна 5 та 
мамлакат фуқаролари учун виза талаблари турли муддат доирасида бекор қи-
линди. 2021 йилнинг 15 апрел ҳолатига кўра, фуқаролари учун Ўзбекистон Ре-
спубликасида визасиз режим жорий қилинган мамлакатлар сони 90 тани таш-
кил қилади.
Бундан ташқари 80га яқин мамлакат фуқаролари соддалаштирилган тартиб-
га кўра электрон виза расмийлаштириш имконияти эга бўлди. Хорижий давлат 
фуқароларининг алоҳида турлари учун «Ватандош», «Талаба», «Академик», 
«Тиббиёт» ва «Зиёрат» каби янги 5 хил виза турлари жорий қилинди. Ўзбеки-
стон Республикаси Туризм ва Спорт вазирлиги маълумотларига кўра виза режи-
мини соддалаштириш ўзининг ижобий натижаларини кўрсатди. 2019 йилда чет 
эллик сайёҳлар сонининг ўсиши ўртача 26 фоизни ташкил қилган бўлса, визасиз 
режим жорий қилинган мамлакатлар ўртасида ўсиш кўрсаткичи 58 фоизга етган.
Сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш
Сайёҳлар сонининг кескин ўсиши натижасида юзага келган талабни қон-
дириш мақсадида давлат томонидан жойлаштириш масканларини кўпайтириш 
бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.
Биринчидан, ҳамёнбоп жойлаштириш масканлари турига мансуб хостел-
лар фаолиятини тартибга солувчи 22 турдаги ортиқча талаблар бекор қилинди. 
Шу жумладан, хостеллар томонидан кўрсатиладиган меҳмонхона хизматларини 
мажбурий сертификациялаш тартиби бекор қилиниб, меҳмон уйлари ва хостел-
лар ягона реестридан рўйҳатдан ўтган ҳолда фаолият олиб бориш амалиёти йўл-
га қўйилди.
Иккинчидан, мамлакатда кичик турдаги меҳмонхоналар сонини кўпайти-
риш мақсадида Туркия ва Жанубий Корея тажрибасига асосланган 50 номерга-
ча бўлган кичик меҳмонхоналарнинг 8 турдаги намунавий лойиҳалари тадбир-
корларга бепул тақдим этилди. Ҳисоб-китобларга кўра, тарқатилган лойиҳалар-
нинг умумий қиймати 60 млрд. сўмдан ошиқни ташкил этади.
Учинчидан, туризм соҳасига хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш 
мақсадида, давлат хусусий шерикчилик шартлари асосида меҳмонхоналар қу-
ришга қатор имтиёзлар жорий қилинди. Унга кўра, қурилган 3 юлдузли меҳмон-
хоналарнинг ҳар бир хонаси учун давлат бюджети маблағлари ҳисобига 30 млн., 
4 юлдузли меҳмонхоналар учун 40 млн. сўм компенсация ажратиш белгиланди. 
Шу билан бирга, жаҳонга машҳур меҳмонхона бренларини жалб қилган меҳмон-
хоналарнинг роялти харажатларини қисман компенсация қилиш амалиёти йўл-
га қўйилди. Унга кўра, 3 юлдузли меҳмонхоналарнинг ҳар бир хонаси учун 200 
АҚШ долл., 4 юлдузли меҳмонхоналар учун 400 долл ажратилади.


293
Натижада, жойлаштириш воситаларининг сони кескин кўпайди. Хусусан, 
2016-2020 йиллар оралиғида уларнинг сони 750 тадан 1308 тага, мавжуд ўрин-
лар сони эса 34 мингдан 62 мингга ошди. Шунингдек, 2018-2020 йиллар даво-
мида меҳмон уйларининг сони 13 баробарга ошиб, 1386 тага етди.
Сайёҳлик хизматлари таркибини кенгайтириш
МИCE-туризм. Жаҳон Сайёҳлик Ташкилотининг ҳисоб-китобларига кўра, 
иш туфайли сафар қилаётган сайёҳ сафари давомида дам олиш мақсадидаги сай-
ёҳга қараганда 3-4 баробар кўпроқ сарф харажат қилади. Бундан ташқари, дам 
олиш туризми мавсумий характерга эга бўлса, иш туризми йил давомида даро-
мад келтириш имконияти мавжуд.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда туризм хизматлари таркибини диверсифи-
кация қилиш ва туризмнинг янги турларини ривожлантириш бўйича амалий чо-
ра-тадбирлар олиб борилди. Хусусан, МИCE туризм яъни, Ўзбекистонда турли 
учрашув, конференция ва кўргазмаларни ташкил этиш орқали сайёҳлар оқими-
ни кўпайтиришга катта эътибор қаратилмоқда.
Хоразмда анъанавий тарзда ўтказиладиган «Баҳодирлар ўйини» спорт тур-
нири, Сурхондарёда «Бахшичилик санъати» фестивали, Қорақалпоғистонда 
«Муйнак-2019» авторалли мусобақалари ташкил этилди. Шунингдек, Ўзбеки-
стонда МИCE-туризмни ривожлантириш бўйича Вазирлар Маҳкамаси томо-
нидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб тасдиқланди.
Кино туризм. Кино туризм мамлакатнинг имиджини шакллантириш учун 
муҳим восита ҳисобланади. Бундан ташқари, потенциал сайёҳлар орасида мам-
лакат ҳақида маълумот берувчи пассив реклама вазифасини ҳам ўтайди.
Мисол учун, Шерюрак (Бравеҳеарт) филмининг намойишидан бир йил 
ўтиб, кино суратга олинган Шотландиянинг Wаллаcе монументига ташриф бу-
юрувчилар сони 300 фоизга ошган. Шунга ўхшаш бошқа бир филмнинг намой-
ишидан сўнг филм тасвирга олинган меҳмонхона хоналари кейинги 3 йил учун 
банд қилинган.
Ўзбекистонда ҳам кино туризмини ривожлантириш бўйича бир қатор 
ишлар амалга оширилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
«Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чо-
ра-тадбирлари тўғрисида» Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон 
Республикасида кинотуризмни жадал ривожлантириш ва мамлакат кино жози-
бадорлигини кенг тарғиб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» Қарори қабул 
қилинди. Уларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиовизуал маҳсу-
лотларни яратишда чет эл кинокомпанияларига харажатларининг бир қисмини 
қайтариш («rebate») тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш назарда ту-
тилган бўлиб, ҳозирги кунга қадар хорижий кино-компаниялар томонидан «Ба-
зил», «Khuda Haafiz», «Ал Сафар» каби аудиовизуал маҳсулотлар тайёрланди.
Зиёрат туризм. 2019 йилда чоп этилган Глобал мусулмон туризми индекси 
ҳисоботига кўра, 2018 йилда зиёрат мақсадларида сафар қилган мусулмонлар-


294
нинг сони 140 миллион кишини ташкил қилган ва 2026 йилга келиб бу рақам 
230 миллионга етиши кутилмоқда.
Ўткан давр мобайнида Ўзбекистонда туризмнинг Зиёрат турини ривожлан-
тириш ва унинг туристик хизматлар экспортидаги улушини ошириш бўйича 
қатор ишлар амалга оширилди. Бухорода 34 мамлакатдан ташриф буюрган 120 
хорижий меҳмонлар иштирокида биринчи Зиёрат туризми Форуми ўтказилди. 
Зиёрат туризми билан ташриф буюрган сайёҳларга алоҳида қулайлик яратиш 
мақсадида меҳмонхоналарда янги талаблар жорий этилди, республика ҳудуди-
даги масжидларнинг харитаси ишлаб чиқилиб, мобил дастурга жойлаштирилди.
Амалга оширилган ишлар натижасида, «Sressentrating» ташкилоти томо-
нидан тузиладиган Глобал мусулмон туризми индексида Ўзбекистон 10 поғона-
га кўтарилиб 22-ўринни эгаллади.
Тиббий туризм. Техас университети профессори Ҳамид Белади томонидан 
олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра, тиббий туризмдан олинган даро-
мадларнинг 1%га ўсиши реал ЯИМнинг йиллик ўсиш суръатларини 0,0019%га 
оширади. Таиланд ва Малайзия мисолларида Наранонг, Клижс каби кўплаб бо-
шқа тадқиқотчилар тиббий туризмнинг қабул қилувчи мамлакат иқтисодиётига 
бевосита ижобий таъсирини тасдиқлайди.
Шунингдек, Ўзбекистонда тиббий туризмни ривожлантириш ва тиббиёт 
масканларига кўпроқ сайёҳларни жалб қилиш бўйича турли чора-тадбирлар 
амалга оширилмоқда. Хусусан, мамлакатнинг энг йирик давлат ва хусусий тиб-
биёт муассасалари билан ҳамкорликда конференциялар, ўқув семинарлари ўт-
казилмоқда. Бунда, сайёҳларга тиббий хизмат кўрсатишда хусусий тиббий кли-
никаларнинг ўрни катта.
Маълумотларга кўра, 2019 йилда Ўзбекистонга тиббий мақсадларда 
ташриф буюрган чет эллик фуқаролар сони 50 мингдан ошди. Аслида, бу рақам 
бир неча баробар кўпроқ бўлиши мумкин, чунки хусусий тиббиёт клиникалари-
га ташриф буюрадиган сайёҳлар сонини аниқлаш ҳали ҳануз мукаммал вазифа 
сифатида қолмоқда. 10 дан ортиқ нуфузли хорижий нашрлар Ўзбекистонни энг 
жозибадор сайёҳлик йўналишларидан бири сифатида эътироф этди.
Ўзбекистонда туризмни иқтисодиётнинг стратегик соҳаларидан бирига 
айлантириш бўйича қилинган ишлар турли рейтинг ва номинацияларда ҳам ўз 
аксини топди.
Хусусан, сўнгги йилларда Ўзбекистон «The Guardian» нашри томонидан 
дунёнинг энг яхши сайёҳлик йўналиши, «Wanderlust» наздида энг тез ривожла-
наётган давлат, «грандвояге» ҳисоб-китобига кўра энг яхши ривожланаётган 
сайёҳлик йўналиши деб топилди. Ундан ташқари БМТ ҳузуридагиэнг тез риво-
жланаётган давлат, «грандвояге» ҳисоб-китобига кўра энг яхши ривожланаёт-
ган сайрўйҳатида 4-ўрин билан баҳолади.
Аммо, соҳада ўз ечимини кутиб турган муаммолар ҳам кам эмас. Транспорт 
харажатларининг қўшни давлатлар билан солиштирганда каррасига юқори 


295
эканлиги, авиайўналишларнинг диверсификация қилинмаганлиги шунингдек, 
йўл, санитар ва информацион инфратузилма объектлари сифатининг пастлиги, 
гид ва экскурсовод хизматларининг талабга нисбатан кескин етишмовчилиги 
сайёҳлар наздида Ўзбекистоннинг туристик жозибадорлигига путр етказув-
чи омиллардан ҳисобланади. Мавжуд муаммоларни тез ва сифатли ҳал қилиш 
пандемиядан кейинги даврда Ўзбекистоннинг туризм имкониятларини «да-
волашда» катта аҳамият касб этади. Муаммолар кириш қисмида кўрсатилиши, 
охирида ечими бўйича хулоса берилиши керак. Мазмунан тўғрилаш керак.

Download 4,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish