2-мавзу: фуқаролик жамияти ғоялари эволюцияси режа


Жамият социал структурасига доир талқинлар



Download 108,05 Kb.
bet2/4
Sana31.03.2022
Hajmi108,05 Kb.
#521090
1   2   3   4
Bog'liq
2-MAVZUFUKAROLIK ZAMIATI GOALARI EVOLUCIASI(1)

Жамият социал структурасига доир талқинлар.

Жамиятнинг социал структураси дастлаб қадимги юнон мутафаккирлари Платон (ер.ав.427-347 йй.) ва Аристотел (ер.ав. 384-322 йй.) томонидан тадқиқ етилган. Улар жамият ва давлатни айнанлаштирган бўлсаларда, жамият аъзоси сифатида фақат эркин туғилган ва фуқаролик ёшига етган кишиларни эътироф етган. Уларнинг жамиятга доир қарашлари асосини социал структура ва социал адолат концепсиялари ташкил етган.
Платоннинг фикрича, социал структурани фақат эркин туғилган, ижтимоий ахамият касб етадиган ролни бажараётган кишилар ташкил етади. Инсоннинг қалби учта асосга эга: «идрок» (интеллектуаллик), «жасурлик» (иродалилик) ва «истак» (сезги, туйғуга эга бўлиш). Одамлар ўз қалбидаги асослардан қай бирининг кўплиги ёки озлигига қараб жамиятда учта ижтимоий қатлам мавжуд бўлади: донишмандлар - «файласуфлар», харбийлар - «:қўриқчилар», ишлаб чиқарувчилар - «деъқонлар» ва «ъунармандлар». Бошқарувчилар юксак маълумотли, истеододли, хусусий мулкка эга бўлмаган, зоъидлик турмуш тарзини кечираётган, ёшга етган файласуфлар ичидан тайинланиши лозим. Бошқарувчи бўладиган одамларни фалсафа ва саноат воситасида тарбиялаш зарур. Бошқарувчилар қонунларни ўрнатади, ижтимоий ишларни адолатли тарзда бошқаради. «Қўриқчилар» давлатни химоя қилади ва жамиятда тартибни изга солади. «Дехқонлар» ва «хунармандлар» ўз мехнатлари билан фуқароларни барча хаёт учун зарур бўлган нарсалар билан таъминлайди. Кўриниб турибдики, Платон томонидан илгари сурилган жамиятнинг социал структураси олий даржада донишманд-файласуф турган қаттиқ иерархияни назарда тутган эди.
Йирик юнон мутафаккири Аристотел ўзининг «Сиёсат» китобида жамиятнинг табиий келиб чиқиши, унинг социал стратификацияси ва социал адолат кабиларга доир қарашлари тадқиқ етилди. Аристотелнинг фикрича, инсон туғилишдан бошлаб инстинктив равишда бошқалар билан биргаликда хаёт кечиришга интилпдиган мавжудотдир. Одамнинг бошқа мавжудотлардан фарқи, унинг ижтимоий ва шахсий муносабатлардаги эзгулик, адолат, «умумий фойдани тушуниб етганлиги»дир. Аристотел жамиятда бир-бирини изчиллик билан бир-бирига алмашиб борувчи инсоний ижтимоий хаёт шаклларини бир-биридан ажратиб кўрсатиб берди: оила - яшаш манзили (қишлоқ ва бошқ.) - полис (шахар-давлат). Арисиотел учун давлат - одамнинг табиий равишда бошқа одамлар билан хаёт кечиришга интилиши натижасида вужудга келадиган бираликда инсоний хаёт кечиришнинг олий табиий шаклидир. Оила - инсоний бирликнинг бирламчи шакли сифатида талкин етилди. Бир неча оилалар яшаш манзилини ташкил етади. Ўзаро бир-бирларига яқин яшаш манзиллари шахар-давлатга бирлашади.
Аристотел илгари сурган социал структура моделида асосий стртификациявий принсип сифатида мулк сензи танланди. Унга мувофиқ, фуқаролар учта социал қатламга бўлинади: камбағал, ўрта қатлам ва бой. Мутафаккирнинг фикрича, давлатда қанчалик ўрта қатлам кўпроқ бўлса, у шунчалик қудратли бўлади, гуллаб-яшайди.
Антик юнон фалсафасини янада ривожланишига катта хисса қўшган, Шарқ уйғониш даврининг мутафаккири Абу Наср Форобий инсоний жамиятни пухта ўрганган олимлар жумласига киради. Форобий «Фозил шахар одамлари қарашлари» асарида жамият («инсон жамоаси»)нинг келиб чиқиш сабабларини илмий жихатдан асослаб беради: «Хар бир инсон ўз табиати билан шундай тузилганки, у яшаш ва олий даражадаги етукликка еришмоқ учун кўп нарсаларга муътож бўлади, унинг бир ўзи бундай нарсаларни қўлга кирита олмайди, уларга эга бўлиш кишилик жамоасига ехтиёж туғилади... Шу сабабли яшаш учун зарур бўлган, кишиларни бир-бирига етказиб берувчи ва ўзаро ёрдамлашувчи кўп кишиларнинг бирлашуви орқалигина одам ўз табиати бўйича интилган етукликка еришуви мумкин. Бундай жамоа аъзоларининг фаолияти бир бутун холда уларнинг хар бирига яшаш ва етуклика еришмоқ учун зарур бўлган нарсаларни етказиб беради. Шунинг учун инсон кўпайди ва ернинг ахоли яшайдиган қисмига ўрнашдилар, натижада инсон жамоаси вужудга келди» . Мутафаккир наздидаги инсон жамоаси - бу кишилик жамияти хисобланади.
Форобий жамиятнинг ижтимоий тузилмаси (социал структураси) сифатида жамиятдаги турли ижтимоий табақаларни чуқур тахлил етади. Абу Наср Форобийнинг фикрича, мукаммал жамиятда хар бир табақа, яхлит ижтимоий организмнинг ажралмас қисми сифатида, ўзининг муайян функцияларига эга бўлиб, гўёки шу вазифаларни бажариш учун ихтисослашганлар.
Форобий орзу қилган идеал давлатда ижтимоий табақалар ўртасидаги фарқланишлар сақланади. Платоннинг идеал давлат тузуми хақидаги таълимотида кўрсатилгани каби, хар бир табақанинг вазифалари ва мажбуриятлари аниқ белгиланган бўлади, табақалар ўзларининг мақомлари бўйича ўзларига тегишли бўлган фаолият билан шуғулланади. Бир табақага мансуб бўлган одам бошқатабақа вакиллари учун тегишли бўлганишларни бажариш хуқуқига эга емаслар (масалан, бошқарувчилар табақасига мансуб кишилар деъқончилик ёки савдо ишлари билан шуғулланмайди). Фозил шахар-давлатда хар бир табақанинг жамиятда ўрни ва мақоми мазкур табақа бажариши лозим бўлган вазифаларнинг қандай бўлиши билан белгиланади. Табақа мартабасининг баланд ёки паст бўлиши унинг хукмдорга яқин ёки узоқ бўлишига боғлиқдир. Хукмдорга яқин ёки ундан узоқ бўлишнинг белгиси хар бир табақа вакилларининг ақлий (интеллектуал) ва маънавий камолот даражаларининг юксаклигига боғлиқдир. Ақлий ва маънавий камолот даражалари юксак бўлган табақа вакиллари, яъни хукмдорга яқин одамлар юқори лавозимларни эгаллаб, ъурматга сазовор бўлган ишларни бажаради, уларнинг қўл остида ишловчилар еса пастроқ лавозимлардаги ишларни бажаради.
Кўриниб турибдики, Форобийнинг идеал давлат тузумига асосланган жамиятда (фозил шахар-давлатларда) кишиларнинг ижтимоий табақаларга бўлиниши ва уларнинг имтиёзлари сақланади. Мутафаккир бирон-бир табақага мансуб одамларнинг вазифалари ва мажбуриятлари ўртасида тафовутларнинг сақланиши, хар бир одамнинг ўз касбини яхши билиши ва ўз вазифаларини бажариши жамиятнинг собитлиги хамда адолатнинг юзага чиқиши учун зарур бўлган омилдир, деб қарайди: хар бир одамнинг ўз касбига тегишли вазифаларини тўғри бажариши жамиятда адолатнинг сақланиши ва уни барқарорлигини таъминлаш асосидир. Мутафаккир ўзининг «Талхиси навомиси Афлотун» («Платон қонунлари мохияти») асарида илоъий қонунларни доимо адолатли эканлигини илгари суради. Фозиллар жамиятининг адолатли бўлиши ва табақалар ўртасида тавофутларнинг сақланишида адолат хуқуқий категория вазифасини бажаради. Ана шу жихатлардан ёндашганда, Форобийнингадолатғоясига нисбатан ишлатган таърифи Платон талқинларига яқиндир. Лекин Форобий қарашларидаги адолат ғояси кишилар ўртасида ахлоқий, ижтимоий ва иқтисодий муносабатларни, моддий бойликларни тақсимлаш ва ўзаро алмашув муносабатларини хам ўзига қамраб олади. Мана шу ерда Форобийнинг қарашлари Платон талқинларидан фарқланади. Форобий ўзидан олдинги барча ўтмишдошларидан фарқ қилиб, адолат хақидаги қуйидаги таърифини келтиради: «Адолат - авваламбор бутун шахар ахли томонидан яратилган неъматларни (тўғри) тақсимлаш хамда кишилар ўртасида бу неоматларни тақсимлаш қоидаларини сақлаш демакдир. Бундай неоматлар қаторига (кишиларнинг) фаровонлиги, бойлик (мол- мулк), турли унвонлар ва жамиятда тутган ўрни хамда одамларнинг моддий-иқтисодий ва маънавий хаётига оид бошқа кўпгина неоматлар (нарсалар) киради. Жамоа аъзоларининг хар бири ўзининг хизматига яраша бу неоматлардан тегишли хиссасига эгадир. Агар неоматлар бир одамга нисбатан камроқ тақсим етилса, бу холда у одамга нисбатан адолацизлик бўлади. Аксинча, ў ша одамга неоматлар кўпроқ тақсим етилса, унда бошқа фуқароларга нисбатан адолацизлик содир қилинган бўлади.
Хулоса қилиб айтганда, адолат кишилар ва турли табақалар ўртасида ўзаро иқтисодий-ижтимоий муносабатларда тўғри тақсимлашнинг белгиси вазифасини бажарувчи категориядир. «Адолатсизликнинг содир бўлиши, - деб ёзади Форобий, - шунда ифодаланадики, неъматларнинг тегишли хиссаси берилмай қолади». Мутафаккирнннг фикрича, социал структураларнинг яшаш мезони - бу социал табақалар ўртасида, шунингдек давлат билан табақалар ўртасидаги муносабатларда адолат принсипига қилишдир.
Форобий кишиларнинг диний мазхабига емас, балки уларнинг турли белгилари - табиий хусусиятларига, қобилиятларига, ақлий иқтидорларига хамда илмларни ўрганиш ва хаётий тажриба тўплаш жараёнида орттирган билим ва кўникмаларига қараб ижтимоий гурухларга бўлади. Унинг талқинича, шахар - бу муайян бир давлат уюшмаси, жамият (жамоа) еса - шу давлатга тобе бўлган одамларнинг табақалардан иборат бирлашмасидир. Албатта, бу каби қарашлар Платон ва Аристотел томонидан илгари сурилган жамиятнинг социал структураларига доир таълимотини ва бу структураларни табақалашиш қонуниятларини янада ривожлантирди.
Муайян жамиятнинг тарихий ривожланишини тахлил этиш натижасида олинган тизимлар назарияси ва социологик таснифлардан келиб чиқиб жамиятнинг асосий универсал таснифини қуйидагича ифодалаш мумкин: а) бир бутунлик, яхлитлик; б) ўзгаришларга бой ва ривожланишга мойиллик (динамизм); в)тизимлилик. Мазкур универсал таснифдан келиб чиқиб жамиятни қуйидагича таърифлаш мумкин: Жамият (соcиетй) - бу яхлит тузилма бўлиб, унинг доирасида одамларнинг биргаликда яшаши амалга ошади; жамият ўзининг унсурларидан иборат бўлиш хусусиятига эга бўлган, шунингдек ўзини мавжудлик макон ва замон чэгараларига эга бўлган ўзига хос организм ёки тизимдир. Шу тариқа, жамият муайян ва аниқ худудда жойлашган бўлади ва ўз мавжудлигининг аниқмуваққат доирасига эгадир. Баъзи жамиятшунос олимларнинг фикрича, «жамият» ва «мамлакат» тушунчалари ўртасида ўхшашлик мавжуд. Жамият одамлардан иборат тузилма сифатида тавсифланиб, у: социал алоқаларнинг бирлашуви рўй берадиган худуд; муайян бир худуд доирасида юзага келган социал алоқалар, муносабатлар, бирликларнинг турли туманлигига эга; автономлик (мустақил яшаш) қобилиятига эга; интеграциялашувга мойил (барча индивидларни ўзаро қўшилувчанлиги, ижтимоий тартибот натижасидаги бирлашув).
“Жамият” деганда барча инсоний муносабатлар (алоқалар) йиғиндиси тушунилади. Яна бир манбада “жамият” тушунчаси маълум бир худудни эгаллаган, оз ёки кўп даражада ўзининг бошқалардан фарқланувчи маданияти ва институтларига эга бўлган одамларнинг ўзини ўзи абадийлашган йиғиндиси, дейилади.
Жамият институтлар ва бирликларнинг ўзаро муносабатларини қўллаб-қувватлайдиган, янги социал тузилмаларни интеграциялайдиган, ўз мантиғидан келиб чиқиб ахолининг асосий қисмини ўзига бўйсундирадиган, мазкур худудда яшовчи одамлар ўз хатти-харакатларидаги турли туман социал ўзаро таъсирлар ва алоқаларни ягона негизга уюштиришга ундовчи ва ўзини ўзи мувофиқлаштириш механизмларига эгадир. Жамият - одамлар, бирликлар ва тузилмалар ўзаро таъсирлари ва алоқаларининг тарихан ривожаланувчан, уларнинг биргаликда яшаш жараёнида ўзгариб борадиган ва таркиб топадиган яхлит тизимдир.2
Жамиятни ўзига хос белгилари сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин:
1)социаллик;
2)жамият аъзолари (инсонлар) ўртасида ўзаро таъсир ва боғланишларнинг мавжудлиги; 3)маълум бир худудга эга бўлиш (социал макон);
4)социал замоннинг (вақтнинг) мавжудлиги;
5) ўзини ўзи бошқариши ва мувофиқлштириши, ўзини ўзи намоён қилиши, социал жараёнларни ўз-ўзидан англаши;
6) социал институтларнинг мавжудлиги;

  1. одамларнинг онги, иродаси ва фаолиятини хар қандай ўзгаришларга таъсир етиб туриши;

  2. 8)социал структуранинг мавжудлиги.3 Жамиятнинг структуравий компонентлари - улар кўплаб индивидлар (шахслар); одамлар томонидан бажариладиган социал роллар; ўз ичига худудий, етник ва бошқа бирликларни олган социал структура; одамларнинг бир-бирларига ўзаро таъсири.

Жамият яхлит тизим сифатида турли туман унсурлардан (фаолият турлари, ижтимоий муносабатлар, ижтимоий гурухлар, бирликлар, институтлар ва уюшмалар) иборат. Уларнинг барчаси бир-бирларига мустахкам боғланган бўлиб, уларнинг жамланмаси бир бутунликни (яхлит жамиятни) ташкил етади. «Структура» (тузилма) тушунчаси (лотинча “струcтура” - тузилиш, тузилма, жойлашиш тартиби, тартиб) умумий маънода бир бутуннинг у ёки бу даражадаги барқарор унсурлари ёки улар ўртасидаги ўзаро алоқаларни англатади.
Биз хорижий адабиётлардан фойдаланишда қийинчилик туғилмаслиги учун «тузилма» тушунчасини халқаро миқёсда қабул қилинган шакли - «структура» атамасиишлатамиз. Структура жамиятнинг таркибий қисмларини турли тартибсзликлар аралашмасидан иборат холда яшашига йўл қўймайдиган, уларни мувофиқлашувига шарт-шароитлар яратиб берадиган ўзига механизм вазифасини хам бажаради.
Структура- обоектнинг бир бутунлигини ва унинг ўзига ўзи айнанлигини, яъни турли ички ва ташқи ўзгаришларда ўзининг асосий хусусиятларини сақлай олишини таъминловчи барқарор алоқалар йиғиндисидир.
Структура аксарият холатларда “ниманидир таркибий қисмларини ўзаро жойлашиши ва ўзаро алоқалари” ёки “маълум бир тузилиш ва тузилмага эга бўлган нарса” маъноларида ишлатилади.
Структура - биринчидан, бу унсурларни маълум бир модел сифатида намоён қилиш, масалан, қандайдир институтлаштирилган социал таснифлашни (роллар, ташкилотлар ва бошқ.) “тузилган структура” ёки “бандлик структураси” сифатида тартибга солиш; иккинчидан, устки структура асосида ётувчи (айниқса қиёсий грамматикада) қоида, тартибдир (“чуқур структура” - Леви-Стросс таобирича). Инглиз оциолог олими Гидденс учун “структура” тушунчаси социал тизимларни қайтарилиши ва такрорланишида сақланадиган “қоидалар ва имкониятларга тааллуқлидир.
Гидденс жамиятнинг социал структураси тушунчасини ўзига хос хусусиятларини очиб бериш баробарида, уни функсионализм тарафдорлари талқинидаги ноаниқликлар ва енгил-елпи таърифлашларни кескин танқид қилиб қуйидаги фикрларни илгари сурди: “Структурация назариясини ўзагини ташкил етган мухим тушунчаларни кўриб чиқамиз: «структура», «тизим» ва «структуранинг дуаллиги (икки тарафламалиги)». Хеч шубъасиз айтиш мумкинки, уларнинг ичида биринчиси - структура (ёки «социал структура») - функсионализм оқими тарафдорлари ичида жуда хам оммавийлашиб кэтди ва улар ўз номидан келиб чиқиб хам «структурализм» анъаналари олдида ўз бурчини бажаришга уринди. Лекин, барча назариялар хам бу тушунчага социал-илмий назарияларнинг талаблари даражасида таъриф бера олмади. Функсионализм тарафдорлари ва уларнинг танқидчилари ўзларининг асосий диққат-эътиборини фақат «функция» тушунчасига қаратиб, «структура»га оид тасаввурларга мухим эътибор бермади; шу тариқа, бу тушунчанинг ахамияти эски холидан нарига ўтмади.
Шу билан бирга, биз функционализм тарафдорлари «структура» деганда нимани тушунишини яхши биламиз. Лекин, Дархақиқатжамиятшунос-тахлилчилар бу тушунчани социал муносабатлар ва ходисаларни ўзига хос «моделлаштириш» деб тушунади. Кўпинча структура тушунчаси скелет ёки организм тузилиши, ёки бино синчи (қобирғаси) каби кўзга илинмас тасаввурлар шаклида талқин етилди. Бу ёндашув ва унга тегишли тушунча субоект ва социал обоектнинг икки тарафламалиги (дуаллиги) билан мустахкам равишда ўзаро боғлиқликда талқин етилди: бунда «структура» инсоний фаолиятга нисбатан қандайдир «ташқи» холатни ифодалаб, мустақил субоектнинг эркин ташаббусларини чэгаралашни келтириб чиқарувчи манба маъносини бера бошлади. Структурализм доирасида пайдо бўлган структурага доир тасаввурлар бизга қизиқарли бўлиб туюлади. Бунда, структура хақида сўзлаганда, биз у ёки бу социал муносабатлар ва ходисаларнинг моделларини емас, балки мавжудлик ва мавжуд емасликнинг (йўқликнинг)ўзаро кесишган нуқтасини назарда тутамиз; шу тарзда, юзаки намоён бўлишдан келиб чиққан холда унинг пойдевори - асос солинадиган принсиплари чиқариб ташланади”.4
Гидденс “социал структура” ва “тизим” тушунчаларидаги фарқланиш ва бир-бирини тўлдириш хусусиятларини очиб беради, шунингдек уларга доир изланишларни янада чуқурлаштиришнинг истиқболдаги вазифаларига тўхталади: “Дастлабки қарашда структурага доир юқорида келтирилган тасаввурлар умумийликка хеч қандай дахли йўқдек кўринади. Лекин, аслида уларнинг хар бири социал муносабатларни структуралашнинг мухим жихатларига тегишлидир. Бу жихатлар структуралаштириш (структурация) назариясида «структура» ва «тизим» тушунчаларига дифференсиявий (бир бутунни бўлакларга ва фарқланувчи жихатларига қараб ўрганиш) ёндашув воситасида англаб етилади. Социал муносабатларни тахлил қилар эканмиз, биз мумммонинг, бир томондан, синтагматик жихатлари - социал муносабатларни вазиятли амалиётини такрор яратишни ўз ичига олган холда маконда ва замонда моделлаштириш, иккинчи томондан, шу каби такрор яратиш жараёнида муттасил равишда иштирок етувчи «структуралашнинг усуллари»ни маълум шароитларда тартибга солишни назарда тутишга қаратилган парадигмавий5 «ўлчаш»ни эътиборга олишимиз зарур бўлади”.6
«Ижтимоий» тушунчаси лотинча (соcиалис) «социал» маъносини билдириб, у одамларнинг жамиятдаги ўзаро муносабатлари ва хаёт кечириш тарзи туфайли бир-бирларига боғлиқ эканлигини англатади. Жамият кенг маънода - бу умумий манфаатлар, қадриятлар ва мақсадларга эга бўлган одамларнинг бирлашиш шаклидир. Инсоний жамият инсонлараро муносабатлар (социал муносабатлар) модели (жамият субоектлари ўзаро муносабатлари йиғиндиси) сифатида тавсифланади.
Бу тушунчалар ўзаро бирлаштирилганида, “жамиятнинг социал структураси” маъносини беради. Бу тушунча жамиятнинг (бирликнинг, гурухларнинг) ички тузилишини ифодалайди; бу - тартибга солинган социал бирликлар, социал институтлар ва уларнинг ўзаро алоқалари йиғиндиси демакдир. Социал структура тор маънода функционал жихатлардан ўзаро боғланган социал мақомлар ва ролларнинг йиғиндисидир. Социал структура жамиятнинг яхлитлиги ва барқарорлигини таъминлаб туради. Социал структурани тахлил этишда одатда қуйидаги социал ходисалар кўриб чиқилади: социал мақом, социал рол, социал дифференсиация, социал стратификация, социал нотенглик, социал мобиллик, социал маргиналлик, социал институтлар ва бошқалар.
Умуман, жамиятнинг социал структураси барча жамиятлар учун хос бўлиб, уларнинг шакллари, функциялари, таъсири натижалари турли жамиятларда фуқароларнинг миллий қадриятлари, тарихий ривожланиш тажрибаси, сиёсий ва хуқуқий маданиятга боғлик холда турлича бўлиши мумкин.

  1. Фуқаролик жамияти - инсоний тараққиёт учун зарурият сифатида.

“Фуқаролик жамияти” тушунчасининг илдизи (cивил соcиетй) қадимги грек файласуфлари ва бошлаб Сицерон ёзган асарларда кузатилади. Лекин, грек файласуфлари фуқаролик жамияти хақида фикрлаганида асосан давлатни кўзда тутган едилар. Фуқаролик жамияти хақидаги тасаввурлар ХVIII аср охирида бир вақтнинг ўзида шотланд ва континентал Маърифатпарварлиги томонидан туғилди. Томас Пейн ва Георг Гегел каби назариётчилар фуқаролик жамиятини давлатга яқин, лекин, шу билан бирга ундан ажралган соха, қайсики, бу каби жамиятда фуқаролар ўз хохишлари ва манфаатларига боғлиқ холда бирлашадилар, деб талқин этдилар. Бу янги талқинларда иқтисодий воқеликларни ўзгаришлари ифодаланган еди: хусусий мулк, бозор рақобати ва буржуазиянинг пайдо бўлиши. У тобора ўсиб бораётган эркинлик сари даоват этиш чақириқларидан пайдо бўлган еди.

  1. асрнинг ўртасида жамиятшунослар ва файласуфлар саноат инқилобининг ижтимоий ва сиёсий оқибатларига ўз эътиборларини қаратганларида еса фуқаролик жамияти тушунчаси истеомолдан тушиб қолди. Фақат иккинчи жахон урушида кейинги даврда Антонио Грамши фуқаролик жамиятига тирания билан курашишнинг мухим сохаси ва мустақил сиёсий фаолиятнинг ўзига хос отланиш нуқтаси сифатида қараб, уни қайтадан тиклади ва бу жамият яна русумга кирди. Грамши ўнг оқим диктатурани тадқиқ етганлиги учун унинг ғоялари Шарқий Европа, шунингдек, Лотин Америкасидаги диссидентлар ва хуқуқ химоячиларига кучли таъсир қилди. Чех, венгр, поляк фаоллари доимо фуқаролик жамияти тушунчасига мурожаат этишар еди. Айниқса, 1989 йилда Берлин девори қулаган пайтларда у жасурлик тушунчасининг синоними сифатида ишлатила бошланди.

  2. асрнинг 90-йилларида фуқаролик жамияти жозибадор формуланинг сўнгги натижасига айланди. Улкан демократлаштиришнинг дунёвий тамойиллари унинг олдида янги уфқларни очди. АҚШ ва Ғарбий Европада унинг жамиятни янгилашнинг харакатлантирувчи кучи сифатидаги ўрнига нисбатан қизиқишлар кучайди, шунингдек, давлат ва хукуматтаъсирлари камайиб бораётган ривожланаётган мамлакатлар ичида хам у кенг тарқала бошлади.

Тарихий тараққиёт тажрибасидан маълумки, инсон жамият томонидан олий ижтимоий қадрият манбалари сифатида намоён бўлиши енг ечимини топиш енг қийин муаммолардан биридир. Чунки, бу каби шароитларда инсонни мансабдорлар ва уларнинг аппаратини иродаси асосида фаолият юритишдан бошқа чораси қолмайди, инсон давлат машинасининг бир мурватига айлана бошлайди. Шахс ўзининг турмушини ўзгартириш қобилиятига эга бўлмасдан, у халқаро муносабатларда “инсон хуқуқлари манбаси” деб аталадиган ўз инсоний қадр-қимматини еозозлайдиган эркинлик меъёрларидан баъра ололмайди.
Шунинг учун хам фуқаролик жамиятини халқаро тажрибалар ва миллий анъаналар асосида шакллантириш инсон эркинлиги ва хуқуқларини таъминлашнинг асосий кафолати сифатида шакллантириш инсон тараққиёти учун енг зарурий омилдир.
Хозирги даврда жамиятга доир замонавий назарияларда фуқаролик жамиятининг қуйидаги асосий учта таркибий қисмлари қуйидагича таърифланади:

  • ижтимоий ахамиятга молик функцияларни сезиларли қисмини амалга оширадиган жамоат бирлашмаларини ривожланганлиги; “шаффоф” хукумат ва парламентнинг мавжудлиги; унинг “шаффофлиги жамият назорати остида ва фуқароларнинг бахолашлари билан боғлиқ эканлиги билан ифодаланади;

  • хукумат ва нодавлат ташкилотлар ўртасида “де-юре” талаблари доирасидаги мулоқотларнинг мавжудлиги, ёки, бошқача айтганда, ижроия Хокимияти тизилмалари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш ва сиёсий қарорлар қабул қилиш жараёнига таъсир ета олишнинг легитим усулларини шаклланганлиги.

Шу билан бирга, жамиятни қонунлар асосида бошқарилиши хам обоектив зарурият хисобланади. Лекин, бошқарув тизимида баъзи мансабдорларнинг бюджетни ижро этиши ва турли ресурсларни тақсимлаш ва бошқарув фаолиятида қонунлар билан белгиланмаган турли руъсатномалар бериш, тадбиркорликни назорат қилиш каби турли бюрократик воситалар пайдо бўладики, улар доимо жамиятни ривожланишига тўсиқ бўлиб келган. Шунингдек, бу каби холатлар обоектив зарурат хисобланмайди. Уларнинг барчаси бошқарув анъаналаридан чиқариб ташланиши зарур.
Умуман, фуқаролик жамиятининг яшаши ва ривожланиши учун давлат органлари қуйидагиларга амал қилишига зарурат туғилади:
-қарорлар қабул қилишва уларни ижросини амалга оширишда у ёки бу ижтимоий тизилмалар билан келишиб фаолият кўрсатиши шарт эканлиги;
-давлат органлари ваколатларини бир қисмини нодавлат ташкилотларга ўтказиш.
Шунингдек, давлат аппарати функцияларини нодавлат ташкилотларга ўтказиб бориш билан бошқарув тизими хам демократиялашиб боради. Масалан, Буюк Британияда давлат органлари фақат нодавлат ташкилотлари бажара олмайдиган ёки бажаришни истамайдиган функцияларни бажаради (яъни қолдиқ принсипига амал қилади). Ривожланган мамлакатлар тажрибаси асосида шундай хулоса чиқариш мумкин: вертикал иерархия асосида бошқариш манбаи инсонлардан иборат бўлганзарурий қадриятларни шаклланинишини издан чиқариб туради. Шунинг учун хам бошқарувда давлат ва жамиятнинг ролини мувозанатлаштириш бошқарувни модернизациялашнинг устувор йўналиши хисобланмоқда.
Шунинг учун хам давлат бошқарувига доир (маъмурий) ислохотларни амалга оширишнингкафолати фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш билан узвий равишда боғлиқдир. Чунки, инсон тараққиётининг асосий компонентларидан бири, бу - инсон тақдирини ъал этиш, унинг хуқуқ ва эркинликларини таъминланишига доир бошқарув жараёнида унинг ўзи бош манфаатдор сифатида иштирок этиши тақозо етилади.
Маълумки, ғарбда маъмурий ислохотлар асосига субсидиарлик7 принсипи қўйилган бўлиб, у асосан ғарбда ривожланган қуйидаги диний қадриятни дунёвийлик асосида ъал этиш билан боғлиқ бўлди: “Шахснинг ўз ташаббуси ва кучи билан қиладиган нарсалардан маърум қилиш ва уни жамоатга тааллуқли дейиш мумкин емас. Худди шунингдек, қаттароқ ва юқори даражадаги хамжамиятнинг кичик ва итоаткор хамжамият қилиши ва охирига етказиши мумкин бўлган ишга даовогарлик қилиши хам худди юқоридагидек, ижтимоий тартибот учун ниъоятда зарарли бўлган носоғлом муъитдир”.
Хозирги даврга келиб фуқаролик жамияти институтларининг ривожланиб бориши билан давлат бошқарувини номараказлаштириш (децентрализациялаш) учун ижтимоий, иқтисодий ва психологик шарт-шароитлар яратилади. Бу жараён давлат бошқарувини эркинлаштириш (либераллаштииш) ва маъмурий ислохотларнинг енг асосий шарти хамдир.
Фуқаролик жамияти шаклланиб боргани сари мансабдорлар фаолиятини миллий манфаатлар, жамият бароқарорлиги ва халқ фаровонлиги асосида кечиши учун шарт-шароитлар шаклланиб боради. Чунки, жамиятнинг манфаатлари билан шахснинг манфаатлари уйғунлашган фуқаролик жамияти шароитида фуқароларнинг хуқуқлар хам манфаатлар асосида инсоний бирликларга уюшиш ва шу асосда Хокимият органларини назорат қилиш, уларда иштирок этиш майллари шаклланиб ва ўсиб борди.
Фуқаролик жамияти шароитида марказий хокимиятда миллий манфаатлар билан боғлиқ йирик ваколатлардан бошқаси махаллий хокимият органлари ва фуқаролик жамияти институтларига узатилади. Худудий ўзини ўзи бошқариш органлари, ўз навбатида, фуқароларнинг ихтиёрий бирлашуви ўз зиммасига олмаган ёки у рад етганидан бошқа ваколатларни амалга ошира бошлади. Бу холатда консенсусга еришиш принсипига асосланилди. Бу принсип кўпинча маъмурий шартномаларда ифодалана бошлайди.
Ривожланган мамлакатларда хуқуқий давлатнинг пайдо бўлиши фуқаролик жамияти тушунчаларини талқин этишга хам кучли таъсир этди. Жумладан, фуқаролик жамияти тушунчасини кенг ва тор маъноларда ишлатиш русумга кирди. Кенг маънодаги фуқаролик жамияти - давлат ва унинг тизилмалари томонидан жамиятни эгаллаб олмаган қисми, бошқача айтганда, давлатнинг қўли етмаган қисмидир. Бу каби жамият давлатга нисбатан автоном, бевоситаунга қарамбўлмаган қатлам сифатида ривожланди. Шунингдек, фуқаролик жамияти кенг маънода фақат демократик қадриятлари мухитидагина емас, балки авторитаризм режимида хам яшай олади. Лекин, тоталитаризмнинг пайдо бўлиши билан фуқаролик жамияти сиёсий хокимият томонидан бутунлай «ютиб» юборилади.
Фуқаролик жамияти тушунчаси тор маънода талқин етилганда, у хуқуқий давлатнинг иккинчи томони бўлиб, улар бир-бирларисиз яшай олмайди. Фуқаролик жамияти бозор иқтисодиёти ва демократик хуқуқий давлат шароитида давлат тасарруфида бўлмаган эркин ва тенг хуқуқли индивидларнинг ўзаро муносабатларидаги плюрализмдан ташкил топади. Бундай шароитларда жамият сохаларига хусусий манфаатлар ва индивидуализмнинг эркин муносабатлари қамраб олинади. Бу каби жамиятнинг шаклланиши, унинг ривожланиши индивидларнинг эркинликка интилиши, уларнингдавлатга тобе бўлган фуқароликдан эркин мулкдор фуқароларга айланиши, ўз шахсий хурмат-обрўсини хис қила бориши, хўжалик ва сиёсий масъулликни ўз зиммасига олишга тайёр бўлиши билан боғлиқдир.
Сўнгги ярим аср ичида тарихий ривожланиш тажрибалари шуни кўрсатдики, хуқуқий давлат унсурлари шаклланмасдан илгари фуқаролик жамиятини барпо этиш учун имкониятлар ва шарт- шароитлар яратилмайди. Бунинг асосий сабаби шундаки, хуқуқий давлат қуриш ислохотлари фуқаролик жамияти муъитидан озиқланади, давлат иродаси хам жамиятдаги турли туман манфаатлар ва эхтиёжлар ифодаланишига боғлиқ холда намоён бўлади. Шунингдек, хуқуқий давлат шароитидаги эркин рақобатбардошлик натижасидагина ўрта қатлам - мулкдорлар қатламини шаклланиши учун қулай шарт-шароитлар яратилади8.

  1. Фуқаролик жамиятининг социал структуралари ва уларнинг ўзига хос жихатлари

Жамиятни ривожлантириш, хуқуқий давлатга асос солиш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ва ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги иштирокини фаоллаштириш, бозор иқтисодиётига ўтиш, давлат Хокимияти органларини тизимини номарказлаштириш натижасида фуқаролик жамияти қуриш учун шарт-шароитлар яратилади. Фуқаролик жамияти ривожланиб боргани сайин социал структуралар хам такомиллашади, унинг янгидан-янги функциялари пайдо бўлади. Фуқаролик жамияти шароитида социал структураларга тасниф бериш ижтимоий тузилмаси тўғрисидаги билимларнитахлил этишда унга доир категориялар тўғрисида тасаввурларга эга бўлиш мухим ахамият касб етади. Шунинг учун фуқаролик жамияти классик даражада ривожланган Европа намунасидаги фуқаролик жамияти концепсиясининг мохияти нимада?, деган саволга жавоб беришга зарурат туғилади.
Бу концепсияда фуқаролик жамиятининг мухим мезони сифатида эркин фуқаролик жамоаларнинг тенг хуқуқли, автоном ва фаол хатти-харакат қилаётган индивидларнинг мавжудлиги яққол ажратиб кўрсатилган. Фуқаролик жамияти учун енг мухим мохият касб етувчи жихатлар - бу алохида олинган индивидлар ўз шахсий хохишларига бўйсунган холда, «ижтимоий манфатлардан» мустақил холда шахсий ехтиёжларидан келиб чиқиб шунчаки ўз олдига қўйилган мақсадларга еришишга интилишни емас, балки ўзининг мавжуд бўлган қонуний манфаатлари ва ехтиёжларини чиндан хам қондириши хисобланади.
Бу соха, хусусий шахс сифатида ўзини ўзи аниқлаган индивидуаллик ўз хохишлари ва шахсий автономлигини қондиришга қаратилган ўз талабларини илгари сурган шахсий манфаатлари ва ехтиёжларини амалга ошириади. Фуқаролик жамиятида ўзаро таъсир ва боғланишлар шунинг учун хамижтимоий (социал) кенглик дейиладики, улар хусусий индивид сифатида социал акторлардан хам мустақил ажралган холда хам фаолият юритиши мумкин.
Ғарб намунасидаги фуқаролик жамиятининг структураси қуйидагилардан иборат:
-жамиятнинг асосий бирлиги - сиёсий қарамликдан холи бўлган, ўз хуқуқларидан фойдаланишга қобил бўлган шахс;
-турли туман манфаатларни ифодалаш ва амалга ошириш зарурияти асосида шаклланадиган жамоат ташкилотлари ва харакатлар;
-нодавлат ижтимоий-иқтисодий муносабатлар ва институтлар (хусусий мулк, меънат, тадбиркорлик ва хоказо);
-давлатдан мустақил бўлган ишлаб чиқарувчилар (хусусий фирмалар ва бошқалар);
-жамоат бирлашмалари ва ташкилотлари;
-сайловчилар уюшмалари, турли клублар ва тўгараклар;
-муниципал, яъни ўзини ўзи бошқариш органлари;
-таълим ва тарбиянинг нодавлацоъаси;
-нодавлат оммавий ахборот воситалари;
-сиёсий партиялар, қонун чиқарувчи ва вакиллик органлари атрофидаги давлат билан фуқаролик жамиятини (боғловчи бўғин» сифатидаги) турли лобби ташкилотлари;
-тадбиркорлар, фермерлар ташкилотлари, касаба, истеомолчилар уюшмалари, илмий ва маданий ташкилотлар, спорт жамиятлари ва бошқалар.
-оила;
-диний ташкилотлар ва бошқ.
Социал структура ичидаги фуқаролик жамиятининг асоси - давлат ва сиёсий ташкилотларнинг барқарорлигига зарурият сезадиган ўрта сирнф хисобланади. «Ўрта синф»нинг вакиллари юқори даражада социал ва иқтисодий мустақилликка эга бўлади.Аристотелдан бошлаб Руссо ва Гегелгача бўлган барча мутафаккирлар хусусий мулкни мустақил фуқаролар яратишдаги ўрнини эътироф етган.
Шунингдек, қатор тадқиқотчилар фуқаролик жамиятини ривожланишиниқуйидаги исбот талаб қилмайдиган жихатларини ажратиб кўрсатди:
-фуқаролик жамияти давлатгача ёки давлатдан ташқарида мавжуд бўлмайди;
-айни давлат, қайсики фуқаролик жамияти унинг чэгараси ичида мавжуд бўладиган давлат фуқароларнинг фаровонлиги ва уларнинг алохида мақсадларига (агар бу мақсадлар қонунга хилоф бўлмаса) мансуб жихатларни химоя қилади;
-фуқаролик жамияти давлатдан фуқароларнинг хаётини, соғлиғини, хавфсизлигини ва бошқа ижтимоий манфаатларини химоя қилишни талаб қилишга ъақлидир;
-бир томондан моддий мўл-кўлчиликда яшаётган, иккинчи томондан муътожликда турмуш кечираётган ўртасидаги зиддиятларни юмшатувчи ижтимоий дастурларни амалга ошириш мажбурияти давлат зиммасига кланади;
-давлат ўзининг ташқи сиёсати ва мудофаа қудрати билан фуқаролик жамиятини яшашини таъминлайди. Хозирги даврда жамиятшунос олимлар томонидан фуқаролик жамиятини структуралашнинг учта асосий ёндашувини илгари сурди: институционал, тизимли ва секторли. Уларни ичида институционал ёндашув кенгроқ тарқалди. Бу ёндашув асоси сифатида тарихий ривожланиш жараёнидаодамларнинг социал хатти-харакатлари ва социал алоқаларини мувофиқлаштириш мақсади зарурияти сифатида пайдо бўлган ижтимоий хаёт бирлиги (уюшмаси) сифатида шаклланган «социал институт» тушунчаси қабул қилинган. Бу тавсифга таянган холда, институт сифатида хам бир бутун холдаги фуқаролик жамиятини, хам уни таркибий қисмларини алохида-алохида тарзда кўриб чиқиш мумкин. Бунда фуқаролик жамияти бозор муносабатлари асослари, демократик давлат, асосан - давлатдан мустақил равишда яшаш (авваламбор, молиявий) манбалари мавжуд бўлган социал синфлар ва қатламлар мавжудлиги билан тавсифланадиган ижтимоий муносабатларнинг яхлит тизими сифатида намоён бўлади. Бу фуқаролик институтларбир бутун жамиятга мансуб бўлган, унинг бирон-бир қисми ёки тизим остига тааллуқли бўлмаган, балки унинг ривожланишининг муайян босқичида туриши билан ифодаланадиган институтлардир.
Институционал ёндашувнинг мухим томони шундаки, у фуқаролик жамиятининг у ёки бу манфаатларни амалга ошираётган алохида олинган омилларини ажратиш ва тавсифлаш имконини беради.
Шунингдек,фуқаролик жамиятини структуралашнинг тизимли ёндашуви хам ўзининг қатор афзалликларига эгадир. Шунинг учун хам турли жамиятга доир адабиётларда кўпинча «структура» тушунчаси «тизим» синонимии сифатида ишлатилади. Бу каби нуқтаи назардан келиб чиқилса, хар бир мамлакатдаги фуқаролик жамияти қуйидаги тизимий белгиларга эга бўлади: у бирон-бир социаллик турига мансуб (кенг маънода) бўлиб, бошқарувчи ва бошқарилувчи тизимларга бўлиниш, муайян даражадаги суверенлик, иерархиялик, барқарорлик, ривожланиб ва ўзгариб бориш, очиқлик, турли мослашувлар, органик бирлик (яхлитлик) вадифференсялашиш каби сифатларга эга бўлади.
Фуқаролик жамияти ўз ичига қатор остки тизимларни олади: иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва маънавий. Бу остки тизимларнинг функцияларидан келиб чиқиб уларнинг хар бири доирасида алохида-алохида равишда шаклланадиган фуқаролик жамиятининг уюшмаларини структуралаш мумкин.
Шунингдек, фуқаролик жамияти структурасини уч секторлик назария асосида хам кўриб чиқиш мумкин. Унинг мухим жихати - бу фуқаролик жамиятини горизонтал текисликда (уч секторга бўлинган холда), шу билан бирга, уни вертикал, яъни ижтимоий тизимдаги холатини яхлит тарзда тахлил қилиш мумкинлигидадир. Горизонтал бўлиш деганда фаолиятлари устуворлигидан келиб чиқиб жамиятни учта тенг хуқуқли секторларга бўлиш тушунилади. Дастлабки икки сектор давлат ва сиёсий институтлар ва ишбилармон хусусий ташкилотлар ва корхоналар. Хозирги даврда учинчи - фойда олишни кўзламайдиган сектор хам пайдо бўлди. Бу сектор ахолининг ўз олдига шахсий даромад олишни қўймайдиган гурухлари ва ташкилотларини ўз ичига олади. Учинчи секторга оила билан хукумат ва фойда келтирувчи бизнес вакилларидан иборат сектор ўртасида ривожланган фаоллашув сектори сифатида қаралади. Бу қарашларга мувофиқ вертикал равишда бўлинишда учта даража -фаолиятга оид бўлган фуқаролик фаоллиги (хусусан, фуқаролик жамияти) ванофуқаровий хамжамият (жиноийликка тааллуқли бўлган) даражалари мавжудлигини ифодалайди.
Фаолиятга оид даража ўз ичига сиёсий институт сифатида давлат, иқтисодий ва бизнес-структуралар, фойда олишни кўзламайдиган ташкилотлар доирасида амалга ошадиган барча юридик жихатдан расмийлашган алоқалар ва муносабатларни олади. Нофуқаролик жамияти - бу барча учта сектордаги норасмий (яширин) ва жиноий фаолиятга мойил гурухлардир. Бу даражалар орасига жамият фаолияти сохасининг ўрта холати сифатида, бир томондан, хуқуқий майдон доирасида, иккинчи томондан, давлат томонидан мувофиқлаштирилмайдиган фуқаролик жамияти ж ойлашади.
Албатта, фуқаролик жамиятининг социал структураларини ўрганишда уччала ёндашувнинг хар бирига ехтиёж сезилади. Фуқаролик жамиятида иштирок этаётган хар қандай омил институтлашади, ўзининг устувор мақсадларига боғлиқ холда секторларга бўлинади, ўзига хос муайян муъитда фаолият юритади. Уларнинг хаммасини бир доирага жамланиши остки тизимларга бўлинадиган фуқаролик жамиятини ташкил етади.
Аксарият жамиятшунос олимларнинг фикрича, фуқаролик жамиятининг структуралари қуйидаги белгилар билан тавсифланади:
-социаллик (социал манфаатлар ва интилишларни артикулясия қилиш, одамлар ва буюмлар ўртасидаги емас, балки, одамлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар ва алоқалар;



Сектор
Даража

И сектор

ИИ сектор

Ш сектор

Фаолиятга оид

Давлат

Иқтисодиёт, хусусий бизнес

ННТлар
Фаолияти

Фуқаролик
жамияти

Сиёсий
уюшмалар
(партиялар,
харакатлар)

Иқтисодий уюшмалар (касаба уюшмалари, бизнес-уюшмалар)

Учинчи сектор уюшмалари
(ННТ)

Нофуқаролик
жамияти

Яширин
гурухлар

Уюшган
жиноятчилик

Тажовузкор
Сектлар

Фуқаролик жамияти структурасини уч секторлик тизими


-давлатдан айро бўлган ўзини ўзи бошқариш (автономлик);
-фуқаровийлик (сивилизацияга еришганлик, яъни бутун бир жамият ва бошқаларнинг манфаатларини эътиборга олиш қобилиятига эга бўлиш,, хуқуқий доира ичида хатти-харакат қилиш);
-иштирок ва алоқаларнинг ихтиёрийлиги (вертикал алоқалар устидан горизонтал алқаларнинг устунлиги).
Агар мазкур ёндашувга асосланилса, унда фуқаролик жамиятининг структураларига ихтиёрий нотижорат ташкилотлар (хайрия, хуқуқни химоя қилиш, волонтёр9 ва бошқ.), ижтимоий қатламлар манфаатларига доир гурухлар (касаба уюшмалари, тадбиркорлик, фермерлар, аёллар, ёшлар нодавлат ташкилотлари) ёки бирор мақсадга қаратилган (маданий, спорт) ташкилотлар, шунингдек социал харакатлар (екологик, урушга қарши ва бошқ.) тегишли эканлиги кўзга яққол ташланади.
Фуқаролик жамиятини ривожланиш тажрибаси шуни кўрсатдики, юқоридаги берилган тавсифларга мувофиқ ва мос келадиган баъзи нодавлат ташкилотлар билан фуқаролик жамияти ўртасидаги чэгара, демак улар доирасида харакат қилаётган ташкилотлар ўртасидаги ўхшашлик йўқолиб кэтди.
Шундан келиб чиқиб, фаолиятлари фуқаролик жамияти учун ғоятда мухим бўлган сиёсий партиялар, бизнес-хамжамиятлар, оммавий ахборот воситалари, маъаллий ўзини ўзи бошқариш кабиларни жамиятдаги ўрнини тавсифлаш мақсадида чэгаравий, ёки гибрид10 шаклидаги тушунчалар таклиф қилинди. Ана шундай чэгаравий сохага «қуйидаги» манфаатларни ифодаловчи, фуқаролик жамияти тизимида оралиқ жойни эгалловчи маъаллий ўзини ўзи бошқариш органлари тегишлидир.
Фуқаролик жамиятини сиёсатданбутунлай йироқ турадиган муносабатлар ва институтлар тизими сифатида тавсифламаслик лозим. Бу жамиятнинг генезиси11 ва табиати турли туман манфаатларни давлат сиёсатини белгилаш жараёнида жамиятдаги фуқаролар иродаси сифатида ифодалаши учун иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маънавий-ахлоқий, оилавий, маданий ва бошқа ижтимоий муносабатларни етарли даражада тизимнинг таркибий қисмларига айлантира олади. Бу тизим доирасида турлича жамоат ташкилотлари, харакатлар, сиёсий партиялар (идора етувчи партиядан ташқарилари), диний ташкилотлар, иқтисодий уюшма ва бирлашмалар, ва ниъоят, инсоннинг ўзи шахс сифатида ўзининг оилавий, касбий, хизмат кўрсатишга оид ва бошқа турли туман манфаатлари хамда ехтиёжларини қондириш учун харакат қилади.
Янги ижтимоий индивидлар - тенг фуқаролик хуқуқларига ва ўзларига хос фуқаролик сифатларига эга бўлган фуқаролар пайдо бўлмасдан туриб фуқаролик жамиятининг яшаши, унинг шаклланишига еришиб бўлмайди. Инсон қачонки юксак ахлоқий фазилатлар, демократик қадриятлар билан уйғунлаштиришга асосланган илғор дунёқараш, шахсий қадр-қиммати, мустақиллиги ва индивидуаллигини бошқа фуқароларнинг хуқуқ ва эркинликларини ъурмат қилиш билан мувозанатда қадрлаш, қонунлар ва умуминсоний жамият хаёти қоидаларига амал қилиш кабиларни ўз хаёт тарзига айлантирганидагина фуқаролик даражасига еришади. Фуқаролик жамиятига хос бўлган янги авлодга мансуб бўлган шахс жамоат ташкилотлари ва ижтимоий институтлар билан бўлакча ўзаро муносабатларда бўлади. Етарли даражада ривожланган фуқаролик жамияти янги индивидлар нафақат жамоага қоришиб ва бирикиб кетади, балки ўзининг шахсий индивидуаллигини намоён қила олади, юксак маънавий қарашларга эга бўлади. Бундай холатга еришиш фақат одамларнинг руъияти ва дунёқарашини тубдан ўзгартирганида, уларнинг иқтисодий ва социал мақомини янги жамиятга хос тарзда ўзгарганидагина рўй беради.12
Фуқаролик жамияти тарихий ривожланишнинг тадрижий йўли ъосиласи сифатида аста-секиинлик билан ривожланади. Бу каби жамиятнинг шаклланиши учун муайян шарт-шароитлар бўлишига зарурият туғилади:
-фуқаролик жамияти икки хил йўл билан - давлат ёрдамида (воситасида) ёки мустақил равишда шаклланиши мумкин. Мазкур жамиятнинг давлат ёрдамида шаклланиши - бу жамиятни шакллантиришга доир муайян қонунларни ишлаб чиқилиши, демократик структураларни ривожлантириш, давлат томонидан умум қабул қилинган меъёрларга қатъийй амал қилиш. Мустақил равишда шаклланиш- бу ўрта мулкдорлар қатламининг жамиятдаги хиссаси устувор ахамият касб ета бошлаганида, фуқаролар хуқуқий маданияти демократик принсиплар талаблари даражасига кўтарилганида, эркин фикрлайлайдиган фуқароларнинг жамиятга таъсири сезиларли даражага кўтарилганида фуқаролик жамияти тадрижий йўл билан шаклланиши мумкин;
-фуқароларнинг кўпчилик қисмини ўз шахсий мулкига эга бўлиши, уни турли шакллар ва хуқуқлар доирасида мустақил равишда тасарруф этиш хуқуқига эга бўлиши, шунингдек мулкдорлар қатламини мустақил иижтимоий бирлик сифатида ривожланиши натижасида фуқаролик жамияти шаклланиши учун иқтисодий шарт-шароилар туғилиши мумкин. Ғарб тадқиқотчиларининг фикрича, хусусий мулкнинг мавжудлиги фуқаролик жамияти шароитида шахснинг эркинлигини таянч (базавий) шарти хисобланади;
-фуқаролик жамиятини шаклланиши учун жамиятда ривожланган ва турли туман социал структуралар етилган бўлиши лозим. Бу структуралар жамиятдаги барча фуқаролар ижтимоий қатламлари, гурухлари вакилларининг турлича манфаатларини ўзида ифодалайди;
-шахснинг социал, интеллектуал, психологик жихатлардан ривожланганлиги, унинг мустақил фаолият юритиш учун ички эркинлиги ва қобилиятини шаклланганлиги.13
Хозирги даврдаги гуманитар-ижтимоий фанлар томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижасида фуқаролик жамияти мураккаб, кўп даражали алоқалар ва структуралар тизими сифатида талқин етилмоқда. У ўз ичига барча давлат фаолияти доирасидан ташқарида ривожланадиган шахслараро муносабатларниолади.
Биринчи даража. Фуқаролик жамиятидаги шахслараро муносабатларнинг мазкур даражаси - бу индивидларнинг турмуш кечиришни таъминловчи таянч (бирламчи), яъни озиқ-овқат, кийим-бош, уй-жой кабиларга нисбатан пайдо бўладиган ехтиёжлардир.Бу ехтиёжлар касбий, истеомолчилар ва бошқа уюшмалар (масалан, хусусий корхоналар, аксионерлик жамиятлари, врачлар, қурувчилар, ъунармандлар бирлашмалари ва бошқ.) каби ижтимоий институтлар воситасида амалга оширилади;
Иккинчи даража. Бунда умрни узайтириш билан боғлиқ бўлган, сиъат-саломатлик, болалар тарбияси, маънавий-маданий юксалиш, ахборот, мулоқотлар кабиларга доир ехтиёжлардан келиб чиқадиган шахслараро муносабатлар. Бу муносабатлар маънавий, етник, диний, оила-никоъ ва бошқа шакллардаги ўзаро алоқларни ўз ичига олган социомаданий мажмуани ташкил етади. Бу даражадаги ехтиёжлар оила, таълим, илмий, ижодий, спорт уюшмалари, диний масканлар, маданият муассасалари, оммавий ахборот воситалари каби институтлар воситасида қондирилади.
Учинчи даража. Бунда ижтимоий-сиёсий иштирок ехтиёжлари назарла тутилади. Мазкур даражада шахслараро муносабатлар ўзи афзал деб билган сиёсий қараш ва қадриятларга эга бўлиш асосидаги индивидуал танлов билан боғлиқдир. Мазкур даража индивида аниқ сиёсий ва ижтимоий нуқтаи назарлар шаклланишини талаб етади. Бу даражадаги ехтиёжлар сиёсий партиялар, харакатлар ва бошқа уюшмалар воситасида қондирилади.
Шунингдек, жамиятшунос олимлар фуқаролик жамиятининг учта асосий сохалардаги структураларини бир-биридан ажратиб, уларни қуйидгаича ифодалайди: иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маънавий.
Иқтисодий сохада фуқаролик жамиятининг структуси қуйидагилардир: иқтисодий фаолликнинг индивидуал шакллари; жамоавий хўжаликлар, кооперативлар, хусусий корхоналар ва аксионерлик жамиятлари (саноат, савдо, молиявий сохаларда); тармоқлар бўйича бирлашмалар ва уюшмалар (тадбиркорлар, фермерлар, саноатчилар, банклар, нефтчилар кабилар бирлашмалари). Бу корхона ва ташкилотлар фуқароларнинг ўз ташаббуслари билан тузилади. Улар билан бир қаторда давлатнинг унитар корхоналари хам фаолият юритиши мумкин. Рақобатчилик алоқалари ва манфаатларни интергация қилиш масалалари эркин бозор иқтисодиёти қонунлари билан ъал етилади.
Фуқаролик жамиятининг ижтимоий-сиёсий сохаси ўз ичига қуйидагиларни олади: фуқаролар ижтимоий- сиёсий фаоллигининг турли шакллари (мажлислар, намойишлар ва бошқ.); ижтимоий, сиёсий ташкилотлар ва харакатлар (касаба уюшмалари, кам таъминланган қатламларларга ёрдам уюштириш жамияти, ногиронлар жамияти, партиялар ва бошқ.); ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат оммавий ахборот воситалари. Уларнинг анъанавий структуравий унсурлари: оила, социал гурухлар ва бирликлар. Бу моъада ижтимоий фикрни шакллантириш ва ифодалаш, умум қабул қилинган меъёрлар ва қадриятларни жорий этиш, социал ихтилофларни келиштириш, социал бирликларни ўзини ўзи ташкиллаштиришни рағбатлантириш, фуқаролар хамкорлиги асосида ўзаро ёрдамлар уюштириш.
Фуқаролик жамиятининг маънавий сохаси бевосита одамларнинг маънавий-ахлоқий жихатлардан ривожланиши, уларнинг илмий ва бадиий ижодиёти, маданий ривожланиши билан боғлиқдир. Бу сохадаги фуқаролик жамиятининг унсури - бу сўз ва виждон эркинлигидир. Уларни амалга ошириш алохида олинган шахсларнинг ўз еътиқодларини химоя қилиш, ўз фикрини ошкора айта олиш, ўз шахсий ғоя ва концепсияларини ривожлантириш имкониятларига эга бўлиш, ижодий ташаббускорлик ваўзини ўзи ривожлантириш учун шарт-шапоитлар яратишни ифодалайди. Бу соха ўз ичига мустақил фаолият юритадиган ижодий, илмий, маданий, маънавий, маорифий ва бошқа уюшмалар, бирлашмалар ва ташкилотларни олади (масалан, ёзувчилар, рассомлар, композиторлар, уюшмалари, илмий хамжамиятлар, маданий ва маорифий ташкилотлар, диний масканлар ва бошқ. (3.3.-расм).
Фуқаролик жамияти структураси ўзида жамиятни социал-табақавий жихатдан бўлишни акс еттирса хам у аслида жамият (суверен ва мустақил) субоектларининг эркин ўзаро таъсири хамда боғланишлари натижаси ўлароқ шаклланади. Фуқаролик жамияти манфаатлар мувозанатига асосланганлигини учун хам уни структураларини тавсифлашда асосий ахамият кишиларни турли бирликларга бирлаштириш ва уларнинг аъзолик табиатини очиб берадиган уюшфунксионалтахлилга қаратилади. Бу хулосалардан яна бир мухим холат келиб чиқади. Фуқаролик жамиятининг структураси ўзида горизонталлик табиатиникасб етади. Унда давлатдан фарқ қилиб, вертикал алоқалар (бўйсуниш) емас, балки горизонтал муносабатлар устунлик қилади. Фуқаролик жамиятида эркин ва юридик жихатдантенг хуқуқли хамкорларнинг ўзаро муносабатлари (рақобат, қарама-қаршилик, хамкорлик, бирдамлик) шаклланади. Фуқаролик жамиятининг структуралари ўзини ўзи ташкил етувчи, ўзини ўзи бошқарувчи сифатидадаги тенг хуқуқли субоектлар (хамкорлар, ўзаро нартнома тузувчилар) ва ихтиёрий хамда эркин истак билдиришлар натижасида пайдо бўлади.
Шу тариқа, фуқаролик жамияти фақат тизимли сифат касб етганидагина ўзининг социал харакатчанлигига ва етуклигига еришади, деб хулоса қилиш мумкин. Бу тизимлилик иерархик емас, балки мувофиқлаштириш тарзини касб етади.Бунда барча социал бирликлар (манфаатларни ифодалаш асосида ташкил топган гурухлар) бир- бирларига бўйсунмайди, балки ўзаро алоқалар асосида фаолият юритади. Фуқаролик жамиятининг бошланғич мезонлари - бу манфаатлар, хуқуқ ва шахс эркинлигидир. Эркинлик ва адолат фуқаролик жамияти шароитида одамлар фаолиятини йўлга қўйган холдасоциал омиллик касб етади.
Фуқаролик жамияти давлат томонидан химоя қилинадиган барқарор хуқуқий меъёрларсиз яшай олмайди. Фуқароларнинг асосий шахсий хуқуқ ва эркинликларига қуйидагилар киради: ўз шаони ва қадр- қимматини химоя қилиш; ўзининг қайси миллатга мансублигини ўзи аниқлаш хуқуқи; шахсий ва оилавий сирларни сақлаш хуқуқи; хаёт кечириш хуқуқи; виждон эркинлиги хуқуқи; фуқароларнинг уй-жойи ва шахсий хаёти,дахлсизлиги, ёзишмаларнини сир сақланиши; суда химояланиш хуқуқи, давлат органлари ва мансабдор шахслар хатти-харакати устидан шикоят қилиш хуқуқи; қаерда бўлиш ва яшашни танлаш, эркин равишда бир жойдан иккинчи жойга кўчиш хуқуқи; қайси тилда сўзлашишни эркин равишда танлаш хуқуқи; ахборот олиш хуқуқи ва бошқ.
Фуқаролик жамияти ва унинг структуралари тавсифининг яна бири - уларнинг функсионаллик табиатини касб этишидир. Бу фуқаролик жамиятининг амал қилиши нафақат хусусий манфаатларни амалга ошириш учун муайян кенгликларни ташкил этиш, балки жамиятни ўзини ўзи ташкиллаштириши ва ўзини ўзи мувофиқлаштиришининг юқори даражасига еришишдир. Ва ниъоят,замонавий фуқаролик жамияти қадриятларига ижтимоий ва шахсий манфаатларни ўзаро уйғунликда бириктира олиш хам тааллуқлидир. Агар бу каби уйғун бирикувга еришилмаса, у холда давлат ва фуқаролик жамияти ўртасида узилишлар содир бўлиши мумкин.14

  1. Ривожланган мамлакатларда жамият социал структураларининг ривожланишида янги тамойиллар.

  1. арафасига келиб ривожланган мамлакатлар жамиятининг социал структураси сифатида социоиқтисодий, сиёсий, хулқий ва бошқа белгилари билан ўзаро фарқланадиган гурухлар ва қатламлар янада кўпайди.Бу даврга келиб синфлар, страталар, социал қатламлар структураси ва ўзаро алоқалари хусусиятларида жиддий ўзгаришлар рўй берди: ички синфий фарқланиш жараёнлари фаоллашди, социал бирликларнинг харакатчанлиги (мобиллиги) кучайди, янги қатламлараро гурухлар шаклланди.

Шунингдек, ғарбий мамлакатларда бозор муносабатларини социал бирликлар детерминанти сифатида талқин етадиган концепсиялар кенг тарқалди. Айниқса, инглиз жамиятшунос олими А.Гидденс илгари сурган концепсияда бу каби назарий жихатлар кенг ёйилди. Бу концепсияга биноан, синфлар моддий ресурсларга эгалик қилиш ва уларни назорат этишдаги тенгсизликлар сабабли пайдо бўлади, синфий мансубликнинг асосий кўрсаткичи индивид ва гурухларнинг имкониятларини аниқлаш уларнинг эгаллаган мулки, касбий салоъияти, билими ва техникавий савияси, шунингдек жисмоний ишчи кучи каби кўрсаткичлар асосида ифодаланди. Унга мувофиқ тарзда ғарб жамиятлари учта синфга бўлиш русумга кирди: юқори, ўрта, пастки.

Расм 3.4. Индустриал жамиятнинг социал структураси
Ана шу таснифлаш асосида олий синфнитахлил этишга мисол тариқасида АҚШ жамиятини келтириш мумкин: ўтган ўн йилликллардаюқори қатламнинг тезлик билан бойиб борганлиги кузатилди. 200 мингдан 400 мингача одамни ташкил етган (АҚШ ахолисининг 0,1-0,2 %) 10 млн. доллардан кам бўлмаган мулкка эга бўлиб, йилига бир неча млн. доллар даромад олади. Тахминан 200 мингта юқори синф вакиллари 5 дан 10 млн. долларгача, яна 300 мингтаси еса 2 млн.дан 5 млн. долларгача йиллик даромадга эга бўлади.
АҚШда тахминан 1,5 млн.га яқин ННТ фаолият юритади. ННТ жамиятнинг хамма сохаларини ўзига қамраб олган бўлиб, улар ташқи сиёсат, сайловлар, атроф-муъитни химоя қилиш, соғлиқни сақлаш, аёллар хуқуқи, иқтисодий ривожланиш, ёшлар ва қарияларни ижтимоий химоя қилиш каби йўналишларда ахолининг манфаатлари ва ехтиёжларини ифода етади ва химоя қилади. Шунингдек, ННТ сиёсат билан боғлиқ бўлмаган, масалан, диний ташкилотлар, касаба уюшмалари, ижтимоий химояга муътож бўлган ахоли қатламлари - қашшоқлар, руъий касаллар, ёшлар кабиларга ёрдам бериш фаолияти билан шуғулланади. АҚШдаги ННТ фаолияти хусусий шахслар, хусусий сектордаги тижорат компаниялари, хайрия жамғармалари, аъзолик бадаллари ёки федерал ва маъаллий Хокимият органлари (грантлар) кабилар томонидан молиялаштирилади.15
Фуқаролик жамиятига нисбатан американча ёндашув бу сохадаги енг машъур ва кенг танилган - Мериленд штатидаги Балтимор шаxрига жойлашган Жон Хопкинс университетининг «Тъе Cомпаративе Нонпрофит Сеcтор Прожеcт» лойихасида яққол кўга ташланади. Бу лойихадан келиб чиқиб ННТнинг фаолият турлари 12 та йўналиш бўйича белгиланди: 1) маданият ва дам олиш;

  1. таълим ва тадқиқот; 3)соғлиқни сақлаш; 4)социал хизматлар; 5) атроф-муъитни химоя қилиш; 6) локал хамжамиятларни ривожлантириш; 7) инсон хуқуқларини химоя қилиш; 8) филантроплар 7 учун воситачилик қилиш; 9) халқаро; 10) диний; 11) касбий, уюшмалар бизнес ива касаба уюшмалари; 12) бошқа йўналишлар.

Мазкур лойиха мезонлари доирасида 35 та мамлакатда (16 та ривожланган, 14 та ривожланаётган, 5 ўтиш даври иқтисодиётини ўз бошидан кечираётган) ННТнинг структураси, ъажми, улар фаолиятидаги муаммолар ва натижаларга доир тадқиқотлар олиб борилиб, уларнинг якунлари натижаси ўлароқ қуйидагилар аниқланди: Бу мамлакатларда ЯИМдаги учинчи сектор хиссаси 1,3 трл. ёки ЯИМлар йиғиндисини 5,5 % ини ташкил етган. ННТда деярли 40 млн. одам (шундан 20 млн. киши иш ъақи олиб ишлаган) фаолият юритиб, бу кўрсаткич 35 та мамлакатдаги иқтисодий фаол ахолининг 4,5 фоизини ташкил етган.
Хозирги даврга келиб юқори синф мураккаб ички структурага эгалиги билан тавсифланади: у мулк ташкилий шаклларига боғлиқ холда тоифалашган гурухлардан иборат эканлиги; қўшимча капитал ўлчами ва сохаси; касбий фаолиятининг (олий даражали менежерлар, сиёсатчилар, бошқарувчилар) тури; турмуш тарзининг хусусиятлари; сиёсий мақсади ва йўналиши; етник, худудий, демграфик ва бошқа белгилари.
Постиндустриал мамлакатлар юқори синфи социал таркибидаги ўзгаришлар қуйидагилар билан бирга содир бўлмоқда:
-йирик мулкдорларнинг жамиятда тутган ўрни янада мустахкамлашмоқла;
-бир томондан, ёлланма ходим, иккинчи томондан, ишлаб чиқариш воситалари эгаси сифатида фаолият юритаётган олий даражали ходимлар ва менежерлар ролинингжиддий равишда ўсиб бориши;
-юқори синф вакилларининг катта сиёсатда фаоллигини ўсиб бораётганлиги, уларнинг сиёсий мақсадлар учун молиявий харажатларини ошиб бориши.
Бу синфнинг миқдорини фақат тахминан чамалаб айтиш мумкин: бу кўрсаткич иқтисодий фаол ахолининг тахминан 3-4 фоизини ташкил етади.
Машъур тарихчи Арнолд Тойинбининг фикрича, замонавий сивилизация - бу ўрта синф сивилизацияси. Ривожланган мамлакатлар жамияти структурасида ўрта синфнинг хиссаси 60-70 фоизни ташкил етади. Турли илмий мактаблар ўрта синфни социал бирлик сифатида ажратиб кўрсатиш учун турли мезонлардан фойдаланади. Кўпинча мақомнинг ўзини ўзи бахолаши ва даромад мезон сифатида қўлланилади. Ғарб жамиятларининг учдан икки қисми ўрта синфга яқин даромад олади, камбағаллар ва бойлар унчалик кўп емас, деб хисоблашлар кенг тарқалди. Яна аксарият тахлилчилар хозирги ўрта синф ишлаб чиқариш воситаларига майда мулкий эгалик қилувчилардан иборат деган фикрни билдиради.Бу каби майда ишбилармонлар - “ески ўрта синфо деб аталувчи АҚШ фермерлари ва Буюк Британия савдо-сотиқ корчалонлари 10-15 фоизни ташкил етади. Ривожланган мамлакатлардаги “янги ўрта синфо ёки “менежерлар ва мутахассислар синфи” деб аталувчи социал бирлик 20-25 фоизни ташкил етиб, уларнинг аксарият қисми олий маълумотли мутахассислар, ақлий меънат ходимлари, эркин касблар вакилларидан иборатдир. Агар асосий мезон меънатнинг тури сифатида қўлланилса, у холда ўрта синфга “оқ ёқаликлар”, яъни олий маълумотга эга бўлмаган (“пастки ўрта синфо) ходимлар хам мансуб бўлади. Шунингдек, ўрта қатламларни бозор муносабатлари ва меънат туридан келиб чиқиб аниқлашдан ташқари маданий ва қадриятли йўналганлиги асосида аниқлаш усули хам кенг қўлланилади (3.4.-расм ғарбий Европадаги умумий холатни ифрдалайди).
Ўрта қатламлар жамиятнинг фаровон яшаши учун зарур бўлган барча ехтиёжларни қондиради: ишчи ўринлари, истеомол моллари, тибиий ёрдам, илмий кашфиётлар ва бошқ. Жамиятшунос олимларнинг фикрича, ўрта қатламлар - синфлар-мухолифлар ўзаро ихтилофларини юмшатувчи омил сифатида хам намоён бўлади. Социал-иқтисодий нуқтаи назардан қараганда, ўрта синфга турли касблар меънати ичидаги, шахар билан қишлоқ турмуш тарларидаги ўзаро зиддиятларни камайтириш тамойили хосдир. Оила муносабатларида ўрта синф жамиятнинг аёллар ва еркаклар учун тенг имкониятлар яратишида, анъанавий оилалар қадриятларини ёювчи омил сфатида намоён бўлади. Сиёсий жихатдан ўрта қатламлар анъаналар, меъёрлар, билимларни ташувчи, юксак фуқаролик ва мустақил шахсликни намойиш қилувчи марказга оид (сентрик) харакатларнинг ижтимоий таянчи хисобланади.49
Ривожланган мамлакатлар жамиятлари социал структурасида ўрта қатламнинг асосий ўринни эгаллаши, пастки қатламлар ўртасида онда-сонда ижтимоий-сиёсий тангликнинг ўсишига қарамасдан, жамиятни барқарор равишда яшаши учун кенг имкониятлар яратади. Бу каби тангликлар кўпчиликнинг (ўрта синфнинг) бетараф вазиятда туриши натижаси ўлароқ юмшатилади. Енг мухими - бу ўрта синфнинг фуқаролик жамиятининг таянчи, демократия ва ўзгаришларнинг сиёсий асоси сифатида намоён бўлишидир. Шу билан бирга, ўрта синф юқорининг таъсири ва пастдан бўладиган босим остида - “икки қаватли парда” ўртасидаги зиддиятли вазиятда тургани учун хам турли зиддиятли ижтимоий кескинлар юмшатилади.
Ривожланган мамлакатлар жамиятлари социал структураларидаги сезиларли ўзгаришлардан бири

  • бу меънат қилаётган ахолининг реал даромадларини ўсиб бориши хисобланади. Шу билан бирга, даромадларнинг тақсимланиши тенгсизлик асосида рўй беради. Енг ой 20 фоиз ва енг камбағал қатламлари даромадларининг ўзаро нисбати АҚШда 12:1, Франсияда 9:1, Буюк Британияда 8:1, ГФР, Швеция, Нидерландия Қироллигида 5:1, Японияда 4:1каби тенгсизликларни ифодалайди.

Индустриал ривожланган мамлакатлар жамиятлари социал структурасини тахлили шуни кўрсатадики, бу структура таркибига турли туман гурухлар ва қатламлар кириб, улар қатор кўрсаткичлар бўйича бир-бирларидан фарқланади. Хозирги даврдаги бу кўрсаткичларни ва синфларнинг ўзаро чэгараларини аниқлаш учун социал стратификациянинг хар хил мезонларидан фойдаланишга тўғри келади. Улар қуйидагилардир: меънатнинг ижтимоий тақсимоти тизимидаги аъволи, оладиган даромадининг ъажми ва йўллари, касбий функциясининг хусусиятлари, хаёт кечириш услубининг хусусиятлари, маълумотлилик даражаси ва бошқалар.
Ривожланган мамлакатлар жамиятларининг социал тоифалашуви қуйидагилар билан тавсифланади: бир неча синфларни белгиларини ўзида ифодалайдиган кўп сонли гурухларни пайдо бўлиши;ички синфий табақаланишларни фаоллашуви; структура унсурлари харакатчанлигини ўсиши; моддий хаёт даражасининг ошиб бориши. Бу жаранлар кўп жихатлардан ривожланган мамлакатларни барқарор ривожланиши ва фуқаролик жамияти ғояларини янада чуқурлашуви учун имкониятлар яратади. Хозирги даврдаги ривожланган мамлакатларнинг асосий стратегик вазифаси - турли социал гурухларнинг манфаатларини хисобга олиш ва мувофиқлаштириш йўли билан умум фуқаровий консенсусга еришиш, жамиятни интеграциялашга қаратилган фуқаролик бирдамлигини таъминлашдан иборатдир.50
Хулоса қилиб айтганда, фуқаролик жамияти анъанавий жамиятларнинг бир неча минг йиллаб ривожланиб ва такомиллашиб боришининг мантиқий натижаси ва ъосиласи ўлароқ шаклланди. Бу жамиятнинг пайдо бўлиши ва ривожланишида ғарбий Европада инсон хуқуқлари ва эркинликларининг назарий қарашлардан амалий хаётга айланиши, шаклланган хуқуқий давлатларнинг янада ривожланиши фуқаролик жамиятини шаклланишини зарурат қилиб қўйганлиги мухим аъмият касб этди.

  1. аср бошларига келиб фуқаролик жамияти ғоялари ва бу каби жамият қуриш тажрибаси Осиё ва Лотин Америкаси минтақасидаги мамлакатлар учун хам янгилик бўлмай қолди. Фуқаролик жамияти хар бир мамлакатнинг ривожланиши учун зарурий шарт-шароит, “маънавий ижтимоий ресурс” сифатида ўзини намоён қила бошлади. Шунинг учун хам Ўзбекистон мамлакатида хам 1995 йилда фуқаролик жамияти қуриш асосий стратегик пировард мақсад сифатида еолон қилинди.Мустақилликнинг ўтган 24 йили ичида мамлакатда фуқаролик жамиятининг хуқуқий асослари, социал структуралари, институтлари ривожланган мамлакатлар тажрибаси ва миллий анъаналар асосида қарор топа бошлади. Хозирги даврга келиб мамлакат фуқаролик жамияти қуриш ислохотларини янада чуқурлаштириш палласига кирди. Фуқаролик жамияти қуриш сари интилиш давом етмоқда.

  1. Фуқаровийлик, мазмун-мохияти ва асосий хусусиятлари

Мазкур мавзунинг асосий мақсади фуқаролик жамияти барпо этишда фуқароларнинг фаоллиги қандай ахамиятга эга эканлигини ёритишдан иборат. Зеро фуқаролик жамияти фуқаровий онги ва фаоллиги юксак бўлган фуқаролар ёрдамида барпо етилиши мумкин. Фуқаровийлик мамлакатнинг ривожланиш босқичларида, бошқача айтганда ўтиш даврида яққол намоён бўлади. Бугунги кунда хам ижтимоий-сиёсий ўзгаришларни бошидан кечираётган, аниқроғи фуқаролик жамияти барпо этаётган турли мамлакатларда фуқаровийлик мухим ахамият касб етмоқда. Фуқаровий фаолликнинг негизини англаш учун аввало фуқаровийликнинг назарий мохиятини тушуниш талаб етилади.
Манбаларда қайд етилишича ўз ватани тараққиёти учун хар қандай йўл билан, жисмоний ёки маънавий меънат билан хизмат қилган киши ъақиқий фуқарога айланади. Бундай қараш бироз фалсафий ахамиятга эгадек туюлса-да, аслида фуқаролик жамияти барпо этишда айнан фуқаронинг ватан тараққиёти йўлидаги амалий фаолияти мухим ахамият касб етади.
Фуқаровийлик дастлабки қарашда хуқуқшуносликка оид атама сингари туюлади. Аслини олганда бу ходисани фалсафий, хуқуқий, социологик ва сиёсий мохияти мавжуд. Фуқаровийлик бир давлатга мансубликни англаш, давлатга содиқлик хамда ватанпарварлик ъисси сифатида талқин етилиши мумкин. Бунда давлатни, конституцияни, давлат рамзларини ъурмат қилиш, давлат тузумини ва қонун устуворлигини химоя қилишга тайёрлик назарда тутилади. Фуқаровийликни инсонга хуқуқий, ижтимоий, маънавий ва сиёсий жихатдан лаёқатли эканлигини ъис этишни таъминловчи жамловчи тушунча сифатида хам талқин этиш мумкин.
В.Далнинг қайд этишига қараганда, “фуқаровийлик фуқаролик жамиятини тузиш учун жамиятнинг онги ва билими даражасини ифода етган холатдир”16.
Кўриниб турганидек, фуқаровийлик нафақат инсоннинг хуқуқий мақоми, балки унинг билими ва жамиятнинг холатини англаши, ижтимоий ме оёрлардан хабардорлиги ва уларга риоя қилишига боғлиқ. Бу ерда фуқаролар томонидан жамият тараққиёти йўлида амалга ошириладиган бирдамлик, ўзаро хамкорлик сингари ихтиёрий фаолият хам назарда тутилади. Бундай холатда фуқаровийликда хуқуққа нисбатан маънавиятнинг устуворлиги намоён бўлмоқда. Аслида кўпгина анъанавий жамиятларда хамиша фуқаровийлик хуқуқий мазмунда емас, балки кўпроқ маънавий ахлоқий кўринишда намоён бўлади.
Шўро даврида фуқаровийлик албатта ватанга садоқат ва ватанпарварлик сифатида талқин етилса- да, кўпроқ мафкуралашган кўринишда намоён бўлган. Кўпгина холларда фуқаровийлик ватанпарварлик билан аралаш ифодаланган. Аслида еса ватанпарварлик фуқаровийликнинг бир кўриниши холос. Фуқаролик жамияти фуқароларнинг оддийгина йиғиндиси бўлмагани сингари фуқаровийлик хам индивидуал ахамиятга эга бўлган ходиса емас. Фуқаровийлик бир мамлакат худудида яшовчи фуқароларнинг ўз ватанларига содиқлиги, қонунларни ъурмат қилиш, уларга бўйсуниши, шунингдек ватаннни химоя қилиш ва умуммиллий ахамиятга эга бўлган масалаларда фаолликни назарда тутади. Фуқаровийликка нисбатан берилган фикрларни умумлаштирган холда ун қуйидагича таърифлаш мумкин:
Фуқаровийлик бир тарафдан жамиятда шахснинг олий даражада мустақиллигини, иккинчи тарафдан еса кишиларнинг жамият хаётидаги иштирокида намоён бўладиган юқори даражадаги бирдамликни назарда тутувчи қарашлар мажмуини ифода етади.
Қуйидагилар фуқаровийликни ифода етувчи мухим жихатлар қаторига киради:

  • фуқаронинг ўз ъақ-хуқуқларини тушуниши ва уни амалиётда қўллаш кўникмаси;

  • бошқа фуқароларнинг ъақ-хуқуқларини ъурмат қилиш;

  • фуқаронинг ўз хатти-харакати учун шахсий жавобгарлиги;

  • давлат ва жамият олдида ўзининг хуқуқий ва ахлоқий масъулиятини англаш;

  • фуқароларнинг тенглиги;

  • юксак маънавий-ахлоқий мезонларга асосланган холда ижтимоий воқеликка нисбатан обоектив ва танқидий ёндашув;

  • Хокимият билан, бошқа фуқаролар ва жамоат бирлашмалари билан ижобий мулоқот юритиш қобилияти;

  • бир мамлакат, жамият ва давлатга, шунингдек унга тегишли хуқуқий, маданий ва тил маконига мансубликда ифодаланган фуқаровий ўзликни англаш ва ъоказолар.

Фуқаровийликни фаоллик нуқтаи назаридан шартли равишда даражаларга хам ажратиш мумкин:

  • фуқаро масъулиятли, онгли ва виждонли бўлса у дастлабки поғонада, яъни фуқаровий хусусиятларга эга бўлган шахслар қаторига киритиш мумкин;

  • агар фуқарода атрофда бўлаётган воқеа-ходисаларга нисбатан маълум бир муносабати шаклланган бўлса уни фуқаровий позициясига эга бўлган шахс сифатида эътироф этиш мумкин;

  • агар фуқарода ўз ъақ-хуқуқлари хамда бурчи учун амалий харакатни бажариш кўникмаси мавжуд бўлса уни фаол фуқаро сирасига киритиш мумкин.

Фуқаровийликнинг тугал ёки тўкис эканлигини қуйидаги мезонлар воситасида талқин қилиш мумкин:

  1. Агар фуқаровий позиция ъали шаклланмаган, фуқаровий хусусиятлар, ўз ъақ-хуқуқлари учункурашиш истаги тўлиқ намоён бўлмаса луқаровийликрирг енг қуйи даражаси намоён бўлади.

  2. Фуқаро ўз ъақ-хуқуқлари учун курашишга мойил бўлса, у ъақда ўз билим ва қобилиятини намоён қилишга тайёр бўлса, бунда фуқаровийликнинг ўрта даражаси намоён бўлади.

  3. Агар фуқарода фуқаровий хусусиятлар хамда фаол фуқаролик позицияси тўлиқ шаклланган, ўз ъақ-хуқуқлари учун амалий харакатга кириш иштиёқи яққол намоён бўладиган бўлса уни юқори даражада фуқаровийлик сифатида талқин этиш мумкин.

Фуқаровийлик жамият аъзоларини сафарбар этиш ва йўналтиришга хизмат қилади. Фуқаровийлик
теварак атрофда бўлаётган воқеа-ходисаларга нисбатан фаол муносабатни, фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантиришга хизмат қилади. Фуқаровийлик жамият олдида маълум бир мақсаднинг шаклланишига хизмат қилади. Албатта жамиятда фуқаровийликнинг ривожланиши учун тегишли тарбиявий чора-тадбирлар, қулай ижтимоий муъит мухим ахамиятга эга.
Фуқаровийлик шахснинг сиёсий жихатдан комилликка еришиши билан боғлиқ бўлиб, бундай даражага етган киши сиёсий жараёнлар ва ходисаларга қизиқиш билан қарайди, рўй бераётган воқеликни тахлил қилиш қобилиятига эга бўлади. Айнан ана шундай қобилиятга эга бўлган фуқаро кези келганда ўз ватани тақдири учун амалий харакат қилиш учун зарур бўлган қарорга келиш қобилиятига эга бўлади. Ватанпарварлик руъига, масъулият, сиёсий маданият ва тараққий топган сиёсий онгга эга бўлган жамият аъзосини фуқаровийликка эга бўлган шахс сифатида эътироф этиш мумкин.

  1. Фуқаровий онг ва унинг намоён бўлиш омиллари

Енди бевосита фуқаровий онгнинг мазмун мохиятига эътибор қаратиш ўринлидир. Фуқаролик онги демократик қадриятлар, идеаллар, хуқуқ ва эркинликлар нуқтаи назаридан шахс, жамият ва давлат ўртасидаги муносабатларни англашдан иборат. Албатта хар бир давлат ва жамиятда демократик қадриятлар ўзига хос тамойиллир ва меъёрлар асосида қабул қилинади. Фуқаролик онги жамият тараққиётининг шундай босқичидаги руъий холатини англатадики, бу даврда демократик меъёрлар ва қадриятлар хаётнинг асосига айланади.
Фуқаролик онги иқтисодий, сиёсий, хуқуқий, маънавий сохаларда меъёрий, шакллантирувчи, йўналтирувчи, мулоқотга етакловчи сингари ранг баранг вазифаларни бажаради. Бу вазифалар таъсирлашган холда ўзаро кесишадилар ва бир-бирини тўлдиради. Уларнинг кўпчилиги давлат ва унинг институтларига хосдир. Аммо давлат органлари қонунлар, меъёрий хужжатлар, қоида ва талаблардан иборат хуқуқий доирада фаолият юрица, фуқаролик онги эркин шаклланади. Фуқаровий онг меъёрлари ижтимоий-сиёсий жараёнлар натижасида шаклланади, уни мувофиқлаштирадиган ёки уни амалга оширадиган махсус тузилмалар бўлмайди. Фуқаролик онгининг вазифалари алохида индивид емас, балки бутун жамият фаолияти билан боғлиқ.
Фуқаролик онги жамият хаётида турли шаклларида намоён бўлади. Кишилар шахсий ва ижтимоий қадриятлар борасида ўз қарашлари, тасаввурлари, қадриятлари, интилишлари, меъёрларини турли кўринишларида намоён этишади. Жамият, гурухлар, шахснинг ижтимоий манфаатлари намоён бўладиган фуқаровий манфаатлар тизим холига келади. Айнан тизим холида бўлганлиги туфайли фуқаровий манфаатлар хар бир шахснинг қадриятларини хаётга татбиқ етади, унинг жамиятга, давлатга, бошқа фуқароларга нисбатан муносабатини шакллантиради. Фуқаронинг масъулияти, мақсадлари, вазифаларини белгилашга, ижтимоий ахамиятга эга бўлган хусусиятларини шакллантиришга кўмаклашади. Айнан ана шу тарзда шаклланган фуқаровий онг фуқаролик жамиятининг шаклланишига хизмат қилувчи қадриятлар, меъёрлар, ғоя хамда тасаввурларни шакллантириш, жамиятни комиллик ва эркинликка етаклашга хизмат қилади.
Фуқаролик жамияти бир неча авлод алмашинувини талаб етадиган жараён бўлгани сингари фуқаровий онг хам тарихий давр мобайнида шаклланади. Хар бир мамлакатдаги фуқаровий онг шу мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий тизимнинг табиатига мос равишда шаклланади. Шу мамлакатга хос бўлган ижтимоий тизим, алоқалар ва муносабатларни акс еттиради.
Фуқаролик онги табиий ва тадрижий тараққиёт маъсули бўлиб, уни суноий жихатдан тезлаштириш мумкин емас. У ижтимоий, иқтисодий хамда сиёсий омиллар негизида тадрижий тарзда шаклланади. Хар бир авлод мавжуд демократик қадриятларни ўзлаштиради ва янгиларини яратади. Бу жараёнда фуқаролик онгини белгилаб берувчи меъёрлар ва қадриятларни сақлаш хамда узлуксиз такомиллаштириш енг мухим фаолият хисобланади.
Тадрижий тараққиёт натижасида демократик тасаввурлар мустахкамланиб, аста секинлик билан фуқаролик тажрибаси тўпланиб боради.
Фуқаролик онги бир қатор ўзига хос хусусиятларга эга. Фуқаролик онги ижтимоий тизимнинг ўзгариши билан янгиланадиган қадриятларга мослашиб боради. Бошқа тарафдан фуқаролик онги ижтимоий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи фаол омил хисобланади. У фуқароларни фаол харакатга бошловчи тасаввурлар билан боғлиқ бўлганлиги туфайли, жамият ўзлигининг янгиланишига, ижтимоий тараққиётни тезлаштирувчи омилга айланиши мумкин. Фуқаролик онги ижтимоий тараққиётнинг руъий негизини яратган холда жамиятнинг мустахкамланишига хизмат қилади.
Фуқаролик онги янги ғояларни қабул қилиш даражасида очиқ характерга эга. Янги ғоялар шу тизимга мос эканлиги ўз исботини топган тақдирда аста секин жамиятнинг мохиятига сингиб боради.
Маданий янгиланишлар узлускиз тарзда ижтимоий онгга таъсир кўрсатиш даражасида кўп рўй берган тақдирда жамиятда воқеликни ъис этиш учун янгича усуллар вужудга келади ва бу ўз навбатида фуқаровий онгнинг ўзгаришига олиб келади.
Мамлакатда сиёсатни тубдан ўзгартириш хатто мулкка нисбатан муносабатни хам бутунлай ўзгартириш мумкин, аммо кишиларнинг асосий қарашлари ва қадриятларини тезлик билан ўзгартириб бўлмайди.
Фуқаролик онги умумий тамойилларгагина асосланмасдан, мохияти жихатидан ўзгариб боради. Албатта жамиятда барқарор бўлган, хар қандай сиёсий тизимга хос бўлган тарихиий тажриба, анъаналар сингари ўзгармас хусусиятга эга қадриятлар мавжуд бўлиб, улар фуқаровий онгда рўй бериши мумкин бўлган тезкор ўзгаришларни тийиб туради. Янги тарихий тажриба еса айнан ана шундай қадриятлар негизида вужудга келади ва фуқаролар онгига сингиб боради.
Тушунча сифатида “фуқаролик онги” хақида гап кетганда аввало фуқаронинг давлат билан сиёсий-хуқуқий муносабатлари назарда тутилиб, кишининг бирор-бир давлатга мансублиги ва шу давлатнинг қонунларига бўйсуниши тушунилади. Кишининг хуқуқий мақомида ифодаланган фуқаролик давлат билан фуқаро ўртасида амал қиладиган бир қатор хуқуқ ва бурчлар билан мустахкамл анган.
Турли ижтимоий субоектларнинг ўзаро таъсирлашуви рўй берадиган ва манфаатлари амал қиладиган жамият муносабатларига фуқаровий онг кириб боради ва уларни акс еттиради. Шунингдек, у кишилараро муносабатларга таъсир кўрсатган холда уларга аниқлик, мазмун ва шакл бағишлайди. Кишиларнинг ижтимоий хаёт хамда давлатга нисбатан, шахс билан давлат ўртасида ъақиқий ва меъёрий муносабатлар тўғрисидаги тасаввурлари фуқаровий онгда муж ассамлашган.
Ижтимоий-сиёсий, диний, ахлоқий, хуқуқий, иқтисодий ва бошқа меъёрлар, талаблар, тамойиллир, қоидалар умумий фуқаровий дунёқараш шаклида фуқаровий онгнинг таркибий елементлари сифатида намоён бўлади.
Демократик жамиятнинг барқарорлиги демократик қадриятлар билан бойишни тақозо етади. Бу жараён жамиятдаги фуқароларнинг ижтимоий эркин шароитда яшашга қанчалик тайёр эканликлари, яъни шахсларнинг фуқаровий етуклиги ва фаоллигига боғлиқ. Ўз навбатида фуқаровий етуклик ва фуқаровий мусоулият жамият аъзоларининг фуқаровий онги даражаси билан белгиланади. Айнан фуқаровий онг жамиятнинг маънавий, интеллектуал хамда ижтимоий-иқтисодий салоъиятини шакл
лантиради.
Фуқаровий онг жамиятни бирлаштиришга хизмат қилади, умумий манфаатлар йўлида фуқаролар ўртасида келишув бўлишига хизмат қилади. Жамиятда рўй берадиган турли ижтимоий- маданий омиллар таъсирида фуқаровий онг ўзгариб боради ва фуқаровийлик тўғрисидаги ғоялар тараққиётида ўз аксини топади.
Давлат ва жамият, давлат ва шахс ўртасидаги муносабатларнинг табиати хақидаги билимларнинг кенгайиши “фуқаровийлик” тушунчасини қайта қайта тафаккур қилишни тақозо етади. Ижтимоий жараёнлар натижасида сайқалланган фуқаровий маданият ва фуқаровий онг кишиларни иқтисодий, сиёсий, хуқуқий, ахлоқий жихатдан шакллантиради.

  1. Фуқаровий фаоллик ва унинг фуқаролик жамиятидаги ўрни

Фуқаровийлик ва фуқаровий онгни ўрганишдан асосий мақсад фуқаролик жамиятини барпо этишда фуқаровий фаолликни ўрганишдан иборат. Зеро фуқаролик жамияти нафақат фуқаровийлик хусусиятларига эга онгли фуқаролар воситасида, балки фаол бўлган фуқаролар билан барпо етилади. Ана шу фаолликни келтириб чиқарувчи омилларни ўрганиш мухим ахамиятга эгадир. Зеро улар фуқаролик жамиятини барпо этишнинг умумий ва хусусий қонуниятларини англаш имконини беради.
Фуқаровий фаолликни ижтимоий-сиёсий ва меънат фаолиятига ижодий ёндашув сифатида бахолаш мумкин. Айнан инсоннинг фуқаровий фаоллиги шахснинг тўлақонли ривожланишига, ундаги имкониятларнинг тўлиқ намоён бўлишига хизмат қилади. Фуқаролик позицияси хамда фуқаровий фаолликка эга бўлиш жамиятда рўй бераётган барча воқеа-ходисаларни, уларнинг оқибатлари ва мавжуд муаммоларнинг ечимини чуқур англашни тақозо етади.
Ижтимоий фаоллик тушунчаси фуқаролик жамияти тушунчаси билан чамбарчас боғлиқдир. Бу ерда жамиятнинг давлат фаолиятидан холи холда жамоавий ташаббуслар билан ривожланиши назарда тутилмоқда. Бу партияларга аъзоликни назарда тутувчи сиёсий фаоллик, нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятида иштирок этиш, турли ижтимоий ташаббуслар ва ижтимоий харакатларни англатади. Шу маънода жамият учун фойдали бўлган турли дастурлар ва жамоат бирлашмаларида иштирок этиш хам фуқаровий фаолликка киради.
Аслини олганда жамият аъзоларининг асосий кўпчилиги жамиятда мавжуд қоидалар асосида фаолият юритган холда ижтимоий фаоллик кўрсатишмайди. Бундай пассивликнинг жамоат тартибини сақлаш нуқтаи назаридан қайсидир даражада ижобий жихатлари хам мавжуд бўлса-да, фуқаролик жамиятини қуришда фуқаровий фаоллик жуда мухим ахамиятга эга эканлигини есда тутиш лозим. Зеро пассив фуқаролар хеч қачон ўз хуқуқлари учун курашишмайди. Фуқаровий фаоллик ўз кучига ишониш, мавжуд вазиятни ўзгартиришга қодирлик ъиссининг яққол намоён бўлиши билан вужудга келади. Кўпгина холларда фуқаровий фаолликнинг бошланғич нуқтаси социологларни қизиқтирган масаладир. Зеро аксарият жамиятларда ижтимоий ўзгаришлар давлат етакчилигида амалга оширилади ва жамият аъзолари кейинчалик бу ўзгаришларга мослашишади.
Кўпинча фуқаровий фаоллик ёшларда кузатилади. Албатта фуқаровий фаолликка таъсир кўрсатувчи омил фақат ёш билан чэгараланмайди. Билим даражаси, дунёқараш, тарбия ва хатто яшаш манзили хам бунга таъсир кўрсатади.
Кўпинча ёшлар фуқаровий фаоллик кўрсатишни исташса-да, сиёсий сохада бундай фаолият кўрсата олмайдилар. Бошқача айтганда, ёшлар давлат сиёсати мураккаб бўлганлиги туфайли ўз истакларини сиёсатчилар олдида тўғри шакллантиришга қодир бўлмайдилар. Бошқа тарафдан сиёсий соха ёшлардан анча узоқ бўлганлиги туфайли ёшлар ўз манфаатларини давлат сиёсати билан мувофиқлаштиришда мураккабликларга дуч келишлари мумкин. Шу туфайли уларнинг баъзилари сиёсий партияларга аъзо бўлишади, аксарияти еса умуман сиёсатга қизиқмай қўядилар.
Бирор-бир сохадаги муаммоларни бартараф этиш имконияти нодавлат нотижорат ташкилотларида мавжуд бўлганлиги туфайли ёшларнинг аксарияти шундай ташкилотларга аъзо бўлиб киришади. Давлатнинг сиёсий тузилмаларида профессионал фаолиятга кириш фуқаро/ёшлардан маълум иш тажрибаси, билим ва кўникма талаб қилса, жамоат бирлашмаларига аъзо бўлиб кириш учун иш тажриба талаб етилмайди, балки фақат қизиқишнинг ўзи етарли бўлади.
Ўтиш даврини бошидан кечираётган мамлакатларда фуқаролар ижтимоий жараёнларни бошқариш, мавжуд вазиятни ўзгартириш, ижтимоий муаммоларни бартараф этиш бўйича ўз ташаббусларини илгари суриш зарурлигини англаб етадилар. Бу еса турли кўнгиллилар жамиятларининг тузилишига сабаб бўлади. Инсонда бошқаларга ёрдам бериш, айниқса муаммоли вазиятга тушган ватандошларига, қўшниларига кўмаклашиш ъисси мавжуд. Айнан бошқаларга ёрдам қўлини чўзган киши нафақат муаммони бартараф этишга хисса қўшади, балки у ўзлигини хам янада чуқурроқ англай боради. Шунинг учун бўлса керак, кўнгиллилик бутун дунёда кенг тарқалган ходисалардан бирига айланган. Бу ходиса ижтимоий ахамиятга эга муаммоларни ъал этишга ўз хиссасини қўшишга бел боғлаган кишиларни умумбашарий миқёсда бирлаштирадиган жараёнга айланган. Кўнгиллилик турли шаклларда амалга оширилиши, жумладан турли касалликларга қарши курашиш учун хайрия фаолиятидан бошлаб қашшоқлик ёки табиий офатларга қарши курашиш шаклида бўлиши мумкин.
Инсонни ихтиёрий фаолият, яъни кўнгилли ишга чорловчи истакнинг негизида хар бир кишига хос бўлган шахсий ва ижтимоий ехтиёжлар ётади. Жумладан, бошқаларга наф келтириш, ўзини намоён қилиш ва мулоқот истаги кишини фаолликка етаклайди. Кишида ижтимоий жихатдан эътирофга бўлган ехтиёж хам мавжуд. Профессионал ва хаётий тажрибани қўллаш истаги хам кишини шундай фаолиятга чорлаши мумкин. Ўз имкониятларини ишга солиш, ўз ғояларини татбиқ этиш истаги хам кишини харакатлантирувчи кучга айланиши мумкин. Ижтимоий жараёнларга таъсир кўрсатиш ва иштирок этиш ехтиёжи хам кишини фаолликка етаклайди.
Кўнгилли фаолият инсон учун ўз шахсий ехтиёжлари билан жамият ехтиёжларини уйғунлашган холда хаётга татбиқ этиш учун ўзига хос имкониятдир. Бу ехтиёж кишиларнинг ўз ахлоқий бурчларини англаш хамда инсоннинг баркамоллигидан далолат беради. Кўнгилли фаолият юрита экан инсон ахлоқий жихатдан такомиллашиб боради, мулоқот маданиятини ривожлантиради, ўзаро хамкорлик ва биродарлик ъиссига, инсонпарварлик туйғусига эга бўлади. Кўнгиллилик фаолияти фаол ва ижодий характерга эга бўлиб, инсон ўз салоъиятини намоён этиш имкониятига эга бўлади. Бу фаолият теварак атрофда рўй бераётган воқеа- ходисаларга нисбатан фаол муносабатнинг шаклланишига, сиёсий воқеликка зийрак назар билан қарашга ёрдам беради.
Айнан фуқаровий фаолликнинг ўзи бир неча жихатлар билан ажралиб туради;

  • фаол фуқаро гурухига мансуб кишилар асосан сиёсий ва иқтисодий тизим тўғрисида билим олишга тайёр бўлган кишилардан иборат;

  • фаол фуқароларда ўз ъақ-хуқуқларини фаол амалга ошириш учун билим ва қобилият мавжуд;

  • фаол фуқароларда ана шу билимларни жорий қилиш учун кўникмалар мавжуд бўлади17.

Фуқаролик фаоллиги бугунги кунда давлат учун мисли кўрилмаган кўмакчига
айланмоқда. Турли ижтимоий лойихаларга бирлашган фуқаролар рўй бераётган, туғилаётган ва мавжуд муаммоларни муъокама қилиш, уларнинг ечимини топиш ва хукуматга таклиф этиш имкониятига эга. Турли нодавлат тузилмаларидаги етук мутахассислар бозор муносабатлари шароитида кутилмаганда рўй берадиган муаммолар, бозорнинг бетартартиб жараёнларида юзага келадиган муаммоларни бартараф этишга хукуматга кўмакчилик қилмоқдалар.
Маълумки бозор муносабатлари шароитида ранг-баранг ижтимоий муаммолар юзага келаверади, аммо уларнинг ечимини хукумат хамиша хам ўз вақтида ъал етавермайди. Бошқача айтганда бундай муаммоларни хукумат ўз вақтида пайқаш имкониятига эга емас. Шундай муаммолар мавжудки, уларнинг оқибати жамият учун қанчалик мудъиш бўлмасин, уларнинг мавжудлигини тан олиш ёки уларни бартараф этиш учун аниқ белгиланган институтлар мавжуд бўлмайди. Агар хукумат фуқаровий фаолликни юзага чиқишига имконият яратмас экан, ёки турли нодавлат ва жамоат бирлашмаларига ана шундай муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича фаол бўлишга шарт-шароитлар яратмас экан фуқаролик жамиятини барпо этиш муаммолигича қолиб кетаверади.
Фуқаролик жамияти ривож топган мамлакатларда ижтимоий хаётнинг барча сохаларида фаолият юритувчи жамоат бирлашмалари мавжуд бўлиб, улар серқирра фаолият юритадилар. Масалан, жамиятдаги маълумотлилик даражасини ошириш ёки замонавий таълим технологияларини жорий этиш бўйича маълум тадқиқотлар олиб боришади ва натижада парламентга тегишли қонун ўзгартиришлари таклиф этишлари мумкин.
Табиатни асраш ёки екологик муаммоларни бартараф этиш бўйича, юқумли касалликларни олдини олиш, шахар ъавосининг ифлосланиши, чиқиндилардан тозалаш бўйича жамоат бирлашмалари хукуматга қимматли фикрлар билан бир қаторда амалий лойихаларни таклиф етадилар.
Бир сўз билан айтганда, фуқаролик жамияти учун фуқаровийлик, фуқаровий онг ва фуқаровий фаоллик жуда мухим ахамиятга эгадир. Тараққиётни мақсад қилган хар қандай жамият учун инсон салоъиятидан фойдаланиш, инсоннинг ўзлигида, унинг қалбида мавжуд бўлган бирдамлик, сахийлик, бағрикенглик каби фазилатларга мурожаат этишнинг ўзи кифоядир.




Download 108,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish