Абу Райҳон Беруний ва Аҳмад Ал-Фарғонийлар Америка қитьасининг мавжудлигини башорат килган.
Нептун сайёрасининг топилиши. Француз астраноми Леверье Уран сайёраси ҳаракатланадиган орбита ҳеч қандай ҳисоб-китобларга тўғри келмаётганига ҳайрон қолди. Сайёра ҳар сафар олим тахминига кўра бўлиши керак бўлган жойлардан бошқа жойда учар эди. Шунда Леверьеда Уранга ҳали маълум бўлмаган бошқа сайёранинг тортиш кучи таъсир қилмаяптимикан, деган фикр пайдо бўлди. Кейин Леверье бу номаълум сайёранинг тунги осмоннинг кайси жойидан ахтариб топиш мумкинлигини ҳисоблаб чиқди. Кўп вақт ўтмай, Галле исмли немис астраноми телескоп ёрдамида номаълум сайёрани Леверье тахмин қилган жойда топди. Сайёрага Нептун деб ном берилди. Рад этиб бўлмайдиган далил орқали исботланган фикр илмий ҳакиқатга айланди.
3. Исак Ньютоннинг синчковлиги. И.Ньютон ёшлик чоғлариданоқ механик ўйинчоклар: сув тегирмонлари моделлари ва варраклар ясаш билан шуғулланган, шунинг билан бирга у томга ёмғир томчиларининг тушуши, ўйинчиларнинг шиддат билан ҳужумга ташланиши, самолётларнинг осмонга учиши, сайёраларнинг куёш атрофида айланиши ва бошқа шу каби ҳаракатлар билан қизиқиб юрган. Унинг бутун олам тортишиш қонунини кашф килишига тасодифан дарахтдан тўкилган олма сабаб бўлган. Аммо, нарсаларнинг ерга
тушиши ҳаммага маълумку? Ньютонда «Нима сабабдан олма ҳеч қаёкка оғмасдан қамма вакт тўппа-тўғри ерга караб тушади», деган фикр пайдо бўлди. Ньютон ёшлик йиллариданоқ шу масала устида бош котирди ва унинг жавобини 20 йилдан кейин топди. Ньютоннинг кашфиётлари тасодифий эмас эди ва у ўз фикрлари узок йиллар ўйлар эди. Улар тўғрисидаги хулосаларнинг тўғрилиги ва аниқлиги исбот бўлгандан кейин уни эълон килар эди.
Автомобилнинг пайдо бўлиши. Маълумки, кишилик жамияти пайдо бўлибдики, улар истиқболли орзу-истак (орзу-ният) билан яшайдилар. Улар нималарни орзу қилмайдилар? Шулардан бири, одамлар от қўшмасдан ўзи юрар арава ясашни орзу қилган. Бу борада улар турлича фикрлар юритиб, дастлаб ричаглар, педаллар, тишли гилдираклар ясашди ва шу тариқа ҳаттоки, аравага елкан ҳам ўрнатиб кўришди. Натижада 1770 йилда француз мухандиси Кюньога аравадаги от ўрнига буғ машинасини «кўшиш» фикри келди. Бундан ҳосил бўлган машинани (курилмани) у «автомобиль» деб атади, унинг маъноси «ўзи юрувчи» демақдир. Шу йўсиндаги фикрлардан кетма-кет илмий фикрлар пайдо бўлиши натижасида барча кулайликларга эга бўлган замонавий автомобилларгача етиб келдик.
Архимед винти. Архимед экинларни суғориш, сочилиб кетувчи нарсаларни юқорига кўтариб бериш учун идиш ичига винтсимон вални жойлаштиради ва уни айлантириш натижасида юқоридаги муаммолар ҳал этилади. Фанда у «Архимед винти», деб ном олган. Унда бу масаладан турли машиналарни яратишда фойдаланиш фикри пайдо бўлиб, у ҳозирди техникада кенг қўлланилмоқда ва ҳаттоки уй-рўзғор идишларида ҳам фойдаланилмокда. Буни чучварага ёки сомсага гўштни майдалаганда гўшт майдалагичда «Архимед винтини» ҳамма курган десак адашмаймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |