- Реляцион модел маълумотларни содда жадвал кўринишда тасвирлашга асосланган. Жадваллар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
- 1. Бир устундаги хамма қийматлар бир турга тегишли бўлиши лозим;
- 2. Жадвалда бир хил сатр икки марта учрамайди;
- Жадвал устунлари атрибутлар деб аталади ва хар бири алохида номга эга бўлади. Жадвал сатрлари ёзувлар деб аталади.
- Атрибут аниқланиш сохаси домен деб аталади.
- Хар бир ёзув уникаллигини таъминловчи атрибут ёки атрибутлар рўйхати бирламчи калит деб аталади.
Агар боғланиш бирга кўп бўлса биринчи жадвал бирламчи калити иккинчи жадвалга мос ташқи калитга эга бўлади. Агар боғланиш кўпга кўп бўлса иккала жадвал билан бирга кўп боғланишга эга учинчи жадвал киритилади.
1- жадвал. Талаба жадвали
Номер
|
Фамилия
|
Ёш
|
Вилоят
|
Гурух
|
1
|
Олимов
|
21
|
Хоразм
|
312-17
|
2
|
Олимов
|
21
|
Хоразм
|
312-17
|
3
|
Камолов
|
22
|
Бухоро
|
312-16
|
4
|
Камолов
|
22
|
Бухоро
|
312-17
|
2- жадвал. Гурух жадвали
Гурух
|
Факультет
|
Курс
|
311-17
|
ДИ
|
1
|
312-16
|
КИ
|
2
|
311-16
|
ДИ
|
1
|
312-17
|
КИ
|
2
| MICROSOFT ACCESS ДА МАЪЛУМОТЛАР ОМБОРИНИ ЯРАТИШ - 1.Microsoft ACCESS дастури ва унинг асосий иловалари.
Microsoft Office кенг таркалган офис ишларини автоматлаштирувчи дастурлар пакетидир. Унинг таркибига кирувчи Access номли дастурлар мажмуаси хозирда МОБТ сифатида кенг ўрганилмоқда ва қўлланилмоқда. МОнинг дастлабки ойнаси соддалиги ва тушунарлилиги билан ажралиб туради. Ундаги олтита илова, дастур ишлайдиган олти объектни тасвирлайди. Булар «Таблицы» (Жадваллар), «Запросы» (Сўровлар), «Формы» (Шакллар), «Отчёты» (Ҳисоботлар), «Макросы» (Макрослар), «Модули» (Модуллар) Уларнинг хар бири ҳақида кискача тўхталиб ўтамиз: - «Таблицы» (Жадваллар) — МО нинг асосий объекти. Унда маълумотлар сакланади.
- «Запросы» (Сўровлар) — бу объект маълумотларга ишлов бериш, жумладан, уларни саралаш, ажратиш, бирлаштириш, ўзгартириш каби вазифаларни бажаришга мулжалланган.
- «Формы» (Шакллар) — бу объект маълумотларни тартибли равишда осон киритиш ёки киритилганларни кўриб чикиш имконини беради. Шакл тузилиши бир канча матнли майдонлар, тугмалардан иборат бўлиши мумкин.
- «Отчёты» (Ҳисоботлар) — бу объект ёрдамида сараланган маълумотлар қулай ва кургазмали равишда коғозга чоп этилади.
- «Макросы» (Макрослар) — макробуйруқлардан иборат объект. Мураккаб ва тез-тез мурожаат килинадиган амалларни битта макросга гурухлаб, унга ажратилган тугмача белгиланади ва ана шу амалларни бажариш урнига ушбу тугмача босилади. Бунда амаллар бажариш тезлиги ошади.
- «Модули» (Модуллар) — Microsoft Access дастурининг имкониятини ошириш максадида ички Visual Basic тилида ёзилган дастурларни ўз ичига олувчи объект.
- Бундан ташқари , «Страницы» (Сахифалар) номли алохида объект ҳам мавжуд. Бу объект HTML кодида бажарилган, Web — сахифада жойлаштириладиган ва тармоқ орқали мижозга ўзатиладиган алохида объектдир.
Жадвал тузиш. Жадвал тузиш — бу маълумотларнинг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олган ҳолда унинг майдонларини ифодалаш. Бу жараён МБ ойнасида Создать тугмасини босиш билан бошланади ва экранда расмдаги мулоқот ойнаси пайдо бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |