2.2. Netscape Communicator
Бу браузер энг машхур ва кўп ишлатиладиган Web браузерлардан биридир. Netscape компанияси фойдаланувчи учун жуда содда ва қулай бўлган ушбу дастурни бепул тарқатиб Internet ва WWW оламида инқилоб қилди. Йиллар давомида бу дастур Internet муҳитида алоқа воситаларини ўзида тўлиқ мужассам қилди. Бу дастурга электрон почта ва янгиликларни ўқиш воситалари қўшилди. Буларнинг ҳаммаси биргаликда Netscаpe Communiсator деб ном олди.
Агар сиз ушбу браузердан фойдаланмоқчи бўлсангиз у ҳолда http:/home.netscape.com саҳифага кириб дастурни компьютеринггизга ўрнатишинггиз мумкин. Netscape очиқ архитектурага эга, яъни у Java ва JavaScript тилларида ёзилган дастурларни тушинади. Netscapeнинг юқоридаги имкониятлари ва унинг ихтиёрий платформалар (Windows, Macintosh, OS/2 ва UNIX нинг барча версиялари) билан бирга ишлай олиши унинг машҳурлигини янада оширади.
2.3. Internet Explorer
Netscape нинг жиддий рақобатчиси Microsoft фирмасининг Internet Explorer браузери ҳисобланади. Бу браузер Netscapнинг янги имкониятларини ўзида мужассам қилган ва ўзининг илғор технологиясига эга бўлган браузердир. Internet Explorer HTML тилининг ҳамма версияларини тушинади. Internet Explorerда ишлаш Microsoft нинг бошқа маҳсулотлари билан таниш бўлган фойдаланувчи учун жуда қулайдир. Унинг ишлаш тартиби деярли Netscapeники кабидир. Бу иккала браузерларнинг ҳар бири ўзининг махсус имкониятларига эга. Шу сабабли бу иккала браузернинг фақат биттаси яхши десак биз хато қиламиз. Шунинг учун ҳам ҳозирда иккала браузер ҳам жуда кенг миқёсда ишлатилиб келинмокда.
2.4. WWW га кириш
Интернетнинг энг маълум ва кенг тарқалган қисми бу WWW (World Wide Web) деб номланувчи тўрдир. Бу тўр Web сайтлар ва алоҳида Web саҳифалардан ташкил топган. Web саҳифалар эса HTML тили ёрдамида яратилади.
HTML тилидан фойдаланиш учун дастурчи мутахассис бўлиш шарт эмас, чунки бу тил жуда оддий ва ҳар ким ундан фойдаланиши мумкин. HTML да ишлаш учун оддий компьютер фойдаланувчиси бўлиш ва интернетда ишлаш бўйича озгина малакаси бўлса етарли. HTML тили ёрдамида ҳар ким ўзининг шахсий Web саҳифасини ёки бутун бошли бир Web сайтини яратиш орқали ўзини бутун дунё ахборот фазосида ҳис қилиши мумкин. Албатта фақат HTML ни билиш интерактив савдо сайтларини яратиш учун етарли эмас. Бундай жиддий мақсадлар учун дастурлаш бўйича яхши билим ва интернетнинг ҳар хил технологияларини билиш талаб қилинади.
Аммо HTML нинг қулайлиги шундаки бу содда инструмент орқали зарур ахборот Web сайтларини яратиш мумкин. HTML (жиҳозлари) тармоқ фойдаланувчилари учун 5-10% ни инобатга олмаганда ҳамма имкониятларга эга. Агарда ўзингизнинг сайтингизда бирор махсус технологияларни қўллаш зурурати туғилса, у ҳолда яна бошқа адабиётларни ўрганиш лозим бўлади. Янги тармоқ дастурини ўрганишдан олдин эса HTML нинг имкониятларини қўллашни ўрганиш лозим. Ушбу қўлланмадан биз бу имкониятлар ҳақида деярли ҳамма нарсани билиб оламиз.
HTML бошқа замонавий тармоқ дастурлари технологияларига нисбатан содда бўлсада, интернет – бутунжаҳон тўри шу тил (HTML) ёрдамида яратилган бир қанча хусусий ва корпаратив сайтларнинг мажмуасидир. Интернет технологияси ва шу билан бирга HTML тили ҳам компьютер индустриясининг ривожланишига бўлган бир ёрдам бўлди.
Интернет - бу чексиз имкониятдир, аммо бу имкониятлардан фойдаланиш учун сайтларни яратиш билан боғлиқ услубларни ўрганиш ўринлидир. Юқорида HTML тили бутун жаҳон тўри учун асос ва база эканини айтиб ўтган эдик.
Do'stlaringiz bilan baham: |