Амалий ва лабаратория машғулотларни ташкил этиш
бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Амалий машғулотлардан мақсад назарий билимлар асосида, алгоримтлар қуриш ва улар асосида программалар ёзиш кўникмаларини ҳосил қилишдан иборат. Maple MatLab, каби математик пакетларидан фойдаланган холда тенгламаларни ечиш, графиклар қуриш, интегралларни ҳисоблаш ва функцияларни таҳлил килишни талабаларга ўргатиш кўзда тутилган.
Амалий ва лабаратория машғулотларнинг тахминий тавсия этиладиган мавзулари:
Информатика
Саноқ системалари. Бир саноқ системасидан иккинчисига ўтиш. Берилганларни компьютер хотирасида тасвирланиши.
Алгоритмлар
Алгоритмни тасвирлаш усуллари. Блок схема. Чизиқли алгоритмлар, тармоқланувчи алгоритмлар ва такрорланувчи алгоритмлар. Бутун сонли арифметика масалалари. Ичма-ич жойлашган такрорланувчи жараёнлар, итерацион жараёнлар. Берилганлар кетма-кетлигини сақлаш зарур масалалар. Кетма-кетликларни тартиблаш, саралаш масалалари.
Do'stlaringiz bilan baham: |