Фанни ўқитишнинг мақсади ва вазифалари “Информатика ва ахборот технологиялари” фанининг бош мақсади талабаларга қўйилган масалани ечувчи компьютер программасини тузишга ўргатишдир. Бу мақсадда программалаш тиллари ҳақида умумий тушунчалар бериш ва бу тиллардан фойдаланишга ўргатиш ҳамда ихтисослик фанларини ўрганишга тайёрлашдан иборат. Берилган масалаларни ечиш учун алгоритмлар қуриш ва улар асосида программа туза олиш; операцион тизимлар; компьютерларнинг программавий таъминоти; программаларнинг турлари; махсус программа пакетларидан (мутахассислик бўйича) фойдалана олиш; математик анализ; амалий масалаларни моделлаштириш; замонавий компьютер технологиялари воситаларидан фойдалана олиш ҳамда билим ва кўникмаларига эга бўлиш фанининг асосий вазифасига киради.