Қўнғирот тумани 47 – сонли умумтаълим мактабида “Вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олиш олдинни олиш бўйича ўтказилган” ўқувчиларга тушунтириш олиб борилганлиги ҳақида
БАЁННОМА
Қатнашганлар:
Мактаб директори в.в.б: М. Ергараева
Маънавий ва маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари: Ш. Мадияров
Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари: Ж. Алдамжарова
А. Темирбаева
Саноат МФЙ участка нозири: С. Уснатдинов
Мактаб психологлари: Т. Калниязов
Ю. Куденова
Синф раҳбарлари ва фан ўқитувчилари
Кун тартибидаги кўрилган масала
“Вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузалик ва жиноятчиликни олиш олдинни олиш бўйича ўқувчилар орасида тушунтириш ишларини олиб бориш
Тингланди:
Мактаб директори в.в.б М. Ергараева : Вояга етмаганлар жавобгарлигининг хусусиятлари Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунларида воя- га етмаганларга нисбатан фақат асосий жазо чоралари қўлланилади, қўшимча жазо уларга қўлланилмайди. Вояга етмаганларнинг (18 ёшгача бўлганлар) жиноятлари учун қуйидаги асосий жазоларни қўллаш мумкин: жарима;ахлоқ тузатиш ишлари;қамоқ;озодликдан маҳрум қилиш. Жарима энг кам иш ҳақининг икки бараваридан йигир- ма бараваригача миқдорда тайинланади. Ахлоқ тузатиш ишлари фақат меҳнатга лаёқатли вояга етмаганларга нисбатан ўз иш жойида ўташ, айбдор ҳеч қаерда иш- ламаса, ушбу жазо ижросини назорат қилувчи органлар бел- гилаб берадиган ўзи яшайдиган ҳудуддаги бошқа жой- ларда ўташ тариқасида бир ойдан бир йилгача муддатга тайинланади. Вояга етмаганларга қамоқ жазоси бир ойдан уч ойгача муддатга белгиланади. Озодликдан маҳрум қилиш жазоси вояга етмаганлар
Саноат МФЙ участка нозири С. Уснатдинов: Вояга етмаганлар жавобгарлиги — 18 ёшга тўлмасдан жиноят содир қилган шахсларнинг жавобгарлиги, жиноят қонунига биноан тайинланадиган, қатъий чекланган жазо турлари. ЎзР жиноят қонунида вояга етмаганлар содир этадиган жиноятларнинг ўзига хос хусусиятлари ва б. ҳолатлари эътиборга олиниб, алоҳида жавобгарлик белгиланган. Булар: а) жарима; б) ахлоқ тузатиш ишлари; в) қамоқ; г) озодликдан махрум қилиш жазоларидан биридир. Улар жиноятнинг тури ва ҳарактерига қараб тайинланади ва вояга етмаганларга нисбатан жазонинг бошқа турлари, қўшимча жазолар тайинланиши мумкин эмас (ЎзР ЖК, 81-модда). Вояга етмасдан жиноят содир қилган шахсларга нисбатан тайинланадиган жазо миқдори ва муддатлари анча қисқартирилган. Ахлоқ тузатиш ишлари 1 ойдан 1 й. гача муддат доирасида белгиланади ва бу жазони ўташ учун маҳкумни ўзи яшаётган жойдан бошқа жойларга жўнатиш мумкин эмас. Қамоқ жазоси 1 ойдан 3 ойгача муддат доирасида тайинланади. Озодликдан маҳрум қилиш муддати ҳам вояга етмаганлар ёши ва жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасига қараб белгиланади: у 16 ёшга тўлмаганларга — унча оғир бўлмаган жиноят учун — 3 й.гача; оғир жиноят учун — 6 й.гача; ўта оғир жиноят учун — 10 й.гача; 16 ёшдан 18 ёшгача бўлганларга — унча оғир бўлмаган жиноят учун — 4 й.гача; огир жиноят учун 7— й.гача; ӯта оʻғир жиноят учун — 10 й.гача муддат доирасида тайинланади ва ҳар қандай ҳолда бу муддатлардан четга чиқилиши мумкин эмас (ӯзР ЖК 85- ва 86-моддалари). Суд томонидан озодликдан маҳкум этишга ҳукм қилинган вояга етмаганлар жазони Вояга етмаганлар тарбия колониясида ӯтайди. Вояга етмаганларни жавобгарликдан ёки жазодан озод қилишнинг алоҳида қоидалари тадбиқ қилинади.
Шунингдек, жинояти учун 3 й.дан кӯп бӯлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган ёки ундан ҳам енгилроқ бошқа жазо олган вояга етмаганларни суд жавобгарликдан ёки жазодан озод қилиб, жиноий жазо ҳисобланмаган қуйидаги мажбурлов чораларини қӯллаши мумкин: а) суд белгилайдиган шаклда жабрланувчидан узр сӯраш; б) 16 ёшга тӯлган шахс зиммасига етказилган зарарни ӯз маблағи ҳисобидан ёки меҳнати билан тӯлаш ёки зарарни бартараф қилиш мажбуриятини юклаш; в) вояга етмаганни махсус ӯқувтарбия муассасасига жойлаштириш. Унинг жиноятлари ҳақидаги ишларни юритиш тартиби умумий қоидалар, шунингдек ӯзбекистон Республикаси ЖПК 548—564-моддалари асосида белгиланади.
Маънавий ва маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари Ш. Мадияров: Жиноят ҳуқуқи фанининг махсус қисмида аниқ жино- ятлар, улар учун қўлланиладиган жазо турлари кўрсатил- ган. Махсус қисмда шахсга қарши жиноятлар, уларнинг турлари; тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар, хусусан, агрессия, генотсид, ёлланиш, терроризм каби жиноятлар; иқтисодий соҳасидаги, экология соҳасидаги жиноятлар ва бошқа жиноятларнинг мустақил гуруҳлари ажратилиб берил- ган. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг Махсус қисми 7 бўлимдан, 24 бобдан, 205 моддадан иборат. Шахсга қарши жиноятлар ўз ичига етти бобни, 53 моддани олади. (Жиноят Кодексининг 97-моддасидан 149-моддасигача.) Шахсга қарши жиноятлар қуйида- ги — ҳаётга қарши жиноятлар; соғлиққа қарши жиноят- лар; ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли жиноятлар; жин- сий эркинликка қарши жиноятлар; оилага, ёшларга ва ахлоққа қарши жиноятлар; шахснинг озодлиги, шаъни ва қадр-қимматига қарши жиноятлар ва фуқароларнинг конститутсиявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши жиноят- ларга бўлинади.
Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари Ж. Алдамжарова, А. Темирбаева: Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига қарши жиноят- лар: жамоат хавфсизлигига қарши жиноятларни; транспорт ҳаракати ва ундан фойдаланиш хавфсизлигига қарши жино- ятлар; гиёҳванд ёки психотроп моддалар билан қонун- га хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятлар; жамоат тартибига қарши жиноят турлари 37 та моддада кўрсатилган.
Мактаб психологлари Т. Калниязов, Ю. Куденова; Ҳар бир вояга етмаганнинг жиноятини суд пухта ўрганиб чиқиб, сабабини, узр сўрашини, шахснинг психологик жиҳатини, ёшини, тарбия олган муҳитини эътиборга олган ҳолда, балки унга жиноий жазо қўлла- масдан мажбурлов чоралар қўллашни маъқул кўриши мумкин. Суд вояга етмаганга унинг қилмишини қоралаб, оғир оқибатини тушунтириб, бундай ножўя ҳаракатлар такрорламаслигини уқтириб, нима сабабдан жи- ноий жазо эмас, мажбурлов чоралари қўллаганлигини айтиб ўтиши зарур. Суд вояга етмаганларга жазо тайинлашда жазо тайинлашнинг умумий асосларига амал қилади, вояга етмаганнинг ривожланганлик даражаси, турмуш шароити ва тарбиясини, соғлиғини, содир этган жиноятнинг сабаб- ларини, катта ёшдагиларнинг ва бошқа ҳолатларнинг унинг шахсига таъсирини ҳисобга олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |