196 •
1 APRIL 2022
•
ВОСПИТАНИЕ НОВОГО ПОКОЛЕНИЯ В ЭПОХУ ГЛОБАЛЬНОГО ПРЕОБРАЗОВАНИЯ
RAISING A NEW GENERATION IN ERA OF GLOBAL TRANSFORMATION •
1 APRIL 2022
•
197
ГЛОБАЛЛАШУВ ВА МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИКНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ
Г. Худайбердиева
Термиз давлат университети “Фуқаролик жамият” кафедрасининг ўқитувчиси
Аннотация.
Мақолада инсоният тараққиётида кўплаб ўзгаришларнинг бўлиши, глобаллашувнинг
содир бўлиши, глобаллашув тушунчасининг мазмуни, унинг тадқиқи, глобал муаммоларнинг кўриниши,
глобал режаларнинг вужудга келиши, глобаллашув туфайли бўлган туб ўзгаришлар, таҳдидлар, жумладан,
Ўзбекистонга нисбатан ташқи ва ички хавфлар масалалари таҳлил этилган. Мақолада ҳозирги вактдаги
энг долзарб масалалар кенг ёритиб берилган.
Калит сўзлар:
глобаллашув, унинг ижобий жиҳатлари, унинг муаммолари, ташқи ва ички хавфлар.
Аннотатция.
В статье отражены множественные изменения в развитии человечества, появление
глобализации, сушность глобализации, ее исследование, проявление проблем глобализации,
возникновение глобальных планов, с возникновением коренных изменений, опасностей, в частности
внешние и внутренные опасности.
Ключевые слова
: глобализация, ее позитивные аспекты, проблемы, внешние, внутренние опасности.
Аnnotation:
The article analyzes the issues of human development, globalization, the essence of the
concept of globalization, its research, the emergence of global challenges, the emergence of global plans,
radical changes in globalization, and threats, including external and internal risks to Uzbekistan.
Keywords:
globalization, its positive aspects, its problems, and external internal threats.
ХХ аср инсоният тараққиётида кўплаб йирик ўзгаришлар, таркибий силжишлар, бўҳронлар
(инқирозлар) асри сифатида ўрин олди. Инсоният ўз тараққиёти йўлида ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликда
ҳал этиши лозим бўлган муаммолар кўлами, соҳалари тобора ортиб бормоқда. Янги учинчи минг
йилликда бу ўзгаришлар янада чуқурлашуви ва халқаро аҳамиятга эга бўлиб бориши табиийдир.
Глобаллашув ўз моҳияти жиҳатидан коинотимиздаги ҳар бир инсонни, ҳар бир давлатни, қолаверса,
жаҳон ҳамжамиятини бефарқ қолдирмайдиган ва фақат ҳамкорликдагина ҳал этилиши лозим бўлган
муаммоларни ўз таркибига олади.
“Глобаллашув” атамаси турли мамлакатлар иқтисодиёти, ижтимоий ҳаёти ва маданиятининг
ўзаро таъсири ҳамда борлиқнинг кучайишини англатади. Илмий адабиётда бу тушунчага оид кўплаб
таърифларни учратиш мумкин. Масалан, француз тадқиқотчиси Б. Банди глобаллашув жараёнининг
қуйидаги уч белгисини келтиради:
• глобаллашув – муттасил давом этадиган тарихий жараён;
• глобаллашув – жаҳоннинг гомогенлашуви ва универсаллашуви жараёни;
• глобаллашув– миллий чегараларнинг «ювилиб кетиш» жараёни.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов ўзининг шоҳ асарларидан бири
бўлмиш “Юксак маънавият – енгилмас куч”да “...глобаллашув феномени ҳақида гапирганда, бу атама
бугунги кунда илмий-фалсафий, ҳаётий тушунча сифатида жуда кенг маънони англатишини таъкидлаш
лозим. Умумий нуқтаи назардан қараганда, бу жараён мутлақо янгича маъно-мазмундаги хўжалик,
ижтимоий-сиёсий, табиий биологик глобал муҳитнинг шаклланишини ва шу билан бирга, мавжуд миллий
ва минтақавий муаммоларнинг жаҳон миқёсидаги муаммоларга айланиб боришини ифода этмоқда”.
1
деган эди. Айни пайтда И.А.Каримов “...глобаллашув – бу аввало ҳаёт суръатларининг беқиёс даражада
тезлашуви демакдир”, деб ҳам ёзган эди.
1990 йиллардан бошлаб “глобаллашув” жаҳон иқтисодиётининг ривожланишида сиёсий, иқтисодий,
ижтимоий, умумбашарий масалалар ва баҳсларнинг асосий мавзуларидан бирига айланиб қолди. Ушбу
жараёнда ички қарама-қаршиликлар мавжудлигига қарамай, кўпгина ғарб экспертлари ва сиёсатчилари
глобаллашув инсоният фаровонлиги учун зарур эканлигини доимо таъкидлаб келади. Фикримизча,
глобаллашув категориясига унга жалб этилган мамлакатлар ҳаётига кучли таъсир этадиган геоиқтисодий,
геосиёсий ва геогуманитар жараёнлар комплекси тушунчасини киритиш мақсадга мувофиқдир.
Кўпгина олимлар томонидан умумэътироф этилган глобал муаммолар ўз хусусияти ва ёндашувларига
кўра 5 тадан 20 тагача бўлган долзарб йўналишни ўз ичига олади. Лекин улар ичида энг муҳимларини
қуйидаги тартибда гуруҳлаб шарҳлаш ўринлидир:
1) атроф табиий муҳит ҳимояси билан боғлиқ бўлган экологик муаммолар;
1
Каримов И.А. Юксак маънавият-енгилмас куч. –Т.: “Маънавият”, 2008, 111-бет.
Do'stlaringiz bilan baham: |