184 •
1 APRIL 2022
•
ВОСПИТАНИЕ НОВОГО ПОКОЛЕНИЯ В ЭПОХУ ГЛОБАЛЬНОГО ПРЕОБРАЗОВАНИЯ
RAISING A NEW GENERATION IN ERA OF GLOBAL TRANSFORMATION •
1 APRIL 2022
•
185
ҳунармандчиликни ривожлантиришга асос бўлади. Янаям муҳим жиҳати – аҳоли яшаб турган жойларнинг
ўзида иш ўринлари ташкил қилиш мумкин бўлади. Хомашёлар кичик цехларда, касаначилик йўли билан
ва ҳунармандчилик асосида чуқур қайта ишланади, кўп даромад келтиради ва барча фаолият турлари
доимий, хомашёлар бепул бўлади. Ва бу фаолият, худди Туркиядагидек, ҳар йили такрорланиб туради.
Экологик тоза. Ишлаб чиқариш технологиялари хавфсиз.
Тут бизнеси берадиган даромад манбаларини санаб ўтишда Фарғона давлат университети илмий
хабарлар нашрининг 2019 йил №5 сонли 61–63 бетларидаги маълумотлардан фойдаланамиз (155Н
2010 - 8419).
Тут дарахти ҳар йили қуйидаги яшил, саноат ва ҳунармадчилик хомашёларини бепул беради:
1. Уч марта ипак қурти боқиш учун ва бир марта экспорт учун тут барги беради.
2. Ипак қурти боқилмаган тақдирда тўрт марта чой ишлаб чиқариш учун барг беради. Чой европа
мамлакатларига экспорт қилинади. Бухоро вилояти Ғиждувон тумани тажрибаси бунга мисол.
3. Тут мевасидан шифобахш шарбат, мураббо, тут майиз олинади. Инсонлар ҳар йили бир марта
тўйиб тут меваси истеъмол қилиши керак. Касал бўлмайди.
4. Тут меваси олинган уруғдан кўчатлар етиштирилади.
5. Тут кўчатларини пайванд – улама қилиб манзарали тут дарахти кўчатлари олинади. Бу манзарали
дарахтларни халқ орасида “Мажнунтут” дейилади. Ундан ҳам ипак қурти боқишда фойдаланиш мумкин.
6. Тут новдасидан мебелбоп материаллар тайёрланади. Сурхандарё тажрибаси.
7. Тут қовзоғидан табиий бўёқ ва ипак қоғоз тайёрланади. Чорва озуқаси. Белбоғ боғлов ипи.
8. Қурт қумалоғидан ошқозон – ичак касалликларини даволашда фойдаланилади. Парранда, чорва,
балиқ озуқаси. Ерга ўғит.
9. Пилла ғумбаги инсон терисини ёшартириб силлиқлайди. Косметика ҳомашёси. Парранда озуқаси.
10. Пилла. 3 кг пилладан 1 кг қуруқ ипак олинади. Хомашё ипак биржада 50–70 доллар туради.
Пилладан ипак, ипак гилам, ипак матолар, парашют, жарроҳлик ипи олинади. Рақобат йўқ. Бозори
бўш. Бир грамм жарроҳ ипи 5–7 доллар туради.
Ўзбекистоннинг ҳар бир шаҳар туманида 500–1000 минг туп, вилоятларда 10 млн. тупгача,
республика бўйича юз миллион тупгача тутларни рекреацион ҳудудларда экиб, оилавий бизнес, кичик
яшил бизнесда фойдаланиш мумкин.
Ипак қурти ҳонадонларда эмас, алоҳида қуртхона – цехларда боқилади. Бу цехлардан пилла
мавсумидан кейин тўқув, тикув цехлари сифатида фойдаланиш мумкин. Қуртхона – цехлар
тутқаторларга яқин жойларга ўрнатилади. Унда шу атрофдаги аёллар йил давомида, қисқа ёки одатий
сменаларда хусусий бизнес олиб борадилар. Қуртхона – цехлар аҳоли яшаш жойлар яқинига, пластик
материаллардан ясаб ўрнатилади. Ва фойдаланувчиларга ижарага ёки лизингга берилади. Қуртхона
ичида ипак қурти боқишда 5–7 қават сўнгаклар ўрнатилади. Улар йиғма, кўчма бўлади. Қуртхона – цех
ясаб, ижарага (лизингга) бериш билан шуғулланувчи кичик корхона ёки тадбиркорларга дастлабки 5
йилда солиқ имтиёзлари берилиши мақсадга мувофиқ. Қуртхона – цехларда бизнес юритадиган аёлларга
ҳам, меҳнат стажини ҳисобга олган ҳолда даромад солиғидан икки йилгача озод қилиш кўринишидаги
имтиёзлар берилиши жуда муҳим деб ҳисоблайман.
Бизнес-режа тузувчи тадбиркорлар учун 1–2 та муҳим рақамларни айтиб ўтишни лозим топдим. Бир
туп катта ёшли тут 5–605 кг барг (бир марта кесиб, териб олинганда) беради. Бир қути (19 грамм) ипак
қурти учун 900–1000 кг тут барги керак. Бир грамм ипак қурти учун 2 квадрат метр сўнгак керак бўлади.
Бир қути ипак қуртидан 55–65 кг пилла олинади.
Шаҳар марказида, рекреяция ҳудудларида манзарали дарахтлар орасида тутлар экиб фойдаланиш
тажрибаси, дунё тарихида биринчи марта, ҳукуматнинг розилиги олиниб, Марғилон шаҳри Мустақиллик
кўчасида синов тариқасида синаб кўрилган. Ҳозирда шу тут дарахтлари, манзарали ва мевали дарахтлар
орасида ўсиб турибди. 2019 йилдан буён ҳар йили уч марта баргидан ипак қурти боқишда фойдаланиб
келинаяпти. Тутлар ҳавони тозалаб, янги кислород ишлаб чиқариб, яшил бизнесга асос бўлиб, ўсиб
туришибти. Зарар бераётгани йўқ. Улардан шаҳарларда рекреация ҳудудларидан кичик яшил бизнесда
фойдаланиш намунаси сифатида фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Марказий хиёбонларда манзарали
“Мажнун тут”лар экиб фойдаланилса ҳам бўлади. Фақат бунинг учун ишни ташкил қилиш механизмини
излаб топиш керак бўлади.
Ўзбекистонда яшил бизнеснинг манбаларини кўпайтириш бўйича имкониятлар катта. Ҳар 5–7
йилда теракларни кесиб олиш ўрнига ҳар йили паст бўйли, дарахтлар орасида, соя-салқин, зах ва шўр
жойларда ҳам ўсиб, уч марта барг ва бошқа хомашёлар берадиган тут новдасидан қурилиш материаллар
тайёрлаш учун кичик яшил корхоналар ташкил қилиш мумкин. Бу корхоналарнинг иш фаолиятини йўлга
қўйиш учун экин ерларини банд қилиш шарт эмас. Уларни суғоришда доимо фойдаланиб келинган
сувлар етарли бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |