182 •
1 APRIL 2022
•
ВОСПИТАНИЕ НОВОГО ПОКОЛЕНИЯ В ЭПОХУ ГЛОБАЛЬНОГО ПРЕОБРАЗОВАНИЯ
RAISING A NEW GENERATION IN ERA OF GLOBAL TRANSFORMATION •
1 APRIL 2022
•
183
пилла хомашёси етиштирилиши сабабли, тут баргини 1 октябрга қадар божхона масканларидан олиб
ўтишга рухсат йўқ экан. Фақат кузда тут баргини экспортга чиқаришга рухсат берилар экан. Бу жуда
тўғри ва жуда яхши чеклов. Акс ҳолда тут баргларини экспортдан озгина фойда олиш эвазига олиб
чиқиб кетувчилар кўпайиб кетган, ипак қуртимиз озуқасиз қолган, ҳозирги 26–28 минг тонна пилла
хомашёсини олмаган бўлар эдик. Бунда пилла қанча ишчи ўрни, қанча валюта эканлигини соҳа
мутахассислари яхши билишади.
Лекин, соҳа мутасаддилари
,
давлат раҳбарлари, ўзининг вилоятлардаги вакиллари – вилоят
ҳокимлари орқали бу соҳага катта эътибор қаратилмагунча жим туришди. Ҳозир ҳам фаол эмаслар.
Чунки нима қилиш кераклигини билмайдилар.
Ваколат дейилганда, фақат императиве, мажбурлаш ваколатини тушунишади. Аслида, дунё аллақачон
бошқача ривожланиш йўлига ўтиб бўлганини тушунмайдилар. Бугунги дунёда жаҳон урушлари қилиш
шарт эмас, куч
-
қудратга эмас
,
манфаатларни уйғунлаштиришга суяниш муҳим. Айниқса рақамлаштириш,
ахборотлар шаффофлиги кенг тарқалгач
,
рақобат, зўравонлик ўрнига бирлашиш, манфаатларни
уйғунлаштириш кириб келаётганлигини ҳамма тушуниб олиши керак.
Одамларга кутилаётган манфаатдорликни кўрсатиб бериш билан катта мақсадларга эришиш
мумкин. Президентнинг вилоятдаги вакили, унинг топшириғи билан миллионлаб тут кўчатларини
жойлар топиб эктирди. Лекин, агропилла томоша қилиб ўтирибди. Жумладан, Фарғона вилояти 2019
йилда 16,1 млн туп тут плантациялари (12889 гектар) барпо қилди. 2021 йилда апилов ҳудудлар Сўх
ва Шоҳимардон қишлоқларида минглаб туп тут кўчатлари экиб, фойдаланувчилар ихтиёрига берди. Бу
ишларнинг натижасини ҳам хоким тушунтирди. Яъни 12 турдаги хомашёни шу камтарин тут дарахти ҳар
йили, бепул бериб, аҳолини камбағалчилик ботқоғидан олиб чиқишни мисоллар билан исботлаб берди.
Яшил бизнеснинг фойдаланилмай турган турлари ҳам кўп. Биз уларни илғаб ололганимиз йўқ. Вақт
келади, кўп қаватли уйлар атрофида, ўша уйларда яшаб турган аҳоли учун кўп қаватли томорқалар
қуриб берамиз. Томорқаларни лизингга берамиз ва бу сердаромад томорқалар авлодларга мерос
бўлиб қолади. Шунда суғориш учун сувни ҳам, шу уйлардаги ошхоналарда фойдаланилган сувларни
иккиламчи фойдаланиш ҳисобига олинади. Ҳали фойдаланилмаган имкониятлар жуда кўп. Вақти келиб,
улардан самара билан, такрор
-
такрор фойдаланамиз. Кўп қаватли уйда яшаб турган оила, хоҳласа
яқин яйловларда чорвасини боқиш имкониятига ҳам эга бўлишади. Энди, яқин келажакларда ишга
тушириладиган ички имкониятларга қайтиб, фикримизни давом эттириш вақти ҳам келди.
Шу пайтгача фойдаланилмай келаётган мева баргларимиз ҳам, аслида тиббиёт хомашёси эканлигини
юқорида айтиб ўтдик. Ноэкин ерларимиз, яъни тоғ, қир, адир, дашт, саҳроларимиз ҳам аслида жуда катта
фойдаланилмай турган бойликдир. Орол денгизи ўрнида барпо қилинган ўрмонлар ҳам ҳали жуда катта
даромад келтирадиган вақтлар келади. Ўрмон атмосферадаги бузилган ҳавони ютиб, тоза кислород
ишлаб чиқариб, нафас олишимизда катта аҳамият касб этса, ўша ўрмон дарахтлари ичида ўсадиган паст
бўйли (40–80 см) тут дарахтлари Ўзбекистон иқтисодиётининг мустаҳкамлик захираси бўлади. Бу турлар
соя
-
салқинда, зах, шўр ва қурғоқчил ерларда ҳам ўсаверади. Улардан ҳар йили уч марта барг олиб, ипак
қурти боқиш мумкин. Тутлар пилладан ташқари яна ўн хил саноат хомашёлари беради.
Бу хомашёлар тез айниб қолмайди. Узоқ сақланади. Бозори чаққон. Рақобат деярли йўқ. Кўп иш
ўринлари беради. Тутларни ҳосилга киришини икки йил кутилади
,
холос. Улар ўзбеклар учун миллий
мерос бўлади. Авлодлар фахрланиб фойдаланишади.
Тоғ, қирларда бўлса сунъий яйловлар, кўп қаватли боғ, полиз, дон, шоли маҳсулотлари етказиш
имкониятлари вужудга келади. Чунки металлургия заводимиз бор. Ихтирочи олимларимиз, изланувчан
ёшларимиз бор. Улар ечимларни албатта топишади. Камсарф, пухта, сердаромад конструкциялар
яратишади. Бунинг учун давлат бюджетидан катта маблағлар сарфланмайди. Ихтирочиларни тақдирлаш
учун Президент ихтиёридаги жамғарма маблағлари етарли бўлади. Қолган ҳаражатлар тезда ўзини
қоплайди. Имкониятлардан самарали фойдаланиш учун кадрлар тайёрлашга улгурсак кифоя.
Фойдаланилмай турган, катта наф олиб келадиган, бардавом имкониятлар тўғрисида сўз кетганда,
жуда кўп икмониятлар ичидан яна биттасини айтиб ўтиш ўринли бўлади. Бу имкониятни ҳамма кўриб
билиб турибди. Уни ҳаракатга келтириш механизми йўқ
,
холос. Механизмни ҳам таклиф қилиш мумкин.
Бу умконият жуда катта иқтисодий захира. Ҳатто, бошқа шу соҳа имкониятлари билан қўшилиб,
мамалакат иқтисодиётининг мустаҳкамлик захираси ҳам бўлиб қолиши мумкин.
Бу аҳоли яшаш жойлари шаҳар ва қишлоқлардаги истироҳат (рекреация) ҳудудларидир. Рекреация
ҳудудлари, яъни, парклар, хиёбонлар, боғлар, йўлларнинг бўйлари, кўп қаватли уйларнинг атрофлари,
бюджет ташкилот ва мусассасаларнинг ҳовлиларидан ҳам кичик яшил бизнесда самара билан
фойдаланиш
,
кўплаб иш ўринлари барпо қилиш мумкин.
Рекреация ҳудуларида ўсиб турган манзарали дарахтлар орасида 2–3 метрли бўш жойлар бор. Шу
бўш жойларга бир тупдан паст бўйли тут дарахтлари экиб фойдаланиш мумкин. Бу тутлар ҳеч нарсага
ва ҳеч кимга зарари тегмасдан 10–12 хил ноёб хомашёлар беради. Кичик саноат корхоналари ва
Do'stlaringiz bilan baham: |