Масалан,
ота томонидан васиятнома қолдирилмаган ҳолатда
мерос мулки бўлган биргина автомашинани икки ўғил ўртасида
тақсимлаш лозим. Уларнинг ҳар иккаласи автомашинани натура
ҳолида олишни хоҳлайди. Меросни эгаллаш борасида уларнинг ҳар
иккаласи бир хил ҳуқуққа эга.
Мазкур ҳолатда мерос қолдирувчи – ота томонидан
автомашинани улардан бирига қолдириб, унга иккинчи ўғилга
ВОРИСЛИК ҲУҚУҚИ
58
автомашина баҳосининг ярмини бериш ҳақида васият фармойиши
берилиши фарзандлар ўртасида низо келиб чиқишининг олдини
олади.
Ёки васиятнома қолдирмаган отанинг вафотидан кейин унинг
икки ўғли ўртасида барча мол-мулк: уй, автомашина ва хусусий
дўкон қонун бўйича ворислик асосида тенг ҳиссада бўлиш борасида
низо келиб чиққан.
Васиятнома қолдириш орқали эса уй ва автомашинани улардан
бирининг, дўконни иккинчисининг эгалигига берилиши орқали ушбу
низонинг олди олиниши мумкин эди.
Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, тегишли тартибда
тасдиқланган васиятноманинг яна бир аҳамияти, ушбу биргина ҳужжат
орқали ворислар ўртасида юзага келиши мумкин бўлган низонинг
олди олинади ҳамда ўртадаги қариндошлик муносабатлари сақлаб
қолинади.
§ 2.6. Васиятномани ижро қилиш
Васият қилувчи васиятнома қолдириш билан бир вақтда уни
ижро қилишни меросхўр бўлмаган шахсга – васиятномани ижро
этувчига топшириши ҳақида ҳам фармойиш бериши мумкин. Бунда
васиятноманинг ижро этувчиси қилиб тайинланган шахснинг розилиги
талаб қилинади. Шахснинг васиятномани ижро этувчи бўлишга
розилиги унинг ўз қўли билан ёзган аризаси ёки бевосита васиятномага
ёзган устхати орқали расмийлаштирилиши шарт.
Лозим топган ҳолларда барча меросхўрлар ўзаро келишган ҳолда
васиятнома ижросини меросхўрлардан бирига ёки бошқа шахсга
топшириши ҳам мумкин. Васитяномани ижро қилиш борасида
келишувга эришилмаган ҳолатда меросхўрлардан бири ёки бир
нечтасининг талабига кўра васиятномани ижро этувчи суд томонидан
тайинланиши ҳам қонунда, хусусан ФКнинг 1131-моддасида назарда
тутилган.
Васиятномани ижро этувчи ким томонидан тайинланганидан
қатъи назар меросни муҳофаза қилиши ва уни бошқариши; барча
меросхўрларни ва васият мажбурияти юзасидан ҳуқуқ олувчиларни
мерос очилганлиги тўқрисида ҳамда васият мажбуриятлари
тўғрисида хабардор қилиш борасида барча чораларни кўриши;
59
мерос
қолдирувчига
тегишли
суммаларни
олиши;
мерос
қолдирувчининг хоҳиш-иродаси, яъни васиятнома бўйича ва қонунга
мувофиқ меросхўрларга уларга тегишли мол-мулкни бериши;
меросхўрлар зиммасидаги васият мажбуриятларининг ижро
этилишини таъминлаши; васият мажбуриятларини бажариши ёхуд
меросхўрлардан васият мажбуриятларини ижро этишни талаб қилиши
лозим.
Васиятномани ижро этувчи меросни бошқариш ҳамда васиятномани
ижро этиш билан боғлиқ суд ишларида ва бошқа ишларда ўз номидан
қатнашишга ҳақли. У ўз мажбуриятларини оқилона муддат мобайнида,
ҳар қандай ҳолатда ҳам мерос очилган кундан бошлаб бир йил ичида
амалга ошириши лозим.
Васиятномани ижро этувчи меросни бошқариш ва васиятномани
ижро қилиш билан боғлиқ харажатларни мерос ҳисобидан ундириш
ҳуқуқига эга.
Васиятномада уни ижро этувчига мерос ҳисобидан ҳақ тўлаш ҳам
назарда тутилиши мумкин.
Васиятномани ижро этувчи васиятнома ижро этиб бўлингач,
меросхўрларнинг талабига асосан уларга ҳисобот тақдим этиши шарт.
Шунингдек, назарда тутиш лозимки, васиятномани ижро этувчи
васият қилувчи томонидан ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни
бажаришдан исталган вақтда воз кечиш ҳуқуқига эга бўлиб, бундай
ҳолатда у меросхўрларни олдиндан хабардор қилиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |