Адабиёти. Византия Адабиёти ўзига хослиги, янги шакл ва жанрларнинг бойлиги б-н ажралиб туради. Унинг тарихи 3 асосий даврга бўлинади. Биринчи даврда (IV—VI-а.лар) у антик адабиёт анъаналарини давом эттирди, айни вақтда унга христиан дини мафкураси таъсир ўтказди (шоирлар Нонна, IV—V-а.лар, Агафий, Павел Силенциарий, VI-а.). Авлиё-анбиёлар қиссаси (агиография) ни яратиш авж олди. Иккинчи даврда (VII—IX-а.лар) чер-
ков таъсирида диний адабиёт устунлик қила бошлади (критли Андрей, Иоанн Дамаскин, Феодор Студит). Шоирлардан Кассия, Иоанн Грамматик, Игнатий, патриарх Фотий дунёвий асарлар ёзишди. Халқ ижодиёти ривожланди. Охирги, учинчи даврда (X—XV-а.лар) диний, дунёвий, бадиий ва илмий адабиётнинг турли жанрлари ривожланди. Император Константин VII Багрянородний, Свида, Симеон Метафрасий ва б. шу даврнинг энг таниқли ёзувчиларидир. Михаил Аселл, митиленлик Христофор (XI-а.), Мануил Олобол, Мануил Фил (13— 14-а. лар) сарой адабиёти вакилларидир. Бу даврда ҳажвия кенг оммалашган (XII-а.).
5
Меъморлиги. Византия меъморлигининг ривожланган даври VI-асрга тўғри келади. Бу даврда Константинополь жаҳондаги йирик шаҳарлардан бири ҳисобланган. Шаҳар атрофи мустаҳкам қалъа деворлари б-н ўралиб, хандақлар қазилган (V-а. нинг 1-ярми). Шаҳар маркази (Агустион майдонида Қад. Рим меъморлиги таъсирида зафар токи (арк) лари, форумлар, черков бинолари, император саройи, отчопар, акведуклар қурилган. В. меъморлик мактабида «плинфа» (ясси кенг ғишт) кўп қўлланилган. Ибодатхона қурилишида базилика услубидан фойдаланилган. Кейинчалик бу услуб қўшни мамлакатлар меъморлигига таъсир қилган. Ибодат-хоналар ташқи кўриниши қўпол ва оғир бўлиб, ички кўриниши эса, аксинча, ўта ҳашамдор бўлган (Салоникидаги Авлиё Дмитрий базиликаси, V-а; Авлиё Георгий ротондаси, IV-аср охирида қайта қурилган). Константинополдаги Аё София ибодатхонаси (532— 537) юксак маҳорат б-н қурилган маҳобатли иншоот бўлиб, гумбазининг диаметри 31,4 м, бал. 55 м дир. Турар жой бинолари асосан кўп қаватли, бош тарзи равоқли қилиб қурилган, пастки қаватида савдо расталари ва устахоналар жойлашган. VII—IX-аларда Византия ибодатхона қурилишида ўрта аср итальян меъморлиги услубига хос бўлган ренессанс анъаналари асосида иншоотларнинг хочсимон гумбазли мумтоз тури қўлланилган (Никеядаги Успения черкови, VII-а.; Салоникидаги Аё София черкови, VIII-а.). IX— XIII-асрларда бинолар пойгумбазидаги қалқонсимон бағаллар тош бўлаклари ва ғиштдан мавжли безакдор қилиб терилиб, равоқсимон поғонали шаклда кошин қопланиб, рангли суратлар ишланган [Мирелейон ибодатхонаси (туркча Будрум жоме, 930 й.), Феодор черкови (туркча Килисе жоме, XI-а.нинг 2-ярми), Пантократор ибодатхона мажмуаси (Зейрек жоме, XII-а.) ва 6.J. XIV—XV-асрлар меъморий безакларида Болқон славян меъморлиги таъсири кўзга ташланади [Салоникидаги беш гумбазли Апостол черкови (туркча Соуксу жоме, XII—XV-а.лар); пастқам П-симон шаклдаги галереяли марказий катта гумбазли хона ва атрофидаги 4 бурчакда жойлашган кичик гумбазли хоналардан иборат бўлган]. Пастки қавати базилика шаклида, юқори қавати эса хочсимон гумбазли кўринишдаги биноларнинг (Константинополдаги Текфур саройи, XIV-а; Мистра ҳукмдорлари саройи XIII—XV-а.лар) интерьерлари безакларида Мистра ш. манзаралари ва монастир мажмуалари (Афон ва б.) кўриниши акс эттирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |