К витаминининг озуқа манбалари
Маҳсулот
|
Порция, г
|
К витамини миқдори, мкг
|
Кашнич (ошкўки)
Брокколи карами
Исмалоқ
Карам
Олмалар:
кўк
қизил
Кўк пиёз
Авокадо
Кўк нўҳат
Киви
Соя ёғи
Ҳандонписта
Рапс ёғи
Ловия
Майонез
Зайтун ёғи
|
30
100
50
100
200 (1 дона)
200 (1 дона)
50
140 (1 дона)
100
140 (2 дона)
15 (1 ош қошиқ)
30
15 (1 қошиқ)
100
15 (1 қошиқ)
15 (1 қошиқ)
|
300
270
200
145
120
40
104
56
36
35
29
21
21
19
12
7
|
Иссиқлик ишлови берилганда К витаминининг пазандалик йўқотишлари аҳамиятсиз бўлади.
Физиологик эҳтиёж меъёри ва овқат статусининг биомаркерлари. К витаминига бўлган эҳтиёж 200 ... 300 мкг/ сут.га тенг бўлади.
Соғлом одамда организмнинг К витамини билан таъминланганлиги кўрсаткичи қон ивиш тизимининг хусусиятлари, хусусан, потромбин индекси (меъёрда 80 % дан кам эмас) бўлади. К витаминининг биомаркерлари эса қон плазмасидаги филлохиноннинг концентрацияси ва қон плазмасидаги карбоксилланмаган остеокальцин фоизи бўлади.
Етишмаслиги ва ортиқчалигининг намоён бўлиши. Одатда катта ёшдаги соғлом одамларда К витамини танқислиги учрамайди. Бу бир нечта сабаблар билан боғлиқ: биринчидан, унинг кўпгина маҳсулотларда етарлича миқдорда мавжудлиги, иккинчидан, организмнинг метаболик жараёнларда айнан битта К витаминидан фойдаланиб, узоқ вақтгача унинг ўрнини тўлдиришга эҳтиёж сезмаслиги имконияти, ва учинчидан, йўғон ичаклар микрофлораси томонидан К2 юқори даражада синтезланишидир (тўғри, бактериал менахинонларнинг абсорбцияланиш ва йўқотилиш механизми охиригача аниқланмаган).
К витамини тақислигининг асосий сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин: унинг сўрилиши бузилиши, йўғон ичакларда бактериявий синтезланиш интенсивлиги пасайиши ва унинг алмашинув жараёнларидаги иштироки чекланиб қолиши. К витамини сўрилишининг бузилиши кўпинча сурункали ичак касалликлари (энтеритлар, колитлар) ёки гепабилиар тизим шикастланиши (гепатит, ўт-тош касаллиги)дан азият чекувчиларда учрайди. Филлохинонлар сўрилишини катта миқдордаги А витамини ҳам камайтиради: энтероцитлардаги фаол трансмембраналар ташилишида К витамини ва ретинолнинг рақобатлашиши исботланган. К витаминининг абсорбциясини ёғлар сўрилишини чекловчи дори-дармонлар (статинлар, холестераминлар) ҳам салмоқди пасайтиради.
К витаминининг ичакларда бактериал синтезланиши узоқ вақт давомида антибиотиклар билан даволаш ва ичаклар дисбактериозига олиб келувчи бошқа омиллар ривожланиши оқибатида ингибирланади.
Бевосита таъсир қилмайдиган антикоагулянтлар гуруҳига кирувчи дори-дармонлар (дикумарин, варфарин) эса К антивитаминлари бўлиб, унинг қон ивиш тизимидаги иштирокини чеклаб қўяди. Α-токоферолнинг катта миқдори ҳам К витаминига боғлиқ бўлган карбоксилазани ингибирлаб қўйиши ва унинг танқислиги белгиларини келтириб чиқариши мумкитн.
К витаминининг мутлақ ва нисбий танқислигининг касаллик кўринишлари бурундан, ошқозондан ва ичакдан қон кетиши, гематурия, тери гематомалари тарзида намоён бўлиши мумкин. Қон плазмасида филлохинон концентрацияси кескин камаяди ва карбоксилланмаган остеокальцин фоизи ошади.
К1 ва К2 витаминлари заҳарли эмас. К витаминининг синтетик аналоглари, хусусан, метадион қайта тикланган глутатион – антиоксидант ҳимоянинг асосий ҳужайравий субстратининг функционал фаоллигини пасайтириши ва биомембраналарнинг шикастланишига олиб келиши мумкин. Бу эритроцитларнинг гемолизи кучайиши кўринишида намоён бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |