Витаминлар – паст молекуляр органик моддалар гуруҳига кириб, жуда кам концентрацияда ҳам кучли ва турли биологик таъсир қила олиш хусусиятига эга. Табиатда витаминлар манбаси ўсимлик ва микроорганизмлар ҳисобланади. Вк менахинонлар ва В12 кобаламинлар асосан микроорганизмлардан синтезланиб олинади. - Витаминлар – паст молекуляр органик моддалар гуруҳига кириб, жуда кам концентрацияда ҳам кучли ва турли биологик таъсир қила олиш хусусиятига эга. Табиатда витаминлар манбаси ўсимлик ва микроорганизмлар ҳисобланади. Вк менахинонлар ва В12 кобаламинлар асосан микроорганизмлардан синтезланиб олинади.
- Ишлаб чиқаришда витаминларни катта қисми кимёвий синтез орқали олиниши турса, уларни саноатда микробиологик усул билан олиш ҳам катта амалий ўрин тутади.
- Микробиологик йўл билан эргостерин ва витамин В12 олинса, витамин С олишда соритни сорбозага оксидлашда микроорганизмлар ишлатилади.
- Бундан ташқари ишлаб чиқаришда каротиноидлар ва витамин В2, витамин концентратларини олишда қўлланилади.
- Дунёда 40 дан ортиқ витаминлар ишлаб чиқариш саноатлари мавжуд булардан: 18 таси АҚШ да, Японияда 8 ва 14 та Ғарбий Европада жойлашган.
Дастлаб витаминлар шартли равишда лотин алифбосининг бош ҳарфлари: А, В, С, D, E, Р ва ҳ. к. билан белгиланган. Кейинчалик витаминларнинг кимёвий тузилишига биноан халқаро стандартлаштришнинг ягона номи қабул қилинди. Витаминлар сувда эрийдиган, ёғда эрийдиган ва витаминсимон бирикмаларга ажратилади. Ёғда эрийдиганларга A, D, Е ва К, сувда эрийдиганларига В гуруҳи ва С, РР киради. Бундан ташқари организмда турли ўзгаришларга учраб витаминларга айланадиган моддалар – провитаминлар ҳам бор. Провитаминларга каротинлар (А провитамин), D витаминга айланадиган баъзи бир стеринлар (эргостерин ва бошқалар) киради. Одамнинг витаминларга бўлган бир кунлик эҳтиёжи организмнинг умумий ҳолатига, меҳнат тарзига, соғ ёки касаллигига боғлиқ. Одам ҳаёти учун, айниқса, А, В , В2, С, D, РР нинг аҳамияти катта - Дастлаб витаминлар шартли равишда лотин алифбосининг бош ҳарфлари: А, В, С, D, E, Р ва ҳ. к. билан белгиланган. Кейинчалик витаминларнинг кимёвий тузилишига биноан халқаро стандартлаштришнинг ягона номи қабул қилинди. Витаминлар сувда эрийдиган, ёғда эрийдиган ва витаминсимон бирикмаларга ажратилади. Ёғда эрийдиганларга A, D, Е ва К, сувда эрийдиганларига В гуруҳи ва С, РР киради. Бундан ташқари организмда турли ўзгаришларга учраб витаминларга айланадиган моддалар – провитаминлар ҳам бор. Провитаминларга каротинлар (А провитамин), D витаминга айланадиган баъзи бир стеринлар (эргостерин ва бошқалар) киради. Одамнинг витаминларга бўлган бир кунлик эҳтиёжи организмнинг умумий ҳолатига, меҳнат тарзига, соғ ёки касаллигига боғлиқ. Одам ҳаёти учун, айниқса, А, В , В2, С, D, РР нинг аҳамияти катта
Do'stlaringiz bilan baham: |