Сувда эрувчи витаминлар - Сувда эрувчи витаминларнинг деярли барчаси коэнзим сифатида фаолият кўрсатади. Бу гурух витаминларнинг етишмовчилиги аввало ўсаётган ва шаклланаётган организмлар ёки метаболизми жуда тез бўлган тўқималарни шикастланишига олиб келади. Бу тўқималарга тери, қон, меъда-ичак тракти эпителийси, асаб тизими мансуб
- Vitamin C (Ascorbic Acid)
- Витамин C коллаген синтези ва уни турғунлашишиши учун зарур.
- Коллаген бириктирувчи тўқима барча компонентларини меъёрий фаолиятига керак.
- Яраларни битиши ва уларни даволашда
- Овқат рационига С витамини қўшилишида ўсимлик махсулотларидан темир абсорбцияси яхшиланади.
- Лейкоцитларда С витамини миқдорини ортиши иммун тизимга ижобий таъсир қилади ва бактерия, вирус, замбруғларга таъсир давомида хосил бўлувчи эркин радикаллардан химоя қилади.
- С витамини карнитин, адреналин, серотонин, тироксин, стероид гормонлар синтезида қатнашади.
- С витамини танқислиги бутун организмда бириктирувчи тўқималарида ўзгаришларга олиб келади.
- Унинг танқислиги мева-сабзавотлар кам истеъмол қилувчиларда, спиртли ичимликлар ва дори воситалар кўп қабул қилувчиларда ва тамаки чекувчиларда кузатилади.
- Ушбу витаминни меъёрий миқдорда бўлиши яраларни, куйиш оқибатларини тез битишига ва жаррохлик муолажаларидан сўнг ярани тез битишига олиб келади.
- ТИАМИН (ВитаминB1) – антиневрит витамин
- Кимёвий тузилишида пиримидин ва тиазол халқа тутади
- 3 та шакли маълум:
- - тиаминмонофосфат
- тиамин дифасфат
- Тиамин трифосфат
- Тиамин дифосфат ёки тиамин пирофосфат
- TПФ пируватдегидрогеназа, α-кетоглутарат дегидрогеназа, транскетолаза коферменти.
-
- Биринчи 2 таси углеводлар метаболизмида, транскетолаза эса НАДФH ва ДНК ва РНК синтезида зарур маҳсулот - дeзoксирибоза ва рибоза синтезланувчи пентозафосфат циклида иштирок этади.
- - ТПФ альфа кетокислоталар декарбоксила-нишида иштирок этади.
- - TПФ тиамин, магний ва АТФ иштирокида тиаминпирофасфат киназа иштирокида синтезланади.
- Бери-бери касаллигини 3 та шакли мавжуд:
- - Болалар шакли – болалар ва ўсмирларда ўсиш ва ривожланишни ортда қолиши.
- Нам шакли – бу оёқларда шишлар (суюқликни ушлаб қолиниши натижасида) секинлик билан тананинг юқори қисмига тарқалади, юракни шикастланиши.
- Қуруқ шакли переферик асаб толаларининг шикастланиши, даставвал оёқларда ачишиш, қичишиш, оғриқ ва ўсиб борувчи нервлар дегенерацияси, тана мушаклари массасини камайиши.
- Тиамин етишмовчилиги одатда алкоголь истеъмол қилувчиларда учрайди ва бу Вернике-Косакова синдроми дейилади.
- Кунлик талаби – 1-3 мг. Бу талаб овқатда углеводлар миқдори ортганда кўпаяди – 1000 ккал энергия хосил қилиш учун 0,5 мг тиамин зарур бўлади.
- Рибофлавин (ВитаминB2)
- Рибофлавин – бу флавинмононуклеотид (ФМН) ва флавин аденозин динуклеотида (ФАД) компоненти — АТФ ишлаб чиқарилишида углевод ва ёғ кислоталари оксидланишида водород ионлари ташувчиси хисобланади.
- У соч, тирноқ ва терини яхши холатда бўлишини таъминлайди. Асосан юқори пролифератив хужайралар ўсиши ва шаклланишида мухим ахамиятга эга.
- Хейлит (оғиз бурчакларида ёрилиш)
- Тери, ва сочларни ёғлилик даражасини ортиши
- Глоссит
- Катаракта
- Ниацин (ВитаминB5), РР, антипеллагрик
- Ниацин 2 шаклда бўлади: никотин кислота ва никотинамид.
- Хар иккиси хам меъда ва ичакда сўрилади.
- Ниацин кам миқдорда жигарда тўпланиши мумкин ва у ердан тўқималарга бориб коэнзим шаклга айланади.
- Ортиқча миқдори сийдик билан чиқиб кетади. Бу барча В гурух витаминлар ичида энг турғуни саналади – қиздиришга, ёруғликка, рН мухит ўзгаришига чидамли.
- Зарур вақтда организм триптофан аминокислота-сидан ниацин хосил қилиши мумкин
- Ниациннинг 2 та коэнзим шакли мавжуд:
- Никотинамид аденин динуклеотид (НАД+) ва никотинамид аденин динуклеотид фосфат (НАДФ+).
- Уларни хар иккиси оқсил, липид ва углеводлар алмашинувида иштирок этади.
- Ниацин ўсиш ва ривожланиш, гормонлар синтези учун зарур.
- Пелагра – ниацин ва триптофан етишмовчилигида келиб чиқади. Бу компонентларни узоқ вақт етишмовчилиги асаб тизими дисфункциясига олиб келади ва бу холат
- ДЕМЕНЦИЯ, ДИАРЕЯ, ДЕРМАТИТ.
- Даволаш ўтказилмаганда апатия, кома ва ўлимга олиб келади.
- Пеллагра ривожланган давлатларда кам учрайди, у триптофан алмашинуви бузилишида (Хартнуп касаллиги), алкоголикларда, хамда меъда-ичак тизими касалликларида учрайди.
- Никотин кислотасининг юқори дозалари (1,5-2 г) юрак касалликлари бор инсонларда қондаги холестерин ва ТГ миқдорини камайтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |