Касалликнингпатогенези.
Касалликнинг асосий манбаи касал одам. Касаллик сув орқали тарқалади. Касаллик фекал-орал йўл билан юқади. Кўпинча 15 - 30 ёшдаги одамлар касалланади. Касаллик хомиладор аёлларда оғир кечади. Касаллик гепатит А сингари эпидемия ҳолида тарқалиб, ҳар 7 - 8 йилда кайталаниб туради. Марказий Осиё давлатларида касаллик кўпроқ учрайди. Касалликнинг инкубацион даври 14 кун. Касалликнинг клиник белгилари гепатит А га ўхшаш, лекин бунда касаллик аста-секин ривожланади. Хомиладор аёллар ичида ушбу касалликдаги ўлим 10 - 40% ни ташкил қилади. Касалликнинг оғир кечиши ҳомилага салбий таъсир қилади. Натижада ҳар икки ҳомиладан 1 тасида бола улик тугилади.
Иммунитети. Касалликдан сўнг кучли бир умрлик иммунитет қолади.
Лаборатория диагностикаси.
Касални қон зардобидан гепатит Е вирусига қарши антителолар топиш асосий усул бўлиб ҳисобланади. Касалликнинг бошланғич даврида беморнинг нажасидан электрон микроскоп ёрдамида HEVни топиш мумкин
Профилактикаси.
Махсус профилактикаси йўқ. умумий профилактикаси гепатит А га ухшаш.